islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 9, 2020

Day

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? (иккинчи мақола)

Мазкур нарсалар ичидан наботот ва ҳайвонот каби ақлсиз мавжудотларнинг тасбеҳ айтишлари қандай бўлишини уламолар икки хил тафсир қилганлар: 1. Сўз билан тасбеҳ айтадилар. Яъни барча махлуқотлар ўзларининг тилларида Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб турадилар. Уларнинг тасбеҳларидан хос бандалар хабардор бўлишлари мумкин. Бу қараш аксар уламоларнинг қавли ҳисобланади; 2. Уларнинг ҳолатлари тасбеҳ ҳисобланади. Яъни, ақлсиз мавжудотларнинг ақллар ҳайратда қоладиган таркибий тузилишлари-ю ташқи кўринишлари уларни шундай яратган Зотнинг барча нуқсонлардан холи эканига далолат қилиб туради. Уларнинг ана шу далолатлари тасбеҳ ҳисобланади. Ақлсиз мавжудотлар ҳам сўз билан тасбеҳ айтадилар, деган уламолар уларнинг тасбеҳ айтишларини икки хил маънода тушунтирганлар: 1. Аллоҳ таоло осмонлару ердаги жонли-жонсиз барча нарсаларда тасбеҳ бўлиб зикр қилинадиган нарсани яратган. Аммо биз ҳам, уларнинг ўзлари ҳам тасбеҳ айтаётганларини англамайдилар. Қатода раҳматуллоҳи алайҳ: “Дарахтми ёки ундан бошқасими барча руҳи бор нарсалар тасбеҳ айтиб туради”, деган. Калбий раҳматуллоҳи алайҳ: “Дарахтлар ва униб чиққан барча нарсалар тасбеҳ айтадилар. Улардан кесиб ташлангани эса тасбеҳ айтмайдиган ўликка айланади”, деган. Имом Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳдан: “Мана бу хонтахта ҳам тасбеҳ айтадими?” – деб сўрашганида: “Дарахтида турган пайтида тасбеҳ айтган, ҳозир эса айтмайди”, деб жавоб берган. Баъзи уламолар: “Ҳар бир нарса асл ҳолида турганда тасбеҳ айтади, асл ҳолатидан ўзгартирилса тасбеҳ айтишдан тўхтайди. Масалан, дарахт шохлари дарахтда ўсиб турганда тасбеҳ айтади, кесиб олиниб бирор буюм ясалгач, тасбеҳ айтишдан тўхтайди”, дейишган. Баъзи уламолар: “Дарахт новдаси синдириб олинганда ҳам то қуриб қолгунича тасбеҳ айтиб туради”, дейишган. Бу сўзларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарахт новдасини бўлиб икки қабрга қадаб қўйганларини далил қилишган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 404

«СОЛАТУН НОРИЙЯ» ЎҚИШ ШИРКМИ?

