islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 14, 2023

Day

2 минг йил олдин кашф қилинган кондиционерлар

Малқаф услубдаги тарихий архитектура обидалари замонавий муҳандислар томонидан ўрганилган бўлиб, уларнинг имкониятлари XXI асрдаги сўнгги русумли кондиционер тизимларидан кўра самаралироқ деб ҳисоблашади. Малқаф "шамол тутувчи" деган маънони англатиб, ҳозирги совитиш тизимларидан афзаллиги эса бежиз эмас, чунки бу ҳеч қандай қувват манбаларига муҳтож бўлмаган двигателдир. Обидалар ҳаво оқимини тепадан бино ичкарисига йўналтириб, жазирама иссиқда ҳам хона салқинлиги таъминланади. Мазкур тарихий совитиш тузилмаси техник томондан “бузилиб” қолмайди, бир неча минг йилликлардан кейин ҳам таъмирлашга муҳтож бўлмайди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Бухорои шарифга ташриф

Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати