islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жиҳоднинг асл моҳияти

Жиҳод сўзи араб тилида таржима қилинганда ғайрат қилмоқ, ҳаракат қилмоқ интилмоқ,  зўр бермоқ, бор кучини сарфламоқ, курашмоқ, меҳнат қилмоқ каби маъноларни ифодалайди.

“Жиҳод” деганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Ибн Рушд “Муқаддимот” асарида жиҳоднинг турларини тўрт қисмга ажратади. Ҳозирги кунда турли экстремистик террористик ҳаракатлар томонидан “жиҳод” тушунчаси ислом дини таъминотларига зид равишда тушунилиб талқин этилади. Жиҳод тушунчаси ислом давридан бошлаб кенг мавзу сифатида тадқиқ этилган. Бунда ҳокимиятни ағдариш одамлар онгини заҳарлаш кўр-кўрона бошқа оқимларга кириши экстремистик ҳаракатларга қўшилиб,  жиҳод тушунчаси шу экан дегани хулосага келиб, қўлига қурол олиб, юртдошларимиз адашмоқдалар. Қуръони каримда жиҳод тўғрисида бир қанча оятлар бор.

Сизларга қарши жанг қилувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз, ҳаддан ошмангиз. Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай”.

Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: “Ким ноҳақ бир кишини ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳидламайди. Жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан таралиб туради. Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ҳар қандай эзгу иш жиҳод ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳималлоҳ ўз китобларида жиҳод ҳақида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради. “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жиҳодни ирода қилган холида келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, “ота-онанг тирикми “-дедилар. “Ҳа”, деди”. У зот, бориб ота-онангни хизматларини қил, уларнинг розилигини ол, дедилар. Ушбу ҳадисдан жиҳоднинг маъноси фақат қурол ушлаб уруш олиб боришдан иборат эмаслиги, бу сўзнинг маънолари кўп эканлигини ҳам билиб оламиз. Ота-онага хизмат қилиш, уларнинг розилигини олиш учун бўладиган ҳатти-ҳаракатлар ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида жиҳод деб номланган.

Мазкур киши учун жиҳод қилмаслик маъсият эмас экан. Ота-онасига хизмат қилиш фойдалироқ. Бу шахс учун ота-онанинг ризолигини топиш учун жиҳод.

Ҳадиси шарифларда “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар”.

Ким бизларга қарши тиғ кўтарса, у аҳли исломдан эмас. Демак, Яратганнинг энг буюк неъмати, оламдаги энг ажойиб мўжизаси бўлмиш инсон ҳаётига тажовуз қилишга қаратилган таҳдидлар катта гуноҳдир. Ҳар бир киши бу неъматни асраб-авайлаши унга хиёнат қилмаслиги лозим бўлади.

ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси,

Наманган вилояти, Чуст тумани

Имомқулбой масжиди имом-хатиби А.Тожиходжаев

323480cookie-checkЖиҳоднинг асл моҳияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: