islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда кўчмас мулкларнинг закоти

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закот нафақат пулдан, балки чорва ҳайвонларидан, зироатчилик маҳсулотларидан, конлардан, кўчмас мулкдан ва бошқа шунга ўхшаш нарсалардан ҳам чиқарилишини ҳисобга олсак, ҳар йили жамиятдаги молу мулк ҳисоб-китоби харажат сарфламай амалга оширилади.

Барча жамиятларда бўлгани каби исломда ҳам кўчмас мулк тушунчаси мавжуд. Шариъатда кўчмас мулк билан боғлиқ ҳукмлар бўлгани боис унинг закоти масаласи ҳам асосий ўринда туради.

Кўчмас мулкнинг закотига доир фатволар

Мол-мулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда баъзи кишилар кўплаб бинолар қуриб, ижарага қўядилар ва фойда оладилар. Шунингдек, маркаблар, турли ижарага қўйиладиган нарсалардан ҳам фойда олинади.

Уй, улов, асбоб-ускуналарнинг закоти

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”.

Ўзи яшаб турган ҳовлида бир неча хоналар бўлса, улардан фақат иккитасидан фойдаланиб қолганидан фойдаланмаса, асли ҳожатидан ташқари бўлган тақдирда ҳам икки хонадан ташқари хоналардан закот чиқармайди. Агар иккита ховлиси бўлиб, бирида истиқомат қилиб, иккинчисида истиқомат қилмаса ва уни тижорат мақсадида олмаган бўлса, иккисидан ҳам закот чиқармайди. Агар иккинчи ховлини тижорат мақсадида олган бўлса, тижорат молларига қўшиб, у ховлининг закотини чиқаради.

Ижарага берилган бино, дўкон ва уловлардан закоти

Улардан закот берилмайди. Балки, улардан тушган маблағ нисобга етса, закот беради.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”.

Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйларнинг закоти

Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:

1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади.

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун”.

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ

“Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир”.

2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى

“Яшаб турган ховлисидан закот чиқармайди”. (Фатавои Ҳиндия);

3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”.

Маълумки, бинолар, маркаблар ва бошқа нарсалар тижорат учун бўлмаса, улардан закот олинмайди. Улардан тушадиган фойда-даромадлардан закот берилиши ёки берилмаслиги ҳақида уламолар икки хил фикр айтганлар. Баъзилар закот берилмайди, десалар ҳам, кўпчилик закот берилади, дейди. Иморат, завод, фабрика, маркаб каби даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасидан закот берилади, деган уламолар қуйидаги далилларни келтирадилар:

1. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Уларнинг молларида маълум ҳақ бор», деган. Бошқа оятда: «Уларнинг молларидан садақа ол», деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молларингизнинг закотини адо этинг», деганлар. Мана шу даромад ва фойдалар ҳам мол ҳисобланади.

2. Закоти бериладиган мол ўсувчи бўлиши керак, дейилган. Бу моллар ҳам ўсувчи ҳисобланади.

3. Закот молни поклаш учун дейилган. Бу моллар ҳам покланишга муҳтож. Шунингдек, закотнинг бошқа шартлари ҳам иморат, маркаб, завод ва бошқа даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасида бор. Шунинг учун улардан закот олинади. Закот олишдан олдин кетган барча харажатлар, жумладан, иморатнинг эскириши туфайли нархи тушиши ҳам чиқариб ташланиб, соф фойдадан закот ажратилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, уламолар кўчмас мулклар ҳақида турли фикрлар айтишган. Уларнинг таърифи ва турлари қандай эканлиги борасида мазҳаблар аро фарқларини баён қилишган. Қуйида шу таърифларга ва уларнинг турларига тўхталиб ўтамиз.

Ҳанафийларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – ўз ўрнидан кўчириб бўлмайдиган ва кўчирса ҳам талофат билан кўчириладиган ерлар, бинолар ва илдизи чуқур отган дарахтлар киради (кўчатлар кирмайди).

Моликийларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – Ер ва унга ўрнашган бинолар ва дарахтлардир.

Шофеъйларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – бинолар, ерлар ва хурмолардир.

Аминжонов Асадулложон 401гуруҳ

309340cookie-checkИсломда кўчмас мулкларнинг закоти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: