islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори халқаро конференцияда маъруза қилди

Индонезиянинг Кудус давлат ислом институтида “Дин глобал тинчлик учун ислом сиймосида” мавзусида 3-халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, Матбуот котиби Тўлқин Азимов ва бошқа профессор-ўқитувчилар онлайн тарзда иштирок этдилар.

Дастлаб, Кудус ислом институти тарихи ва фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Қуръон тиловат қилиниб, дуо қилингач, Кудус давлат ислом институти ректори, профессор Х.Абдурроҳмон Касдий конференцияни кириш сўзи билан очиб берди.

Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Ўзбекистондаги олий диний таълим муассасаларида Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис фанларининг ўқитилиши” мавзусида маъруза қилди.

Модератор Доктор Фаузан Адим Марокаш Қироллигидаги Абдулмалик Саъдий университети Усулуд дин факультети декан ўринбосари Доктор Мостафо Боужумаҳнинг “Исломни ўрганишда диний қадриятларнинг ўрни” мавзусидаги маърузасига навбат берди.

Шундан сўнг, Индонезиядаги Саййид Али Раҳматуллоҳ давлат ислом университети профессори, Доктор Ҳ. Ахяк “Диннинг глобал тинчликка эришишдаги ўрни ва аҳамияти: Индонезия мисолида” мавзусида маъруза қилди.

Маълумот учун, Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январь ойида Англашув меморандуми имзоланган эди. Кудус давлат ислом институти ректори, профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация ТИИга 2023 йил ноябрь ойида ташриф буюриб, музокараларда таълим муассасалари ўртасида меморандум имзолашга ҳам келишиб олинган эди.

Ўтказилган халқаро конференция ҳам меморандумда кўзда тутилган ҳамкорлик алоқаларининг натижасидир.

ТИИ Матбуот хизмати

424720cookie-checkТошкент ислом институти ректори халқаро конференцияда маъруза қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: