Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ТИИ ректори Уйғун Ғафаров ва устоз-ходимлар қатнашдилар.
Жаҳонгир қори Рўзиев томонидан Қуръон тиловат қилиниб, дуои хайр билан тадбир очиб берилди. Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафаров кириш сўзида, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этди.
Ректор, мустақиллик йилларида диний-маърифий соҳада эришилган ютуқларга тўхталиб, Ҳадис илми мактаби, Мир олий мадрасаси, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси очилгани каби хайрли ишлар тўғрисида гапирди.
У.Ғафаров, Олий маъҳаддаги ўқув, илмий ва маърифий йўналишларда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими билан биргаликда марҳум муфтий Усмонхон Алимов ташаббуслари билан 2017 йили олий диний таълим дастури ва режаларини такомиллаштириш чоралари кўрилди ва бу ўз самарасини бера бошлаганига алоҳида урғу берди.
– Дунёдаги нуфузли диний таълим анъаналари, мутахассисликка оид мўътабар асарлар асосида хатми кутуб, яъни китобни бошидан охиригача устозлар билан ўқиб тугатиш методи Тошкент ислом институтида ҳам қайта жойлантирилди, амалиётга такрор жорий қилинди – деди ректор У.Ғафров.
2017-2018 ўқув йилида биринчи бўлиб, Сунани Термизий асарини 30 нафар талаба хатмона қилди. Ўтган 4 йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, 44 та китоб, Ҳидоя, Саҳиҳул Бухорий, Ақоидун Насафий каби катта асарлар хатми кутуб қилинди ва ҳар бир талаба ўртача 10-15 та китобни ўқиб тугатди.
Ўқитувчилар бошчилигида, талабалар 3200 марта хатми кутуб қилдилар. Тажрибали устозлар дарсдан ташқари ҳам тугараклар ташкил қилиб, эрта тонгдан кечагача китобларни ўқишда фидойилик кўрсатдилар. Қувонарлиси, хатми кутуб қилган талабаларнинг 500 нафари аёл-қиз талабалар ҳисобланди.
Ўтган 2020-2021 ўқув йилида 100дан ортиқ талабалар Саҳиҳул Бухорий асарини биринчи маротаба хатм қилиб, ўқиб тугатдилар. Келаётган ўқув йилида Ҳидоя асарини тўлиқ ўқиб тугатиш режалаштирилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков сўзга чиқди ва мустақиллик байрами билан табриклаб, барча устозлар дин йўлида узоқ йиллар хизмат қилишларини Аллоҳдан сўради. Шу билан бирга, диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.
– Ислоҳотлар бошида, албатта, марҳум муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов турган эдилар, Аллоҳнинг тақдири экан, у зотни Ўзи раҳматига олсин, бошлаган ишлари улардан кейин ҳам давом этсин, – деди Ҳ.Ишматбеков.
Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати ва 2020-2021 ўқув йили якунлари бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент ислом институтида 2020-2021 ўқув йили давомида ўқув, илмий, маърифий ва ташкилиш ишларда самарали меҳнат қилган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар турли номинациялар бўйича мақтов ёрлиғи билан тақдирланиб, моддий рағбатлантирилдилар:
№ | Номинациянинг номланиши | Фамилия, исми, шарифи | Лавозими | |
Ўқув ва илмий йўналишда | ||||
1. | Ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилиш ишлардаги жонкуярлиги учун “Энг фидойи раҳбар ходим” | Ходжаев Умиджон Ражжабоевич | Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор | |
2. | Ўқув қўлланма нашр этишда “Энг фаол ўқитувчи” | Примов Соатмурод Уралович | “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси мудири | |
3. | Ўқув ва илмий тадқиқот ишлари самарадорлигига қўшган ҳисаси учун | Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим | “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори | |
4. | ТИИ моддий-техник базасини бойитишга қўшган ҳиссаси учун | Абдурахманов Яхъё Убайдуллаевич | “Вақф” ХЖФ бошқарув кенгаши раиси | |
5. | “Энг интизомли ўқитувчи” | Эрназаров Фахритдин Тулкунович | “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси | |
6. | “Энг фидоий тўгарак раҳбари” | Маманосиров Фахриддин Нигматиллаевич | “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси | |
7. | “Фан ойлиги” тадбирларида “Энг фаол кафедра етакчи ўқитувчиси” | Рашидов Аҳмад Ҳамидович | “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси | |
8. | “Видео дарс ўтиш бўйича етакчи” | Хафизова Умида Миршахидовна | “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси | |
9. | Меъёрий ҳужжатларни юритишда
“Энг интизомли ўқитувчи” |
Валиева Саодат Зикриллаевна | “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси | |
10. | “Энг жонкуяр ўқитувчи” | Усмонова Нигорахон Хамидуллаевна | “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси ўқитувчиси | |
11. | “Энг фидоий ўқитувчи” | Аҳмедов Сайқал Абдураҳмонович | “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри | |
12. | Масофавий таълим бўйича “Энг фаол ўқитувчи” | Лутпиллаев Шамсиддин Ҳабибуллаевич | “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри | |
