islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Намоздаги фойдалар

Агар бир киши намозга киришса ва уни тамомига етказишдан олдин бузса уша намозини қазо қилади. Фарз ва суннат намозларни бузадиган бўлса уларни фақат адо қилиб ўқийди. Яни, фарз ва суннатларни бузиб қўйса қайтиб ўқиб беради. Шунингдек, зиммамда фарз намозим бор деб гумон қилиб намозга киришса-ю ва зиммасида фарз намоз бўлмаса  бу ҳам адо бўлиб ўтади.

Бир инсон ҳолати ўзидан пастроқ бўлган инсонга иқтидо қилиши мутлоқ фосид бўлиди ва ҳолати ўзидан юқори бўлган инсонга иқтидоси мутлоқ дурустдур. Ҳолати ўзига ўхшаганларга иқтидоси ҳам дуруст бўлиб, фақат уч киши бундан мустаснодур. Улар мустаҳоза аёл,  адашиб қолган (муқим ёки мусофирлигини унитиб қўйган) аёл ва хунаса. Шу уч кишига соғлом киши иқтидо қила олмайди.

Тўрт ракъатли намознинг икки ракъатида қироат қилиш фарздур. Лекин имомга аввалги икки ракъатни ўқиганидан кейин бетаҳоратлик етса ва шу икки ракъатда қироат қилмаган бўлса ва қолган икки ракъатга масбуқ (кеч қолиб қўшилган) кишини ўтказса, ана шу масбуқга ҳар тўрт ракъатда қироат қилиши фарз бўлади. Тўрт ракъатда қироат қилишини сабаби аввалги икки ракъатда қироат қилиши имомни ҳаққи учун эди ва кейинги икки ракъатда қироат қилиши узини ҳаққи учун бўлади. Масбуқ ўзи қазо қиладиган ракъатларида ёлғиз кишига айланиб қолади, лекин яна тўртда ҳолати борки шу тўрта ҳолатда  ёлғиз намоз ўқувчига ҳам айланмайди. Биринчи иқтидо қиломайди, икинчи унга иқтидо ҳам қилинмайди, учинчи янгитдан намозни ният қилиб такбир айтса бошқаси бунга иқтидо қилолмайди аммо мунфарид (ёлғиз намоз ўқувчини хилофида бўлиб, бундай кишига бошқаси иқтидо қилса бўлади) ва тўртинчиси саждаи саҳвда имомига эргашади. Агар эргашмаса намозини охирида ўзи саждаи саҳв қилиб қўяди. Ва яна такбир ташриқ (қурбон ҳайити кунлари 23 та намозни орқасидан айтиладиган такбирлар)ни ҳам ўзи адо этади.

Мулла Хусрав роҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек масбуқни фақат таҳоратсизлик етган имом уни ўрнига қўйгандагина имомга айлана олади холос деганлар. Баззозия китобида масбуқ қироат ҳаққида намозининг аввалини қазо қилади ва ташаҳҳуднинг ҳаққида намозининг охирини қазо қилади. Кофир кишини нияти эътиборга олинмайди, лекин уч кун сафарни қасд қилиб чиқса, кейин  сафар асносида мусулмон бўлса шунда ўтган қасдига биноан намозларини қаср қилиб ўқийверади. Аммо ёш бола сафар асносида балоғатга етган ҳолатини хилофида бўлиб, у намозларини тўлиқ қилиб ўқийверади. Бир киши битта маконда сажда оятларини такрор ўқиса битта сажда қилиш кифоя қилади. Аммо агар намоздан ташқарида сажда оятини ўқиб сажда қилса сўнгра ўша жойни ўзида намозни ичида яна сажда оятини қайтарса иккинчи марта сажда қилиш лозим бўлади.

Такбир қуйидаги ўринларда  жаҳрий ( овоз чиқариб) айтилади:

  • Қурбон ҳайити кунларида;
  • Ташриқ учун Арафа кунида;
  • Душман рўпарасида;
  • Йўл тўсарларнинг олдида;
  • Ёнғин содир бўлганда;
  • Хавф-хатар пайдо бўлганда.

Ният-қалб билан бўлади магар узрлик ўринларидагина тил қалбнинг ўрнига ўтади. Омма машойихларимиз ҳузурида жума куни аср вақтида қилинган дуо мустажоб бўлади дейилган.Агар имомнинг намози дуруст бўлса маъмум (иқтидо қилувчи)ни намози ҳам дуруст бўлади.

ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар”

 кафедраси ўқитувчиси

 Жўраев Музаффар

313060cookie-checkНамоздаги фойдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: