Тошкент ислом институти 3-курс талабалари иштрокида буюк мутакаллим ва ислом олами алломаси Имом Абу Мансур ал-Мотуридий илмий меросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда у зотнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ҳамда “Китоб ат-Тавҳид” асарларининг илмий ва маънавий аҳамияти кенг ёритилди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жуда муҳим анънана йўлга қўйилган. Бу анъана институт раҳбариятининг талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб туришини ўз ичига олади. Куни кеча мазкур анъананинг амалий кўриниши сифатида долзарб мавзуда навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саиджамол Масайитов маъруза қилди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. - Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, институт ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. - ТИИ "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси