Тошкент ислом институтида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Адабиётимизнинг етук намояндалари” мавзусида талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда марузачи сифатида Темурийлар тарихи давлат музейи катта илмий ходими, бобуршунос олим Ботир Ўролович Йўлдошев таклиф этилди.
Марузачи Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, Мовароуннаҳр тахти учун кураши, Бобурнинг Андижонни қайта эгаллаши, Темурий, Бобурий ва Шайбоний сулолар, Мовароуннаҳрни тарк этиши, Ҳиндистонни эгаллаши, Ҳиндистон равнақи учун қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотлар берди.
Тадбирда Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Парпиев ва бўлим ходимлари иштирок этди.
ТИИ Матбуот хизмати