islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 4, 2021

Day

БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлиги изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакат билан ўрнатилган мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Видеоанжуман: Ўзбекистон ва Малайзия Ислом таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия исломни англаш институти (Institute of Islamic Understanding Malaysia - IKIM) Бош директори Азизан бинти Баҳаруддин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди, унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради "Дунё" ахборот агентлиги....- Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Маърифий суҳбатлардан Қарши аҳли баҳраманд бўлмоқда

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов Қарши шаҳридаги "Қиличбек Қўрғонча" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилдилар, унда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.- ТИИ матбуот хизмати

Мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда

Уламоларимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифлари бошланди. Ушбу учрашувлар намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.- ТИИ матбуот хизмати

Дунёда эзгулик қолмас, агар яхшиликка чақириб турувчилар бўлмаса

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятига етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюриб, олис туманлардаги масжид, маҳаллаларга ташриф буюриб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, муҳтарам аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.