Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага расмий мурожаат қилган ҳамда Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (203 нафар) рўйхати “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясига ҳамда Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилган. Тавсияномаси “Ал-Азҳар” мажмуаси администрациясига юборилган фуқароларимиз мазкур олий таълим муассасасининг талабига мувофиқ “Ал-Азҳар” мажмуасининг расмий сайти (https://www.azhar.eg/foreignstudent/enroll) орқали қисқа муддатларда рўйхатдан ўтишлари ва хорижга чиқиш паспортларини тизимга юклашлари сўралади. Дин ишлари бўйича қўмита 658
Тошкент ислом институти ташаббуси билан июл-август ойларида “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Мисрнинг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат”нинг Қуръон қироати ва тажвид илми шайхларидан таълим олиш ва малака ошириш учун илмий сафар қилдилар... - Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди... - ТИИ Матбуот хизмати