islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 23, 2019

Day

Тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди, унутилмайди!

1928 йил. Ўн тўрт жон яшаб турган хонадон тортиб олинди. Қаҳратон кунларда катта оила ёзги ҳовлида ҳам қишнинг, ҳам замоннинг қаҳридан совуқ қотиб, қийналиб яшай бошлади. Аммо бу билан азоблар битмади, тугамади. Ота-ўғил кўп вақт яшириниб юришга мажбур бўлди. 1929-1930 йиллар давомида орган ходимлари бир неча бор уларни олиб кетиб, ош-овқатсиз, сувсиз ҳолда кечгача сўроққа тутди. Шу зайлда вақт ўтди. Бироқ муҳит, муносабат ўзгармади. 1937 йил 14 август. Тунги соат уч. Бу гал ота-ўғил ҳеч бир сўроқсиз, асоссиз қамоққа олинди. Хонадондан иккита юк машинасида нодир қўлёзма китоблар олиб кетилди. Ота-болани дастлаб НКВД ертўласида, кейинчалик эса Олой бозорига яқин жойдаги қамоқхонада сақлашди. Орадан чамаси олти ойлар ўтгач, ота қамоқдан озод этилди. Ўғил эса Сибирга бадарға қилинди. 1938 йил ноябрь ойида у отиб ўлдирилди. Энг асосий гап: Уларнинг “айби” Ислом динини севгани, “гуноҳи” маърифатли инсон бўлгани эди. Бу таниқли дин уламоси Эшон Бобохон ва унинг фарзанди Зайнуддинхоннинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳа эди. Шундай машаққат ва зуғумлар, йўқотишларга қарамай, бу оила вакилларининг иродаси синмади, эътиқоди сўнмади. Ҳеч бир зулм уларнинг шижоатини енголмади. Аксинча. Сулола муқаддас динимиз учун қийин-қистовли, оғир замонларда мусулмонлар орасида иймон-эътиқодни мустаҳкамлаш, исломий маърифат ва маънавиятни тарғиб қилишда фидойилик, жасорат кўрсатди. Натижада ҳар дилда, ҳар уйда Қуръони карим тиловат қилинди. Чақалоқлар қулоғига азон айтиб, исм қўйилди. Оталаримиз, оналаримиз жанозасиз кўмилмади, муборак қабри зиёратсиз, дуосиз қолмади. Булар ҳақида Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг 37 набираларидан бири Амирсаидхон Усмонхўжаев қуйидагиларни сўзлаб берди: – 1943 йилнинг куз ойларида Тошкентда диний ташкилот ва масжид очишга Москвадан рухсат бўлади. Бироқ ҳукумат диний идора учун бино ажрата олмаслигини билдирган. Шунда бобом Эшон Бобохон ҳукумат вакилларига “Диний идора эски шаҳардаги Ҳазрати Имом даҳасида бўлиши керак, шунинг учун 1928 йилда мусодара қилинган уйимни қайтариб берсанглар”, деган эканлар. Шунга кўра, уч кун ичида уй қайтариб берилади. Шу йили таъмирланади. Ўн икки йил давомида Диний назорат идораси бўлиб хизмат қилади. Мазкур дин марказини жиҳозлаш мақсадида асрлар мобайнида ота-боболари томонидан ва ўзлари тўплаган нодир китобларни тортиқ этиб, кутубхона очишган. Тоғам Зиёвуддинхон муфтийлик маошининг тенг ярмини муттасил равишда шу кутубхонага китоб олиш учун ўтказиб борган. Бу иш йигирма беш йилдан ортиқ давр мобайнида узлуксиз давом этган. Кутубхона Тошкентдаги бой илм хазиналаридан бирига айланган экан. Унда Қуръони каримнинг ҳар хил ҳажмдаги қўлёзма ва босма нусхалари, тафсирга оид китоблар, ҳадис, фиқҳ, араб сарф – наҳви, мантиқ, тарих, тиб, шеърий тўпламлар, жуғрофия, фалсафа, илоҳиёт, риёзиёт, фалакиёт ва бошқа фанлар бўйича ёзилган асарларнинг шарҳлари билан танишиш мумкин бўлган. Бобом Эшон Бобохон ҳазратлари ҳаракати билан 1945 йили собиқ иттифоқ мусулмонлари ҳаж сафарига бориши қайта тикланади. Бобом ана шу муқаддас сафарда зиёратчилар гуруҳига раҳбар сифатида Маккада Саудия Арабистони подшоси Абдулазиз ибн Сауд қабулида бўлганлар. Ўша йили Ислом давлатлари билан ташқи алоқалар ўрнатилиши ва собиқ иттифоқ мусулмонларининг ҳар йили ҳаж сафарига боришига асос солинади. Шу тарзда муфтий Бобохоновлар сулоласи 1943-1989 йилларда шўро давлатида динимизни қайта тиклашга, диний кадрлар тайёрлашга, халқлар ўртасида дўстлик ўрнатишга хизмат қилди. Бобом Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг асосчиси, биринчи раиси, айни пайтда Ўрта Осиёдаги беш жумҳуриятнинг муфтийси бўлган. 1945 йилда у кишининг ташаббуси билан Бухородаги Мирараб мадрасаси қайта очилган. Бобом 1957...