13. | “Энг фидоий кабинет мудири” | Ибрагимов Шомирза Нурмирза ўғли | “Таҳфизул Қуръон” кафедраси кабинет мудири | |
14. | “Энг фидоий бўлим бошлиғи” | Мирисмоилов Мирюсуф | Умумий бўлим | |
Маънавий-маърифий ишлар йўналишида | ||||
15. | Телевидение ва радиода “Энг фаол ўқитувчи” | Ҳамроқулов Жалолиддин Ҳайдарович | “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчи (т.ўр) | |
16. | “Энг кўп илмий мақола ва тезислар муаллифи” | Сидиқметов Қудрат Ирисматович | “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси (т.ўр) | |
17. | “Хорижий тилда энг кўп мақола муаллифи” | Курбанов Содик Солиевич | “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчи-стажёри | |
18. | “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” | Тошпўлатов Абдурасул Эшпўлатович | “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчи | |
Хўжалик йўналишида | ||||
19. | “Жамоат ишларида энг фаол ходим” | Мамаюсупов Маъмуржон Мухторжонович | Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими коменданти | |
20. | “Энг фидоий ишчи ходим” | Рузиева Дилфуза Хусниддиновна | Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими фарроши | |
Насирова Наргиза Рахматжоновна | Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими ошпаз ёрдамчиси | |||
21. | “Энг фидоий аёл ходима” | Каримова Дилфуза Тулкуновна | Ахборот ва техник таъминот бўлими мухандис-электрончи | |
22. | “Энг фаол ёш ходим” | Бадиев Шукуржон Комил ўғли | Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси |
Ўқув йили давомида институтда ўтказилган илмий ва маънавий-маърифий тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этган, шунингдек ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг соғлиғини яхшилашда беминнат хизмат қилган ҳамкор ташкилотларнинг бир гуруҳ ходимларига ҳам ташаккурномалар тақдим этилди:
№ | Номинациянинг номланиши | Фамилия, исми, шарифи | Лавозими |
1. | Тошкент ислом институти устоз ва талабалари саломатлигини яхшилаш борасидаги беминнат хизматлари ҳамда соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлиги учун | Собиров Акром | “Доктор сервис” хусусий шифохонаси варачи |
2. | Тошкент ислом институти ривожига қўшиб келаётган фидокорона ҳиссаси, диний-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш учун амалга ошираётган беминнат хизматлари, маънавий-маърифий тадбирларда ўзининг сермазмун суҳбатлари, ёш авлодни ахлоқий тарбиялаш борасидаги беқиёс ишлари учун | Абдуллаева Марямхон | ЎМИ хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси |
3. | Тошкент ислом институтидаги маънавий-маърифий тадбирларда ўзининг сермазмун суҳбатлари, ислом дини шиори бўлган азонни тўғри ва чиройли айтиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун | Орифжон домла Абдуваҳобов | Жиззах вилояти “Хазрати Билол” жоме масжиди имом-ноиби |
4. | Тошкент ислом институти маънавий-маърифий тадбирларда сермазмун суҳбати, ёш авлодни ахлоқий тарбиялаш борасидаги ишлари учун | Зиядуллаев Нурсоат | Олмазор тумани ИИОФМБ 6-ИИБ ҲПБ Истиқлол МФЙ профилактика инспектори, катта лейтенант |
Тошкент ислом институти 2020-2021 ўқув йили давомида “Хатми кутуб” қилган профессор-ўқитувчилар тақдирландилар:
№ | Китоб номи | Ўқитувчи |
1. | Тафсирун Насафий,
Ал-Фавзул кабир фи усулит тафсир |
Фарход Жураев |
2. | Тайсиру усулил фиқҳ | Яҳё Раззақов |
3. | Ат-Тасаввуф вас-сулук,
Шарҳул ақоидун насафия, Шарҳул ақоидун насафия, Ат-Тамҳид фи қоваидит тавҳид |
Абдуқодир Пардаев |
4. | Тасҳилул сирожия, Тасҳилул сирожия, Усулуш шоший, Нурул анвор | Шамсиддин Лутпиллаев |
5. | “Саҳиҳ Бухорий “ асари | Фахриддин Маманосиров |
6. | “Саҳиҳ Бухорий “ асари | Асқар Ғиёсов |
7. | “Саҳиҳ Бухорий “ асари | Фарход Ҳомидов |
8. | Сунан Термизий асари | Муҳаммад Яҳё Ходжаев |
9. | “Саҳиҳ Бухорий “ асари | Ойбек Ҳошимов |
10. | Сунан Термизий асари,
Диросат фи усулил ҳадис ала манҳажил ҳанафийя асари |
Раҳматхон Махсумхонов |
11. | Шарҳу манзуматул Байқунийя асари, Тайсир мусталаҳул ҳадис асари | Юсуф Абдурахимов |
12. | Сунан Термизий асари | Халилулоҳ Юсупов |
13. | Қуръони карим | Жаҳонгир Неъматов |
14. | “Туҳфатул-атфол” асари, Муқоддиматул Жазарийя | Жаҳонгир Рўзиев |
15. | Муқоддиматул Жазарий,
“Туҳфатул-атфол” асарини тӯлиқ шарҳи билан хатм қилинди |
Робия Нажмиддинова |
Тадбир якунида, Ҳомиджон Ишматбеков, юртимиз тинч, мустақиллик абадий бўлишини, Олий маъҳад ўқитувчи ва ходимларининг 2020-2021 ўқув йилида эришган ютуқлари келгусидаги йилларда ҳам янада зиёда бўлиши ва ўқув-илмий йўналишдаги хизматларига барака беришини ҳамда диний соҳадаги ислоҳотлар бунданда кенгайишини Аллоҳдан сўраб дуо қилдилар.
ТИИ Матбуот хизмати
[…] ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир бўлиб […]