islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бухорои шарифга ташриф

Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди.

У.Ҳасанов, педагогик амалиётни ўтаётган талабалардан О.Эргашев, А.Икромжонов, А.Қодиров, Б.Қўлдошев, А.Мамадалиев ва Ҳ.Қобуловларнинг амалиёт ўташ жараёни билан яқиндан танишди, амалиётчи талабалар ўтаётган дарсларга кириб, дарс ўтиш методларини таҳлил қилди ҳамда педагогик тавсияларини берди.

Амалиёт раҳбари У. Ҳасанов  талабалар билан давра суҳбати ўтказиб амалиётдаги ютуқ ва камчилик тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашди.

Ушбу ташрифда У. Ҳасановга мадраса ўқитувчиси Жалолиддин домла  Муҳаммадазизов ҳамроҳлик қилди.

ТИИ Матбуот хизмати

414470cookie-checkБухорои шарифга ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: