Маълумки, ифторлик қилиш Пайғамбаримиз (с.а.в.) сунатларидир. Ифторликда Пайғамбаримиз (с.а.в.) оғизларини ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан очар эдилар. Бу ҳақда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғизларини бир нечта ҳўл хурмо билан очар эдилар. Ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан очар эдилар”...- Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими Руҳиддин Акбаров
Индонезиянинг Кудус давлат ислом институтида “Дин глобал тинчлик учун ислом сиймосида” мавзусида 3-халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, Матбуот котиби Тўлқин Азимов ва бошқа профессор-ўқитувчилар онлайн тарзда иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати