islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 11, 2020

Day

“Kun.uz” таҳририятининг Умра сафари бўйича мурожаатига жавоблар

1-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда бозор механизмларини жорий этиш. Кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш кераклиги алоҳида қайд этилган. Ҳужжатнинг 2-иловаси, 1-бандида умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифа этиб белгиланган. Бироқ ўтган вақт давомида нима сабабдан хусусий секторнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши, яъни виза олиши ва Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновлардан фойдаланишига йўл бермаяпти? Бу борада монополия бекор қилинмаётгани нима билан изоҳланади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли Фармойишида белгиланган топшириқлар ижроси бажарилган. Хусусан: 2019 йил Ҳаж ва Умра мавсумларида кўрсатиладиган хизматлар нархлари сезиларли даражада арзонлаштирилди ва бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди. Умра тадбирини туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган фирмаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди ҳамда 2019 йилнинг 8-15 март кунлари мазкур гуруҳнинг Саудия Арабистонига хизмат сафари амалга оширилди. Ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида фаолият юритувчи ширкатлар имкониятлари ўрганилди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилди. Ишчи гуруҳи хулосасига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирлари соф диний амаллар бўлганлиги сабабли, ушбу зиёратларни мазкур йўналишга республикада масъул бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновларга чипта сотиш масаласи “Uzbekistan Airways” АЖ фаолиятига киришини эътиборга олиб, масала юзасидан мазкур ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади. 2-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 154-Ф-сонли фармойишида 2020 йилдан бошлаб 2000 дан ортиқ зиёратчиларга умра сафарини ташкил этган туризм фаолияти субъектларига Ҳаж тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Бу вазифанинг ижроси таъминландими? Ташқи туризм соҳасидаги хусусий сектор вакилларига Умра ва Ҳаж зиёратини ташкиллаштириш ҳуқуқи бериладими? Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳи хулосасига асосан Умра ва Ҳаж тадбирларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Унда туристик фирмаларга Умра ва Ҳаж каби ибодат тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш масаласи киритилмаган. 3-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш механизмларини ва бозорларини ўрганиш вазифа этиб белгиланган. Қайси бозорлар ўрганилди? Ўрганиш хулосалари бўйича нима ишлар қилинди?       Жавоб: Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда Марказий Осиё давлатлари, Россия, Туркия ва Малайзия тажрибалари ўрганилди. Россия Федерациясида мусулмонлар идоралари (яъни, муфтиятлар сони ҳудудларга кўра бир нечта бўлиб, Ҳаж ва Умра тадбирлари ҳар бир муфтият томонидан ташкил этилиши белгиланган. Бу тартибга кўра, Муфтият қошида ягона ташкилот Ҳаж ва Умра ибодатларини ташкил этади. Туркия Республикасида Президент ҳузуридаги Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилоти. Малайзия давлатида “Табунг Хажи” давлат корпорацияси Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилотидир. Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда ташкил этилаётган умра тадбири ибодат, хавфсизлик, тиббий, маънавий ва иқтисодий жиҳатлардан афзал эканлиги ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини узоқ йиллик тажрибага таянган ҳолда юртимиз мусулмон аҳолиси учун ягона ижрочи орган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига асосан мақсадга мувофиқ деб топилди. Мустақилликнинг илк даврлариданоқ хаж ва умра табирларига давлат...

11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни

International Day of Women and Girls in Science Ҳар йили 11-феврал санаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни нишонланади. Ушбу сананинг нишонлаш борасида 2015 йилда қабул қилинган резолюцияда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин- қизларнинг илм-фан соҳасида иштирокини таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда ҳам муҳимдир. Ушбу кунни нишонлаш ғояси RASIT – қироллик фанлар академияси халқаро нодавлат фонди раҳбари, медицина фанлари доктори, малика Нисрин Ҳошимий томонидан таклиф этилган. Бу кун шунингдек, аёл-қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда а муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир. Ушбу мавзуда юртимиз мисолида сўз юритсак, Ўзбекистонда илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 7 нафар аёл академик меҳнат қилмоқда. Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтларида 3000 га яқин аёл-қизлар самарали тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, тадқиқотлар ва инновацион ишланмалари билан юртимиз ривожланишига ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Манба: Grand ta’lim 178

ТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Юртимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг камол топишлари йўлида ҳукуматимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига масъулларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. Жорий йил 10 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти раҳбариятининг талаба қизлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Ибрагимова маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, барча курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий ва Абдулла Қодирий номларидаги ижод мактабларида мамлакатимизнинг фаол ёшлари билан учрашувлари ҳамда Мурожаатномада ёшлар ҳақидаги фикрлари ва жорий йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба қизларга етказилди. Сўнг сўз навбати “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Н.Ибрагимовага берилди. Мудира Н.Ибрагимова ўз сўзида  талаба қизларнинг зиммасидаги масъулиятга, жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлиши талаб этилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, учрашув давомида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул ислоҳотлар, хусусан, жамиятда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, бугунги кунда аёлларимиз орасида соғлом турмуш тарзи, диний билим ва кўникмаларни тарғиб этишда дин соҳаси вакиллари, шу жумладан отинойиларнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда талаба қизлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шу билан бирга, мулоқот давомида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. З.СУЯРОВА, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 199