islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Абу Ҳанифа

Tag

“Ал-фиқҳ ал-акбар” Имом Абу Ҳанифага тегишли эмасми?

Аҳмад ибн Таймиянинг издошлари бўлмиш “салафий”лар тарафдан аҳли сунна вал-жамоа ақидасида ёзилган машҳур матн ал-Фиқҳ ал-акбар асарини имом Аъзам Абу Ҳанифага тегишли эмас деган иддао илгари сурилади... - Махсус сиртқи бўлим битирувчиси Ботиржон Тожибоев

“Нима учун сизлар намозда рукуга борганда ва ундан кўтарилганда қўлларингизни кўтармайсизлар?!”

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ мунозаралари... - “Юнусобод оқтепа” жоме масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо

«Сунани термизий»да нега Абу Ҳанифа зикр қилинмаган?

Сунани Термизийни Аллоҳ насиб этиб ўқиганимизда, бир савол камина ҳақирни безовта қилиб турарди... - 4-курс талабаси Нодирбек Одинаев

Имом Абу Ҳанифанинг қабри қаерда?

❓Cавол: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ахлоқий сифатлари

Ҳасан ибн Исмоил ибн Мужолид айтади: “Отамдан шундай деганларини эшитдим: Мўминлар амири Ҳорун ар-Рашид ҳузурида эканимда, Абу Юсуф кириб келди. Ҳорун унга: “Эй Абу Юсуф, бизга Абу Ҳанифанинг ахлоқини сўзлаб бер”, – деди. У: “Эй мўминлар амири, Аллоҳ азза ва жалла: “У бирон сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир” (Қоф, 18), деб марҳамат қилган ва у ҳар бир сўзловчининг тилидадир. Аллоҳга қасамки, Абу Ҳанифа Аллоҳ азза ва жалла  ҳаром қилган нарсалардан ўта қаттиқ парҳез қилар, унга тушиб қолишдан сақланар эдилар. Дунёдорлар дунёсидан ўзларини узоқ тутар, давомий сукутли, доимий фикрли эдилар. Махзор ва сарсор эмас эдилар. У кишидан бирор илм сўралса, сўралган нарса ҳақида илмлари бўлса, ўша билган, эшитганлари бўйича ёки у ҳақидаги қиёсий илм ила жавоб айтар эдилар. Эй мўминлар амири, мен у кишини фақатгина дини ва нафсини сақловчи, одамлар билан эмас, ўз нафси ила машғул, бирон бир кимсага гапирса, фақатгина яхши гап гапирадиган ҳолатда деб билар эдим”, – деди. Шунда Ҳорун ар-Рашид: “Мана шу – солиҳлар ахлоқидир”, – деди. Қосим ибн Ғассон айтади: Исҳоқ ибн Абу Исроил айтади: Бир қавм Суфён ибн Уяйна олдида Абу Ҳанифани зикр қилиб, баъзилари у кишини ноқисликда айблашди. Шунда Суфён: “Товушингни ўчир! Абу Ҳанифа инсонларнинг энг кўп намоз ўқувчиси, омонатда улуғроғи ва мурувватда гўзалроғи  бўлган”, – деди. Ҳажар ибн Абдулжаббор Ҳазрамий айтади: “Бирон бир инсон Абу Ҳанифадан кўра икромлироқ ўтирувчини  ва унинг асҳобларидек устозини  ҳурмат қилувчиларни кўрмаган”. Ҳайсам ибн Жамил айтади: Шурайк ибн Абдуллоҳ Нахаъийнинг шундай деб айтганини эшитдим: “Абу Ҳанифа узун сукутли, доимий фикрли, буюк  ақлли ва инсонлар билан кам сўзлашувчи эди”. Ҳасан ибн Солиҳ айтади: “Абу Ҳанифа Аллоҳ азза ва жалладан кучли хавфга эга ва ҳаромни ҳалол санашдан ўта  қўрқувчи эди”. Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Бирон бир олим ёки олим бўлмаган кимсани Абу Ҳанифадан кўра виқорли, ҳалим, тафаккурли эканини кўрмадим. Бир куни жоме масжидида у киши ҳузурида эдик. Намозни бошлаганимизда масжид шифтидан катта бир илон шитоб билан тошга тушди.  Абу Ҳанифадан бошқа барчамиз қочдик. У кишига: “Эй Абу Абдураҳмон, сиз ҳам қочдингизми?” – дейилди. У киши: “Ҳа”, – дедилар. Сўнгра Абу Ҳанифа ахлоқини васф қила бошлади ва биз бундан таажжубга тушдик”. Бошқа бир ривоятда: “Абу Ҳанифадан: “Илондан қўрқмадингизми?” – деб сўраган эдим, “Аллоҳ азза ва жалладан бошқадан асло қўрқмайман!” – деб айтди”, дейилади. Мусанна ибн Рижо айтади: “Абу Ҳанифа оиласига нафақа қилса, шунча миқдорда садақа ҳам қилар эди. Қачон янги кийим кийса, шу кийим миқдоридаги пулга аҳли илм шайхларга ҳам кийим кийгазар эди. Қачон у кишига таом келтирилса, тановул қиладиган таоми каби таомни нон устига қўйиб, фақирларга ҳадя қилар эди”. Ибн Фузайл айтади: “Абу Ҳанифа фазл ва оз сўзлаш билан танилган эди”. Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Ҳабиб айтади: “Абу Ҳанифа жуда оз сўзлар, магарам ундан бирон масала сўралса комил жавоб берар эди. Кам куладиган ва кўп тафаккурли зот бўлиб, мусибат етган кимса каби хомуш юрар эди”. У ЗОТГА ЕТГАН АЗИЯТЛАР Алий ибн Ҳасан ибн Шақиқ айтади: Отамни шундай деганларини эшитган эдим: Абдуллоҳ ибн Муборакдан: – Эй Абу Абдураҳмон, Абу Ҳанифа тавба қилдирилган эдими? – деб сўраган эдим, индамади. Бир ойдан сўнг яна: – Эй Абу Абдураҳмон, Абу Ҳанифа тавба қилдирилган эдими? – деб сўраган эдим,...
1 2