islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди

2025 йил 17 март куни Тошкент ислом институтида талаба қизлар билан мазмунли давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори, тарих фанлари номзоди Уйғун домла Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, доцент Соатмурод домла Примов, шунингдек, Қуръон илмлари кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва институтнинг талаба қизлари иштирок этишди.

 

Давра суҳбати давомида толиби илмнинг фазилати, илмга амал қилиш, диний соҳа вакилларининг дин, ватан ва миллат олдидаги бурчлари каби муҳим мавзуларга эътибор қаратилди. Устозлар илм аҳлининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақида қимматли фикрларини билдирдилар, талабаларга илм олиш ва унга амал қилишнинг аҳамияти хусусида насиҳатлар бердилар.

Тадбир иштирокчилари учун бу учрашув нафақат илмий, балки маънавий жиҳатдан ҳам жуда фойдали бўлди. Суҳбат сўнггида барчанинг илм йўлидаги ҳаракатларини баракали ва самарали бўлишини сўраб дуо қилинди.

Тошкент ислом институти раҳбарияти бундай илмий-маърифий тадбирларнинг аҳамиятини таъкидлаб, келгусида ҳам талабаларнинг илмий ва маънавий камолоти йўлида шу каби учрашувларни давом эттиришини маълум қилди.

441100cookie-checkТошкент ислом институтида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: