islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмий инглиз тилининг дунёга келиши

Бир неча қироллик жамияти аъзолари тилга бўлган қизиқиши ва турли тилга таалуқли лойиҳаларда иштироки самараси ўлароқ, 1664 йилга келиб инглиз тилини ривожлантириш учун қўмита тузилди. Инглиз тилида илмий мақолалар чоп этиш ва ўзига хос ёзма услубни қўллаб-қувватлаш таклифи билдирилди ва қироллик жамияти аъзолари томонидан кўп ишлар амалга оширилди. Ва бундан ташқари кўпгина қироллик азолари томонидан Монограф инглиз тилида чоп этилди.

Биринчилар қаторида тажрибаларнинг биринчи асосчиси Роберт Хук 1665-йилда Микрографияда микроскопда тажриба ўтказди. Унинг иши асосан маърузалар ва ҳикоя услубидаги оғзаки намойишнинг транскрипциясига асосланган эди.

1665-йилга келиб янги фалсафий ишлар деб номланган илмий журнал чоп этилди. Бу халқаро инглиз тилидаги биринчи илмий журнал бўлса-да, махсус тажрибалар ҳисобланган китобга йуналтирилган янги илмий ёзма жанрни дунёга келишига сабаб бўлди ва 17-аср илмий инглиз тили вужудга келиш даври сифатида из қолдирди.

Кейинги аср тахминан 18-аср охирларига келиб Немис тили Европанинг илмий етакчи тилига айланди ва немис журналларининг нашри сони 401 га етган бўлса Франция 96, Англия 50. Шунга қарамай инглиз тили 19-асрга келиб мухим лексик ўсишга эришди.

Саноатлашган инқилобий ўзгаришлар сабабли янги техник луғат ва янги ихтисослашган жамиятга талаб ортиб, янги тартиб-қоидалар жорий этилди.

Имом Бухорий номли
Тошкент ислом институти
“Тиллар” кафедраси ўқитувчиси
Қодиров Фаррух тайёрлади

147380cookie-checkИлмий инглиз тилининг дунёга келиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: