islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пул топишнинг Аллоҳ таоло тақиқлаган баъзи кўринишлари

1. Коррупция, порахўрлик, откат, товламачилик каби ботил йўллар билан пул топиш

«Бир­-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг». 

«Бақара» сураси, 188-оят

2. Хиёнат асосида пул топиш

«Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат* қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келадир. Сўнгра, ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас».

«Оли Имрон» сураси, 161-оят

* Оятдаги хиёнат деб таржима қилинган сўз арабча “ғалул” сўзидан олинган бўлиб, урушда тушган ўлжадан махфий равишда, ғирромлик қилиб беркитиб олишни билдиради.

3. Ўғирлик орқали бойлик жамғариш

«Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу уларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан иқобдир. Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир».

«Моида» сураси, 38-оят

4. Тарози ва ўлчовдан уриб қолиш орқали бошқалар ҳаққини ейиш

«Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар».

«Мутоффифийн» сураси, 1-3-оят

5. Етимларнинг ҳаққига тажовуз қилиш

«Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлади».

«Нисо» сураси, 2-оят

6. Рибо (судхўрлик) орқали пул топиш

«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас».

«Бақара» сураси, 278-279-оятлар

(!) Аммо тавба ва мағфират эшиклари очиқ қолди:

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир». 

«Моида» сураси, 38-оят

Музаффар Ҳусниддинов

317780cookie-checkПул топишнинг Аллоҳ таоло тақиқлаган баъзи кўринишлари
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: