Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди. Дастлаб, абитуриентлар карантин чора-тадбирларига мувофиқ, институт ҳовлисидаги очиқ ҳаводаги имтиҳон ўтказиладиган жойдаги парталарга жойлаштирилди. Уни интитут ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди.- ТИИ матбуот хизмати
Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган...- Дин ишлари бўйича қўмита
Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлиги изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакат билан ўрнатилган мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Ўзбекистон замини асрлар давомида илм-маърифат, заковат ва тафаккур маркази бўлиб келган. Аждодларимизнинг буюк даҳолари яратган ўлмас ҳамда бебаҳо асарлар ҳозиргача дунё цивилизацияси ривожида муносиб ўрин эгаллаб, уларнинг ноёб нусхалари жаҳон кутубхоналарининг энг қимматли хазинаси сифатида сақланмоқда....- Шовосил ЗИЁДОВ,Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори.