Ислом никоҳ масаласида ҳамиша ҳар икки томонни салоҳияти –Аллоҳ ва расулини таниши ва уларнинг кўрсатмасига қай даражада эргашишига эътибор беришга тарғиб қилган. Бунга хилоф иш тутиб, асосий эътибор икки ёшнинг салоҳиятига эмас, балки дунё матосига қаратилишини қаттиқ қоралайди ва бунинг оқибатида фитна ва фасодлар юзага келишини таъкидлайди.
عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: “تنكح المرأة لأربع : لمالها، ولحسبها، وجمالها، ولدينها، فاظفر بذات الدين تربت يداك“ . (رواهالبخاري، ومسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Аёл-қизларга (кўпчилик одамлар одатида) тўрт нарса учун уйланилади: мол-мулки учун ва (ота-бобосининг) обрўси учун ва жамоли-гўзаллиги учун ва дини учун. Сен дин-диёнатлисини қўлга киритгин, қўлинг тупроққа қорилгур (барака торкур)!“.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиси шарифни қуйидагича шарҳлаганлар: “Ҳадисни маъносини англашда энг тўғри тушунча шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бунда одамлар одатда қиладиган ишларининг хабарини бермоқдалар. Зеро, улар ҳақиқатда шу тўрт хислатни кўзлайдилар ва уларнинг мезонида дин-диёнатли аёл-қизлар охирги ўринда туради. (Демак, бу ҳадисда шаръий мезон асосидаги тартиб эмас, балки одамларни одатий мезонлари айтилган экан. Аслида шаръий мезонга кўра, дин-диёнатлиси биринчи ўринда экан. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўзлари сўнгида) Ҳой, тўғри йўл-мезонни излаган йигит, сен (ундай қилмагин, балки) диндорини қўлга киритгин!”.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ “. (رواه الترمذي، وابن ماجة).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиган яна бир ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ҳузурингизга ўзингиз унинг дини ва хулқидан рози бўладиган (кўнглингиз тўладиган) йигит (ёки киши)дан совчи келса, бас, унга қизингизни турмушга берингизлар! Агар, ундай қилмасангизлар, ер юзида фитна ва кўп фасод-бузуқлик бўлур!“. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиси шарифни қуйидагича шарҳлаганлар: “Ҳузурингизга совчи бўлиб келса” яъни бир йигит ёки киши сизлардан қизларингиз ёки яқинларингиздан бир аёл-қизни ўзигатурмушга беришингизни сўраса. “…ўзингизунинг дини ва хулқидан рози бўладиган” яънидиёнати ва муомаласини яхши деб биладиган.“…Бас, унга қизингизни турмушгаберингизлар! Агар ундай қилмасангизлар, ерюзида фитна ва кўп фасод-бузуқлик бўлур!” яъни чунки агар сизлар қизингиз ёкияқинингизни фақат бой-бадавлат ёки обрўлишахсларга турмушга бермоқчи бўлсангизлар, бунинг оқибатида кўплаб аёл-қизларингизэрсиз, кўплаб эр-йигитларингиз хотинсизқолишлари мумкин. Натижада, йўлдан озиб, зино қилиб қўйиш ҳоллари кўпаяди. Бу эсавалийлар (йигит ва қизнинг ота-она, яқинлари)га ор келтириб, сўнг фитна вафасодлар қўзғалади. Бунинг ортидан эса (оққилиш ёки бошқа сабаб билан) насабнингузилиши ва салоҳиятсизлик (диёнатсизлик) ва иффатсизлик ҳоллари урчийди“.
Имом Тийбий раҳимаҳуллоҳ бундайдеганлар: “Бу ҳадисда Имом Моликраҳимаҳуллоҳнинг сўзига ҳужжат бор. Зеро, у “Никоҳда икки ёш орасидаги тенгликмасаласига фақат дин-диёнатда риоя(эътибор) қилинади холос. (Бошқатомонлардан – насаб, обрў, мол-мулк, касб-ҳунар ва бошқаларда йигитнинг даражасиқизникидан паст бўлса-да, дин-диёнатборасида ўзаро тенг бўлсалар, қизни у йигитга турмушга бериш керак)”, дейди“.(Мирқотул-мафотийҳ).
Тўғри, бизнинг мазҳабимизда иккиёшнинг ҳар томондан тенг бўлиши кераклигиайтилган. Лекин мабодо, йигитни қўли бирозкалта бўлган тақдирда ҳам, ўзаро розиликбўлса, уларни никоҳига бизнинг мазҳабда ҳаммонелик йўқ.