Сохта пайғамбарлик даъвоси – каззобликдир!

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳар бир хабар шахс онгига ва ҳаттоки, бутун жамият кайфиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Уларнинг орасида инсонни фикрлашга, мушоҳада қилишга ундамайдиган, аксинча, ўқувчининг руҳиятига салбий таъсир этадиган, толиқтирадиган, енгил-елпи, одамларнинг вақтини ўғирлайдиган, бўлмағур хабарлар ҳам учрамоқда. Куни кеча ижтимоий тармоқларда куйлагини ечиб қўлига олиб юрган бир одамнинг (у телба бўлса керак) пайғамбарман, деб ҳайқираётгани тасвирланган видео тарқалди. Ундан аввал эса “учар ликопча” ҳақидаги ҳикоя билан кишиларнинг диққати чалғитилган эди. Аслида илму маърифат ривожланган бугунги даврда кишиларнинг вақтларини олиб, шундай лавҳаларни тарқатиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Аммо бундай хабарларнинг кенг аудиторияга эга бўлган нуфузли ижтимоий тармоқлар юритувчилари томонидан ҳам тарқатилаётгани жуда ажабланарли. Динимиз таълимотига кўра, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам набийларнинг сўнггисидирлар. Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, дея хитоб қилган (Аҳзоб, 40). Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади. Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар эканини тан олмаган бўлади. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «…Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас», дедилар» (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган). Ўз навбатида айтиш керакки, “каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “казаба”, яъни “ёлғон гапирмоқ” феълидан олинган. Бу сўз “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади. Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик даъво қилса, у барча мўминлар томонидан ёлғончи дея инкор этилади. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама, Асвад Анасий ва Сажоҳга қарши жанг қилганлар. Бундан ташқари, “учар ликопча” ҳикояси орқали асли йўқ, бўлмаган нарсалар билан инсонларни алдаш ёки чалғитиш ҳам катта гуноҳ эканини англаш керак. Шу ўринда яна бир нозик масала бор. Юқоридаги каби бўлмағур хабарларни бўяб-бежаб тарқатаётганлар бир нарсани яхши англаб олсинлар. Ҳар бир воқеа-ҳодисани оммага кўрсатиш ҳамиша ҳам тўғри бўлавермаслигига инсоннинг ўз фаросати етиши керак. Бу ҳақда Алишер Навоий ҳазратлари «Маҳбуб-ул-қулуб» асарида шундай деганлар: «Оқил чиндин ўзга демас, аммо барча чинни ҳам демак оқил иши эмас…» Демак оқил одам фақат рост сўзлайди, аммо рост сўзни ҳам ўз ўрнида гапиради. Ҳазрат Навоийнинг бу сўзлари шунчаки сўзлар эмас. Балки, одам боласининг сўз айтиш, хабар тарқатиш ва маълумот етказишда аслида қайси йўлдан бориши кераклиги ҳақидаги энг гўзал кўрсатмадир. Ҳақ таоло ўқийдиган ва тарқатадиган нарсаларимиз икки дунёга фойдали бўлишини насиб айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 167

Модуль таълим тизимида иккинчи давра ўқишлари бошланди

Ҳозирги даврда республикамизда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, жамиятдаги ижтимоий иллатларга барҳам бериш вазифалари диний соҳада малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан Тошкент ислом институтида 2019–2020 ўқув йилидан Модуль таълим тизими жорий этилди. Ушбу таълим тизими орқали имом-хатиблар асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқишга қабул қилинмоқда. 2019–2020 ўқув йилида Модуль таълим тизимига 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиб саралаб олинди. Шулардан 60 нафари 1-даврани тамомладилар. Жорий йилнинг 22 октябрь куни ТИИ Модуль таълим тизимида 2-давра ўқишлари бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари И.Иномов, муфтий маслахатчиси А.Матқулов, ЎМИ таълим ва кадрлар таёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов, Вақф ҳайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов, ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлим бошлиғи в.б. А.Олимов иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди ва муфтий маслахатчиси А.Матқулов томонидан 2-давра ўқишлари муваффақиятли ўтишини сўраб дуолар қилинди. Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров сўзга чиқиб, диний таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Тошкент ислом институтида жорий этилган Модуль таълим шакли тўғрисида маълумот бериб 2-давра талабаларини муборакбод этиш учун сўзни ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномовга берди. Иброҳим домла барчани янги ўқув давраси билан қутлаб, ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг табригини етказди. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси А.Матқулов, Вақф ҳайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов сўзга чиқиб, ҳозирги глобаллашув асрида барча бирдай огоҳ бўлиши, хусусан, имом-хатиблар ўз устида тинмай ишлаши лозимлиги, доимий равишда билим ва кўникмани ошириб бориш, турли бузғунчи ғоялар билан ёшлар онгини эгаллашга уринаётган тоифаларга қарши раддиялар бериб бориш бугунги куннинг талаби эканини таъкидлаб ўтди. Тадбир сўнгида Вақф ҳайрия жамоат фонди томонидан ҳар бир талабага мусҳаф совға қилинди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов 155