Маккада “Ўзбекистон... Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди Макка Савдо-саноат палатасининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган Инвестицион ва туристик кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида “Ўзбекистон... Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини бугун ўз ҳаётимизда ҳис этяпмиз.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди...
Бугун, 2 ноябрь куни Тошкент ислом институтида ўтган ой охирида Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида 3-ўринни эгаллаган Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари Савол. Муҳтарам Президент, аввало, газетамиз учун интервью беришга розилик билдирганингиз учун Сизга миннатдорлик изҳор этамиз. Маълумки, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда. Сиз давлат бошлиғи, ана шу ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбар сифатида бу янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини биринчи навбатда нималарда кўрасиз?