Воқелик мулоҳазаси
Ихлосли халқимиз орасида қизимни илмлига ёки қорига узатаман деб, моддий томонини бирнчи ўринга қўймайдиган, қизимни ўқитса, уни исломга мувофиқ қадрласа, невараларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбиялайдиган тақволи йигит бўлса бас, қаерда яшаши ҳам менга муҳим эмас, шуни куёв қиламан, керак бўлса, ўзим уни оиласига қизимни таклиф қиламан, дейдиганлар ҳам бор. Афсуски, баъзи ҳолларда ҳатто ислом олийгоҳларини муваффақиятли тамомлаган йигитлар ёки ўқиб турган талабалар ўзига тенг бўлган, диний таълим олган ёки толиба қизларга совчи юборсалар, қизнинг ота-онаситомонидан баъзи важ-корсонлар, жумладан, куёвликка номзоднинг Тошкентда уйи йўқлигига ҳам билинар-билинмас ишора қилиниб рад жавоби берилаётган ҳолатлар ҳам учраб туради. Ҳолбуки, қизнинг ҳолати яқин дугона ва маҳрамлари томонидан ўрганилса, унда мазкур совчига монелик бўлмаган ҳоллар ҳам талайгина. Энди бизнинг мезонимиз билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга (бошқа-ғайриларга эмас, биз умматларига) ўргатиб, ўрнатиб берган мезонларига бир назар қилайлик! Қизни вояга етказган бирор ота-онага тил теккизиш ёки танқид қилишданнариман. Лекин ҳар нарсада ҳам меъёр бўлади. Тўғри, бугун бу қори ёки талабанингмоддий имконияти камроқдир. Лекин куникелиб, сизга барака берган ягона зот Аллоҳунинг ҳам корига барака бериши мумкин эмасми биродар?!
Исломни ўрганаётган талабалар нотавон кимсаларми?
Одамлар орасида бошқа соҳа талабаларининг келажакда омади келиб, бадавлат бўлиб кетишига ишончлари юқорию, диний соҳани талабаларига негадир булар косаси оқармай ўтади деган қараш ҳам йўқ эмас. Ўғил-қизига олий маълумотли тенгини кутиб ва қидириб турган ота-оналар диний олий маълумотли йигитни совчилари эшик қоқиб борсалар, узоқ ўйга толиб, уларни тирикчилиги нима бўлиши ҳақида кўп ташвиш чекадилар. Шунинг ўрнига дунёвий олийгоҳни тамомлаган йигитдан совчи келса, кўп ҳолларда буни фахр деб қабул қилиш кузатилади. (Аслида ислом биздаги каби илмни диний-дунёвийга ажратмайди, фойдали-зарарлиги ажратади). Энди шу каби фарқлаш-ажратиш тўғрими? Исломий одамларнинг келажак ҳаётда омади чопмайдими? Ёки энг қолоқ ва нўноқ болалар диний таълим оладиларми?! Тадбиркорлик уларга бегона тушунчами? Мол-мулк жамғаришга ақл-фаросатлари ожизми? Бунга Тоййиба университети доктори, фазилатли шайх Муҳаммад ал-Амсамий жавоб берадилар:
“Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир.
1. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди.
2. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади.
3. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?!
(Шайхнинг мақоласидан бир парча таржимаси).
Энди ўйлаб кўринг, куни келиб унинг ҳамиқтисодий аҳволи тикланиб, ҳозир йўқ бўлган нарсаларига эришса, биз ҳозир танлаганбадавлат, лекин илми, дини ва хулқиуникичалик бўлмаган номзодимиз энди унгатенглаша оладими?! Ҳозирку, у иқтисод тарозимизнинг палласини босиб кетгани учун диёнат палласи оғир келиб турган номзоддан воз кечмоқдамиз. Эртагачи? Қизимизга Аллоҳтаоло розилини ўйлаб хушмуомала бўлувчи, Ундан тақво қилиб, зулмни яқинигайўламайдиган куёв ҳамда невараларимизниқори ва олим қилишга ўзини фидо қилувчиотани бой бериб қўймаяпмизмиканишқилиб?!
Қолаверса, ҳадиси шарифлардааёлларнинг қутлуғ қадам, сербарака ва энг яхшиси бир неча хил бўлиши, жумладан, маҳри арзон, камхарж, қаноатли, ҳадеб эринитангликка туширмайдиган хотин ҳам алоҳидамақтовли сўзлар билан тилга олинган.
عَنْ عَائِشَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَعْظَمُ النِّسَاءِ بَرَكَةً أَيْسَرُهُنَّ مَئُونَةً ، وفي لفظ : إِنَّ أَعْظَمَ النِّكَاحِبَرَكَةً أَيْسَرُهُ مَؤُونَةً . (رواه أحمد والنسائي والحاكم وابن أبي شيبة).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аёл-қизларнинг энг баракалиси харажати енгил-камроғидир” – бошқа бир ривоятнинг лафзида – “Энг баракали никоҳ харажати енгил-камроғидир”, деганлар.
(Имом Аҳмад, Насаий, Ҳоким ва Ибн Абу Шайбалар ривояти).
