islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 4, 2021

Day

Тошкент ислом институтида “Китобхонлик” куни муносабати билан китоб кўргазма савдоси ташкил этилди

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди.- АРМ ходими Иззатиллайев Файзулло

“Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий масалаларнинг табақалари” мавзуида очиқ дарс

Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчиси Ф.Жўраев, ўқитувчи-стажёр Н.Раҳимов, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фаҳриддин, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси в.б. доцент Абдуллаев Абдурасул, “Умумий бўлим” бошлиғи М.Мирисмаиловлар қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди.- Ғофуров Илҳомжон,“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

Модуль таълим тизими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июндаги 07/1-2198-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 12 июлдаги 01А/103-сонли буйруғи асосида Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилида Модуль таълим тизими жорий этилди. Модуль таълим Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган ходимларга исломшунослик, имом-хатиблик мутахассислигидаги олий маълумот берувчи тизим ҳисобланади. Модуль таълимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади. Жойларда олий диний маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж заруратидан келиб чиқиб, Модуль таълимга абитуриентлар ҳудудлар кесимида Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган квота асосида қабул қилинади. Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади. Модуль тизимида тўлов-контракт асосида имом-хатиблар 3 йил, ноиб имомлар 4 йил таълим оладилар. 10 818