Кўпинча “Солатун норийя” ҳақида, унинг машруъ экани, моҳияти ва адо қилиниш кайфияти ҳақида турли-туман фикрларни эшитамиз. Баъзилар бундай номланишдан (“Солатун норийя” – “оловли саловот”) ғазабланади. Ушбу саловотни ўқишни динни истеҳзо қилиш деб эътиборга олиб, уни шиддатли тарзда рад қилади. Баъзи фикрий муташаддидлар эса, фурсатни ғанимат билиб: “У ширкий саловотдир. У ширкка ундайди. Ким уни қилса кофир ёки мушрик ҳисобланади”, деган даъво билан бу саловотни ҳаром дейишга ҳам журъат қиладилар (Аллоҳ сақласин). Биз қуйида Мисрдаги “Дорул ифто” фатво муассасасининг “Солатун норийя” тўғрисидаги фатвосини келтириб ўтмоқчимиз. Бу фатво бизни ушбу саловотнинг ҳақиқати ва нима сабабдан бу тарзда номлангани, сийға(кўриниш)лари, шариат ва динда жоизлигини англаш, қолаверса, ушбу масалада таассубона йўл тутувчи такфирчиларга ва бошқа саволларга жавоб қайтариш имконини беради. Номланиш сабаби Мисрдаги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ айтадилар: “Албатта бу саловот баъзилар ўйлаганидек руку ва саждали саловат (бу ерда намоз назарда тутилмоқда) эмас. Балки, у Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган саловотнинг бир кўринишидир. Бу саловот “норийя” (“оловли”) деб аталишининг сабаби эса, ушбу саловот ўқилганида кўзланган мақсад тез амалга ошганига боғлиқдир. Чунки бу саловот бир ишни амалга ошириш ниятида ўқиладиган бўлса, худди олов қуруқ ҳас-ҳашакни ёндирганидек, бу саловот ҳам ўша ишни тезлик билан юзага келтиради. Бу саловотнинг “Солатун тафрижийя” (“ғамни кетказувчи саловот”) сингари бошқа номлари ҳам бор. Чунки, кимки бу саловотни айтишда бардавом бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан ғам-ташвишлардан тезда халос бўлади”. “Солатун норийя”нинг кўриниши Шайх Аҳмад Мамдуҳ ушбу саловот матнини қуйидагича келтирадилар: «اللهم صل صلاة كاملة وسلم سلاما تاما، على نبي تنحل به العقد وتنفرج به الكرب، وتقضى به الحوائج وتنال به الرغائب وحسن الخواتم ويستسقى الغمام بوجهه الكريم وعلى آله» Маъноси: “Аллоҳим! У сабаб тугунлар ечиладиган, қийинчиликлар кетадиган, эҳтиёжлар ҳал қилинадиган, истакларга ва хотималарнинг яхшисига етиладиган, унинг карамли юзи сабабидан булутлардан ёмғир ёғишини сўраладиган Набийга ва у зотнинг оилаларига мукаммал саловот ва тугал салом йўлла”. “Солатун норийя”ни адо этиш кайфияти Фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ сўзларида давом этиб, бу саловотни адо этиш ва ундан кўзланган мақсадни амалга ошиши учун икки шарт тўлиқ топилиши кераклигини айтадилар: Айни зикр қилинган кўринишда ўқилиши; 4444 маротаба ўқилиши. Буни мусулмон киши бир ўзи ёки бирон мажлисда жамоат билан биргаликда, ҳар бир инсон ўзининг имкониятига қараб, бир мартада тўлиқ ёки бир неча мартада бўлиб-бўлиб айтиши мумкин. Мисол учун бир мартада 100 та айтади ва дам олиб яна 500 та айтади. Зикр қилинган ададга етгунича худди шундай давом этаверади. Бу иш, муташаддид кимсалар такрорлайверганларидек бидъат эмас. Лекин талаб қилинган таъсири бўлиши учун бўлиб-бўлиб ўқигандан кўра бир дафъада айтилиши маъқул ва афзалроқдир. “Солатун норийя”нинг шаръан жоизлиги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ шундай деб таъкидлайдилар: “Албатта бу саловот, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишга тарғиб этувчи Қуръони карим оятлари[1] ва набавий ҳадиси шарифлар мазмунига мувофиқдир. Шу билан бирга, ушбу саловот ҳадис шориҳлари бўлган уламолар айтган: “Ибодат масалаларида асар келмаган нарса асар келганига мухолиф бўлмаса, эътиборга олинади”, деган қоидага[2] биноан ҳам жоиз ва машръу саловат ҳисобланади. Чунки бу саловатда Набий соллалоҳу алайҳи васалламни илоҳий сифатлар билан сифатлаш топилмагани учун, уни ҳаром дейишга ундайдиган бирор сабаб мавжуд эмас. Ислом умматининг йирик уламолари томонидан замонлар оша нақл...

Ўзбекистон тарихида тарқалган касалликлар ёхуд вабо туфайли қурбон бўлган улуғ шайх ким?

Маълумки, 2020 йил 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди. Бу Мурожаатнома ОАВ орқали кенг ёритилди ва ишонаманки, халқимиз ундан ўзига тегишли хулосалар чиқарди. Шунга қарамай, биз ҳам оддий фуқаро, қолаверса, тарихчи мутахассис сифатида мазкур мурожаатнома хусусида айрим мулоҳазаларни билдиришни ўринли деб топдик. Аввало, Мурожаатноманинг бир неча муҳим ўринларини қайд этиш мумкин. Биринчидан, давлат раҳбари ўз халқини юзага келган пандемия даврида жаҳондаги, хоссатан, Ўзбекистондаги реал ҳолатдан хабардор қилмоқда. Тўғри, бу борада фуқаролар турли ОАВ орқали тезкор маълумотлар олиб бормоқда. Бироқ Президентнинг тақдим қилган маълумотлари ҳар доим ишончлироқ саналишини унутмаслигимиз керак. Иккинчидан, бевосита мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётган зарурий чоралар ҳақида ҳам ахборот берилгани, аҳолини бир қадар хотиржам бўлишларига, ваҳимага тушмасликларига олиб келади. Бинобарин, мавжуд вазиятдан аҳолини хабардор қилмаслик, пухта ўйламасдан турли чоралар кўриш ёмон оқибатларга олиб келишига ҳам тарихимизда мисоллар кўп. Бу ўринда Тошкент қўзғолони ёки “Вабо исёни” воқеасини эслаш кифоядир. 1892 йил май ойида Жиззахда вабо касали тарқалган. Июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлган. Янги шаҳарда 417, Эски шаҳарда 1462 бемор аниқланган. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан Россия империясининг Туркистондаги мустамлака маъмурияти томонидан ўзбошимча тадбирлар кўрила бошланган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7 июнда 12 та эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилган. Бироқ ваъда қилинган янги қабристонлардан фақат 1 таси очилган, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаган, миллий урф-одатлар эътиборга олинмаган. Марҳумларни урф-одатга кўра кўмиш ғоят мушкул юмушга айланган. Ниҳоят сабр-косаси тўлган халқ қўзғолон кўтарган. Қўзғолон вабо тарқалиши ва унга қарши ҳукумат чоралари амалга оширилаётган пайтда юзага келганлиги учун тарихий манбаларда “Вабо исёни” номида юритилган. Аслида эса у подшо ҳукуматининг мустамлакачилик ва миллий зулмига қарши қаратилган халқ ҳаракати эди. Тошкентдаги бу қўзғолон тарихда ўзбек халқининг ўз мустақиллиги ва эркинлиги учун олиб борган йирик қўзғолонларидан бири бўлган. Учинчидан, ва бу ҳам жуда муҳим эътироф. Президент шахсан касалликка қарши курашда ҳақиқий жасорат, керак бўлса қаҳрамонлик кўрсатаётган, ўз жонини таҳликага қўйиб жонкуярлик қилаётган шифокорларга ўз миннатдорчилигини изҳор этмоқда. Бу эса шифокорларимизни янада руҳлантириши, халқимизнинг эса вазиятга жиддий қараб, давлат томонидан жорий қилинаётган тартиб ва талабларни масъулият билан бажаришларида муҳим омил бўлиши шубҳасиздир. Халқимиз, ҳар даврда бошига оғир кунлар тушганда, аввал Аллоҳга, қолаверса ўз донишмандлари, азиз авлиёлари, фидойи инсонлар кўмагига суянганлар. Улар эса халқнинг дардига даво бўлиш йўлида керак бўлса, ўз жонларини фидо қилганлар. Шу ўринда, гарчи ривоят бўлса ҳам, XVI асрда яшаган Марказий Осиёдаги энг йирик ислом дини намоёндаларидан бири Қосим Шайх Азизоннинг фидойилигини эслаш ўринлидир. Ривоятларга кўра, Қосим Шайх Кармана аҳолиси вабо касаллигидан азият чекканда Аллоҳга илтижо қилиб, халқи учун ўзини қурбон қилишни сўраган экан. Шу тариқа юртдан бу касаллик ариган экан. Унинг ўзи 1581 йили 78 ёшида вафот этган. Бу ривоят бўлишига қарамасдан, ундан икки ҳақиқатни билиш мумкин: ўша даврда Кармана аҳли (ҳозирги Навоий вилояти ҳудудида жойлашган) ҳам вабо учун курашган ва енгиб чиққан; тарихий шахс бўлган Қосим Шайх бу курашда фидойилик кўрсатган. Тўртинчидан, қандай оғир шароит бўлишига...

​КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. 🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به، ‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” 🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. 🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. Манба: muslim.uz 790