islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 22, 2019

Day

Аждодларга муносиб авлод бўлайлик

Ўзбек халқининг тарихи шавкатли шарафли ва буюкдир. Шундай бўлишлигида буюк аждодларимизнинг ҳиссаси каттадир. Улуғ бобокалонларимизнинг ҳаётлари буюк бир мактаб, катта ибрат, ўзлари буюк устоз эдилар. Нафақат тарихимиз, балки дунё тамаддунида уларнинг улкан ҳиссалари бордир. Шунинг учун нафақат биз ўзбек халқи, балки дунё халқлари улар билан фахрланадилар. Биз авлодларнинг улар олдидаги бурчимиз улар билан фахрланибгина қолмай, балки уларга муносиб ворис авлод бўлишликдир. Устозларимиздан бири шундай ҳикоя қилади: Мустақилликнинг илк йилларида Миср Араб Республикасидаги Азҳар университетига ўқишга бордим. Дарснинг илк куни ҳар доимгидек устоз талабалар билан танишишдан бошлади. Навбат менга келганида исм-шарифимни айтиб, Ўзбекистонданман дедим. Шунда устоз Покистон деб тушуниб Покистондан Номози Шарифданмисиз деб сўради. Мен йўқ, Ўзбекистонданман, Бухорийни юртиданман, Бухорийнинг авлодлариданман деб ўзимни қайтадан таништирдим. Устоз мени олдиларига чақирди. Мен ёнларига бордим. Устоз ўрнидан туриб пешонамдан ўпдилар ва талабаларга қарата сизлар ҳам дарс тугагандан кейин мени кўрсатиб, бу шеригингизнинг пешонасидан ўпиб қўйинглар деб буюрди ва менга сиз биздан кўра Бухорийга яқинроқ экансиз, Бухорий хақида бизга гапириб беринг дедилар. Мен Олий маъҳадни тамомлаган эдим, араб тилида оз-моз сўзлаша олар эдим. Бухорий ҳақида тўлқинланиб гапира бошладим. Гапира туриб имом Бухорийнинг “Сахихи жомиъ” деган китоблари бор ва у Қуръондан кейин иккинчи ўринда туради деб айтган эдим ҳамки, устоз мени тўхтатдилар. Мен ҳам Бухорийнинг китобларини Қуръонга тенглаштириб қўйдиммикан деб қўрқиб кетдим. Устоз мени койиб Бухорийнинг саҳиҳлари Қуръондан кейин иккинчи ўринда туради демагин! Унда Бухорийнинг китоблари даражасини тушуриб қўясан, балки биринчидан кейинги биринчи деб айтгин дедилар. Қуръон мусулмонларнинг биринчи китоби бўлса Қуръондан кейинги биринчи китоб имом Бухорийнинг китобларидир дедилар. Мен ичимда имом Бухорийнинг зуриёди эканлигимдан фаҳр ва ғурур туйдим. У зот туғилиб ўсган, яшаган диёрда дунёга келганлигимдан жуда хурсанд бўлдим. Минг йиллар олдин яшаб ўтган бобомизнинг ҳурматини қарангки, гўёки бобомиз ҳали ҳам яшаётгандек. Биз авлодлар у зотларнинг ҳурматидан иззату-икром кўриб келмоқдамиз. Бир шеърда келади: Улуғ аждодлар каби бўла олмасангиз ҳам, Уларга ўхшашга ҳаракат қилинг. Уларга ўхшашликка ҳаракатнинг ўзи, Буюк бир олийжанобликдир. Гулистон тумани “Кўнчи” жомеъ масжиди имом хатиби Мирзамиддинов Аслиддин 1 703

Тошкент ислом институти ректори халқаро анжуманда маъруза билан иштирок этди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Булғор ислом академияси (Татаристон, Россия)да “Илоҳиёт мактабларининг тикланиши ва ривожланишида исломшунослик тадқиқотларининг аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда маъруза билан иштирок этди. Баҳрейн, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Франция, Россиянинг дин арбоблари ва исломшунос мутахассислари билан бир қаторда мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шукрулло Умаров қатнашдилар. Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида Тошкент ислом институти ва Болгар ислом академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. 210

ИХЛОС

Бир моҳир қурувчи бўлиб, ишларининг пухта ва мустаҳкамлигида тенги йўқ эди. Қурувчи кексайиб, қурилиш корхонаси раҳбаридан ўзини нафақага чиқаришини сўради. Энди у қолган умрини оила аъзолари билан биргаликда ўтказмоқчи эди. Лекин корхона бошлиғи қурувчи таклифини рад этди ва унинг маошини ошириш йўли билан корхонада олиб қолиш ва ишида давом этишига уриниб кўрди. Қурувчи бундан бош тортди. Ниҳоят корхона раҳбари уни талабини қондиришдан бошқа чора топа олмагач, фақат бир шарт билан қурувчининг талабига рози бўлишини айтди: “Сизга сўнги илтимосим бор, яна битта охирги бинони ҳам қуриб берсангиз, ўшанда сизнинг нафақага чиқишингизга розилик бераман”. Қурувчи раҳбарнинг бу таклифига рози бўлиб ишга киришди. Лекин энди қурувчи аввалгидек шижоат билан ишламасди. Мақсади бинони апил-тапил қурса-ю, тезроқ нафақага чиқса… Ва ниҳоят бино битиб янги бинонинг калитини раҳбарига топширди. Келишилганидек кетишга изн сўраб раҳбар билан хайрлашаётганда рахбар у кишини тўхтатиб ҳозиргина ундан қабул қилиб олган уйнинг калитини унинг ўзига бериб “Бу уй кўп йиллик ихлос билан қилган хизматларингиз ва фидоийлигингиз эвазига корхонамиздан сизга совға!” деди. Қурувчини чақмоқ ургандек бўлди. Чунки бу совға қилинган уйни ўзи учун қураётганини билганида бинони мусаҳкам қилиб қурган бўлар эди. Хулоса, барчамиз бу ҳаётда ўзи учун бино қураётган қурувчига ўхшаймиз. Барча ишларимизни ҳамма вақт, ҳар қандай ҳолатда гўзал адо қилишимиз зарур. Чунки барча ишларимизда биринчи манфаатдор ўзимиз бўламиз. Сардоба тумани “Бахмаллик” жоме масжиди имом-хатиби  Аслиддин МИРЗАМИДДИНОВ 169

