Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 август куни, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида мустақиллик йилларида диний-маърифий соҳада эришилган ютуқлар, Олий маъҳадда ўқув, илмий ва маърифий йўналишларда олиб борилган хайрли ишлар ҳақида маълумот берилади. Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати ва 2020-2021 ўқув йили якунлари натижаларига кўра энг фидойи ўқитувчилар, қорилар ва ходимлар тақдирдилар.
Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони карим ва унга тааллуқли бўлган махсус илмларни талабаларга ҳамда юртимиз ёшларига таълим бериб келмоқда. Жумладан, ушбу кафедрада Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, улумул-Қуръон фанлари мутахассислик даражасида таҳсил берилади.
Юртимизда бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар оқимида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан жорий йил июл-август ойларида “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср давлати Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларида қироатлардан таълим олиш ва малака ошириш учун сафар қилдилар.
Тадбирида ушбу илмий сафар ҳамда унда эришилган натижалар ҳақида ТИИ ректори У.Ғафуров ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов батафсил маълумот берди.
Мисрдаги “Маъҳад ал-қироат” институтининг 10 қироат илмида мутахассис бўлмиш уч нафар олим:
Шайх Саййид Хаттоб Абдулҳамид Мағробий (суғро ва кубро 10 мутавотир қироат ва 4 шозз қироат мутахассиси),
Амр Иброҳим Муҳаммад Увайдо (суғро ва кубро 10 мутавотир қироат мутахассиси),
Абдурраҳмон Рафъат Муҳаммад Ғунайм (суғро ва кубро 10 мутавотир қироат мутахассиси ва Миср Вақф вазирлиги қошида имом-хатиб)дан
Шотибий йўналишидаги бир қанча қироатларни Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Аҳмадхон қори Рашидов, Абдулманнон қори Исматуллаев, Исломхон қори Убайдуллаев, Зафар қори Маҳмудов, Содиқжон қори Қурбонов, Жаҳонгир қори Рўзиев ва Адҳам қори Юсупов таҳсил олиб, 8 қироатдан ижоза соҳиби бўлдилар.
Жумладан:
- Жаҳонгир қори Неъматов (кафедра мудири) учинчи қироат Абу Амр Басрий қироати, Дурий ва Сусий ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Валихон қори Азимбоев (кафедра қироат ва тафсир фани ўқитувчиси) етти қироатни Шотибий йўналишида жамлаб, тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, етти қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Аҳмадхон қори Рашидов (кафедра қироат фани ўқитувчиси) биринчи қироат Нофеъ Маданий қироати, Қолун ва Варш ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Абдулманнон қори Исматуллаев (кафедра қироат ўқитувчиси) бешинчи қироат Осим ибн Абу ан-Нажуд қироати, Шўъба ва Ҳафс ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Исломхон қори Убайдуллаев (кафедра қироат ўқитувчиси) саккизинчи қироат Абу Жаъфар Маданий қироати, Ибн Вардан ва Ибн Жаммаз ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Зафар қори Маҳмудов (кафедра қироат ўқитувчиси) бешинчи қироат Осим ибн Абу ан-Нажуд қироати, Шўъба ва Ҳафс ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Содиқжон қори Қурбонов (кафедра қироат ва тафсир фани ўқитувчиси) олтинчи қироат Ҳамза Зайёт Куфий қироати, Халаф ва Халлод ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Жаҳонгир қори Рўзиев (кафедра қироат фани ўқитувчиси) иккинчи қироат Ибн Касир Маккий қироати, Баззий ва Қунбул ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди;
- Адҳам қори Юсупов (кафедра қироат ва тафсир фани ўқитувчиси) еттинчи қироат Кисоий Куфий қироати, Абул Ҳорис ва Дурий ривоятларини тўлиқ 30 жуз ёддан ўқиб бериб, ушбу қироатдан ўқиш ва ўқитишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муттасил боғланмиш ижоза соҳиби бўлди.
Шунингдек, қироатлар ва тажвид илмига оид Имом Абу Амр Донийнинг “Ат-тайсир” (табаррукан маълум бир қисми), Имом Жазарийнинг “Манзума ал-муқаддима” (тўлиқ), Сулаймон Жамзурийнинг “Туҳфатул-атфол” (тўлиқ), “Қасида аз-замзамия” (тўлиқ), Усмон ибн Сулаймон Муроднинг “Ас-салсабил аш-шофий” (тўлиқ), доктор Абдулкарим Иброҳимнинг “Ал-вақф вал-ибтидо” (тўлиқ) асарлари муаллифга узлуксиз боғланган силсила асосида ўқилди ва ўқиш-ўқитиш бўйича 9 нафар қори устозлар ижоза олдилар.
Бундан ташқари, кафедрамиз устозлари шу давр мобайнида Шайх Амр Иброҳим Муҳаммад Увайдо ҳузурида ҳанафий мазҳабининг мўътабар асарлари ва матнларидан ўқиш ва ўқитиш бўйича ижоза олдилар. Ушбу матнлар мазҳаббошимиз Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳ ва асар муаллифларига узлуксиз силсила билан боғланадиган санад билан ўқитилди.
Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит раҳмауллоҳи алайҳнинг “Фиқҳ ал-акбар” (тўлиқ), Имом Абул Ҳасан Аҳмад Қудурийнинг “Мухтасар ал-Қудурий” (табаррукан маълум бир қисми), Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-ҳидоя” (табаррукан маълум бир қисми), Бадриддин Айнийнинг “Шарҳ ал-Манор” (табаррукан маълум бир қисми), Низомиддин Шошийнинг “Усул аш-Шоший” (табаррукан маълум бир қисми), Ҳасан Аммор Шурунбулалийнинг “Нурул-ийзоҳ” (табаррукан маълум бир қисми), Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Мавсолий Ҳанафийнинг “Ал-ихтиёр литаълил ал-мухтор” (табаррукан маълум бир қисми) асарлари шулар жумласидандир.
Сафар охирида “Ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)” шайхлари томонидан кафедра устозларига таълим олинган қироатлар ва илмий асарларнинг ижоза шаҳодатномалари ҳамда малака оширилгани ҳақида фахрий ёрлиқлар топширилди.
Байрам тадбирида Тошкент ислом институтида 2020-2021 ўқув давомида Мисрнинг Ал-Азҳар жомиасига қарашли Искандария шаҳридаги “Маъҳад ал-қироат” институтида Қуръони карим тиловати бўйича ижоза олган 9 нафар қори устозлар ҳам мукофотландилар.
Тақдирлашдан сўнг, Жаҳонгир қори Неъматов сўзга чиқиб, Миср сафарини ташкил қилишда ташаббус қилган ЎМИ ва ТИИ раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Мазкур қисқа муддат ичида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси устозларига Собиқ Иттифоқ даврида узилган илмий силсилаларни қайта тиклаш ва бу муборак олтин силсилаларни ватанимизга қайтариш имкони берилди. Аллоҳнинг изни билан бу илмлар юртимизда тарқалади ва Қуръон нури хонадонларимиз узра янада таралади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Жаҳонгир қори Рўзиев