عن عائِشةَ رَضِيَ اللهُ عنها، أنَّ رَسولَ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: “إنَّ مِن يُمنِ المرأةِ تَيسيرَ خِطبتِها، وتَيسيرَ صَداقِها، وتَيسيرَ رَحِمِها“. (رواه أحمد وابن حبان).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Хитба-совчилик ишлари енгил кечиши ва маҳри енгил бўлиши ва бачадони(ҳомила тутиши) енгил бўлиши – аёл-қизларнинг баракаси(қутлуғ қадамли экани)дандир“, деганлар. (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Бу ҳадисдаги ибораларни Имом Муновий раҳимаҳуллоҳ “Файзул-Қадийр”да шарҳлаб, “хитбаси енгил” иборасини муносиб совчиларга юмшоқ ва майин муомалали жавоб бериш, уларга изн-рухсат бериш, “бачадони енгил” дегани эса тез ҳомиладор бўлиши ва серфарзандлиги маъносида эканини айтганлар.
Қизиқ жойи шуки, бизда икки ёшнинг меҳр-муҳаббатли ва бахтли бўлишига илоҳий кўрсатма ва бахт формулаларидан бири бўлмиш – куёв келиннинг ўзига мулк қилиб бериши вожиб бўлган маҳр ҳақида деярли ҳеч бир ота-она ўйлаб ҳам ўтирмайди. Аслида буни келинга вақтида берилмаса, қиёматда ҳам сўраладиган буйруқ! Ҳа, Аллоҳ буюрган вожиб амал билан асоссиз ва ношаръий урфга барпо бўлган талабларимизни тарозининг икки палласига қўйиб, илоҳий бахт сабаблари палласи оғирлигини кўриб-билиб туриб ҳам, ундан кўз юмамиз-да, сўнг нафсимиз ва одамларнинг гап-сўзи учун тарозининг енгил палладаги ўз билганимизни қиламиз. Оқибатда қўлимиздаги бахтни бой бериб, уни кўчада тентираб излаб юрамиз!.. Бизнинг қайғуйимиздаги шахсий уй ва бошқалар Аллоҳнинг наздида бўйига етган қизларникоҳини кечиктиришга ҳаргиз асос бўлмайди. Қолаверса, уйланиш учун куёвнинг эмас, унинг ота-онасининг ҳам шахсий уйи бўлиши шарт эмас аслида. Бу уни уйланишга шаръан монелик қилмайди. Унга қиз бермасликка шаръан сабаб ҳам бўла олмайди. Бизга унча узоқ бўлмаган, тараққий этган давлатларда ҳам одамлар шахсий уй қурмай, умр бўйи ижара уйларда ҳам қиз узатиб, келин олиб, бахтли ҳаёт кечириб ўтаётганлари ҳам ҳақиқат.
Тафаккур гулшанни: тарихий намунавий мисоллар
Мусо алайҳиссаломни ким куёв қилдилар? У зотни уйлари бор эдими шу пайт? Йўқ, бошпанасиз, қочоқ мақомидаги одам эдиларўшанда. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Ҳазрат Али розияллоҳуанҳуни куёв қилишга рағбат қилиб, севиклиқизлари Фотимаи заҳро онамиз розияллоҳуанҳони никоҳлаб бердилар. Ҳолбуки, ўшавақт Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунингмаҳрни озгина қисмини тўлашга ҳам нақдмаблағлари йўқ эди. Саҳоба ва тобеинлар ҳамда яқин ўтмишдаги қори бува, домла буваларнинг ҳам кўплари камбағал ҳолда уйланиб, кейин Аллоҳнинг фазли ила фаровон ҳаёт кечирганлари, уларнинг хотинлари ҳам ҳаётидан нолимай намунали хонадон бекалари, қаноатли ота-оналар бўлганлари ҳам сир эмас! Демак, бахт пулда ва бошқада эмас экан, у Аллоҳни танишда экан! Буни бугунги пандемиядан ҳам ақлли одамлар ангаб улгурдилар!..
Хулоса ўрнида
Ҳиссиётга берилиб, ўқиганки одамдан совчи келса, қизингизни унга қўшқўллаб бериб юбораверинг, дейишдан узоқман. Ўқиган атеист ва исломофоблар ҳам етарли. Бироқ, мусулмон киши ўз мезонини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мезонларига – орадаги асрлар узоқ, замон ўзгарган, одамлар бошқача бўлиб кетган бўлсалар ҳам – тўлиқ мослашга, уни уддасидан чиқа олмаса ҳам, имкон қадар унга мувофиқлаштириш пайида бўлиши кераклигини ёдга солмоқчиман холос. Аллоҳ ва расулини таниган, уларнинг йўлини тутган, устозлари хулқи ва тақвосига таҳсин айтган бирор номзоддан совчи келса, илоҳий мезон билан фикр қилиш яхши!..
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга бир киши “Қизимга бир неча совчилар. Шуларнинг қайсисига турмушга берсам экан?”, деб маслаҳат маъносида савол берибди. Шунда у зот: “Аллоҳга тақво қилувчисига. Зеро, у агар қизингни яхши кўрса, иззат-икром қилур. Мабодо, ёқтирмаса ҳам, унга зулм қилмайди”, деб жавоб берган эканлар.
Манбалар асосида Баҳодиржон Баҳромжон ўғли тайёрлади
Masha Alloh! Rahmat Alloh rozi bo’lsin