Ислом – илм динидир

Ислом тинчлик динидир. Биз бугун XXI аср техника ривожланган ва оммовий ахборот хуружлари кучайган бир даврда яшар эканмиз, дин омили энг муҳим ва чуқур ўрганилиши шарт бўлган соҳа ҳисобланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Келажак соҳиблари бўлган янги авлодни турли хил маънавий иллатдардан авайлаб асрашимиз бугунги кунимизнинг энг долзарб мавзуси бўлмоғи лозим. Сўнгги пайтда кўплаб қўпорувчилик ҳаракатлари дин ниқоби остида ижро этилаётгани, дин ҳақида, хусусан, Ислом дини ҳақида салбий фикрлар туғилишига сабаб бўлмоқда. Бу ташвиқотларни ривожлантиришга уринаётганларнинг кўзга кўринмаган яширин бир мақсади Исломни қора қилиб кўрсатиш ва мусулмонларни ваҳший деб тасвирлашдир. Бундай ҳаракатлар ғарб дунёсида гоҳида матбуотчилар қўлида, гоҳида сиёсатчилар тилида, гоҳида дин пешволари сўзида намоён бўлмоқда. Аслида, “Ислом” сўзи, سلم(силм) ўзагидан олинган бўлиб, луғатда “тинчлик” маъносидадир. Шунингдек, саломатлик, омонлик, хотиржамлик каби кўплаб маъноларни билдиради. Ушбу маъноларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқдир. Мусулмон дегани бу Аллоҳга итоат қилиш билан бирга, У яратган мавжудотга тинчлик, хотиржамлик берувчи шахс демакдир. Мусулмон шахсиятига таъриф бериб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломатда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир”, деганлар. Бу сўзларнинг акси ўлароқ, террор бузғунчилик, даҳшатга солиш, шиддат маъноларини ифодалайди. Ушбу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-биридан қанчалик узоқ бўлса, моҳият жиҳатидан ҳам шунчалик фарқлидир. Саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонида нотўғри иш қилсалар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан ўзлари ва Ислом дини пок эканлигини таъкидлаб қўяр эдилар. Усома ибн Зайд розиёллоҳу анҳу жанг майдонида “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишинини ўлдириб қўйганлигини эшитиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ундан қаттиқ ранжиганлар. Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу асирларни ўлдирганини эшитиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳим, Холиднинг ишидан покман (норозиман)”, деб муножот қилганлар ва ўлдирилган асирлар учун хун тўлаб берганлар. Бузғунчиликнинг асосида бадавийлик характери мавжуддир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида асосан иккита ижтимоий муҳит бор эди: шаҳарликлар ва илмсиз, жоҳил бадавийлар. Шаҳарларда ўша замон шароитига кўра маданият мавжуд эди. Бадавийлар эса, саҳрода яшайдиган кўчманчи қабилалар бўлиб, улар маданиятдан йироқ, саҳронинг қаттиқ шартлари ичида қўпол характерга эга эдилар. Ислом атрофга ёйилиб, уни барча элатлар қабул қилди. Булар ичида бадавийлар ҳам бор эди. Лекин бадавийларга боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Уларнинг ижтимоий ва маданий савиялари Исломнинг таълимотларини қамраб олиш учун етарли эмас эди. Уларнинг ҳолатлари Қуръоннинг “Тавба” сураси 97 – оятда шундай изоҳланади: “Аъробийлар (одатда) куфр ва нифоқда кучлироқ ва Аллоҳ Расулига нозил қилинган нарсалар ҳудудини билмасликлари аниқроқдир. Аллоҳ (эса) илмли ва ҳикматлидир”. Бадавийлар, яъни инкор ва нифоқ жиҳатидан шиддатлироқ бўлган, чегара билмас ижтимоий гуруҳлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида Ислом дунёсига кирдилар. Кейинчалик улар муаммолар чиқара бошладилар. Бадавийлар ичида етишиб чиққан Хорижийлар бунга битта мисол бўла олади. Бу тоифанинг асосий хусусияти ўта қаттиқ, ваҳший ва фанат эканликлари эди. Ислом асослари ва Қуръон ахлоқи хусусиятларига тамоман зид бўлган Хорижийлар ўзларидан бўлмаган мусулмонларга қарши уруш очдилар. Ҳазрат Али (ра) ана шу фаолият қурбони бўлганлар. Булар оддий чақириқ ва ваъдаларга осонгина алданувчи, диннинг асоси ва таълимотлари хусусида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган, жоҳилликлари сабабли фақатгина фанатликка асосланган оломондан иборат террор гуруҳи эди. Машҳур рус анархизм асосчиси Михаил Бокунин террор ва террорчи образини: “Террорда битта мақсад – аёвсиз қириш мақсади бўлиши керак! Ана шу ният йўлида тўхтамасдан ва...