Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Энг яхши мақола” танловини эълон қилади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси анжуманлар залида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 2-босқич тингловчилари учун битирув тадбири бўлиб ўтди.- ТИИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ОАВ вакиллари ва мўмин-мусулмонлардан умра зиёрати бўйича жуда кўп саволлар бўлмоқда. Ушбу саволларга қуйидаги жавобларни тақдим этамиз: ❓Умра сафари қачондан бошланади?
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг «Умумжахон Ислом қўлёзмалари тадқиқоти”да баён этилган бой илмий мероси» мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам, қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.