Тошкент ислом институти 104-гуруҳ талабаси Маҳмудов Алишержон Лутфуллоҳ ўғли ва 301-гуруҳ талабаси Жалилов Сирожиддин Шукурулло ўғли Устоз Валихон қори Зоҳидхон ўғлидан имом Осим қироати, Ҳафс ва Шўъба ривоятларининг Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олдилар. - ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида ҳадис, фиқҳ, тафсир, ақоид ва фароиз фанларига оид мўътабар китобларни талабалар устозлари билан Ислом таълимининг классик методларидан бири бўлган “хатми кутуб” асосида тўлиқ ўқиб йўлга қўйилган... - ТИИ Матбуот хизмати
Ислом уламолари ўзларига берилган илмларни фақатгина маълумотлар манбаи деб эмас, балки Аллоҳ таоло тарафидан уларга берилган фазл ва омонат деб қараб келадилар. Шу сабабли ҳам бу омонатни эгаларига топшириш учун талабаларнинг фақатгина илмий салоҳиятига чекланиб қолмасдан, маънавий камолоти ва хулқий гўзалликларига ҳам катта эътибор қаратишган. Негаки, уларнинг номларидан етказилаётган илмлар аввало ўзларига, сўнгра улар илм олган устозларга, саҳобаи киромларга ва бора-бора охири Расулуллоҳ алайҳиссаломга нисбати берилади...- ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетига ташриф буюрдилар. У ерда Азҳари шариф тасарруфидаги “Маъҳадул қироат”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларидан таълим олиб, малака оширдилар... - Жаҳонгир Рўзиев