islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қорилар устози

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад Мисрнинг Қино вилоятидаги Армант туманида жойлашган Муроаза қишлоғида милодий 1927 йили дунёга келди. Отаси Муҳаммад Абдуссамад, бобоси Абдуссамад Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони эди. Акалари Маҳмуд ва Абдулҳамид ҳам моҳир қори бўлишган. Абдулбосит қори бундай эслайди: “Ўн ёшга етганимда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб бўлган эдим. Отам ва бобомдан Қуръон илмларини ўрганмоқчи бўлдим, аммо улар Танталик Шайх Муҳаммад Салимдан таълим олишимни айтишди. Армант билан Танта орасидаги масофа узоқ эди. Йўлга чиқиш олдидан Шайх Муҳаммад Салимнинг Армантга келганини билдик. Ҳузурларига бориб, Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердим. Сўнгра етти хил қироатга доир матн “Шатибия”ни ёддан айтиб бердим”.

Абдулбосит қори ўн икки ёшида Шайх Муҳаммад Салим тавсияси билан Қино вилоятининг турли жойларида Қуръон ўқиб юрди.

Абдулбосит қори 1950 йили Мадинаи мунавварага борди. У Қироат шайхлари Абдулазиз Зоҳир, Абдулфаттоҳаш Шошоий, Мустафо Исмоилнинг савт ва қироатларини бевосита эшитишни хоҳларди.

Тунларнинг бирида Абдулбосит қори “Ҳазрати Зайнаб” масжидида Қуръони Каримдан ўн оят ўқишига изн олди. У “Аҳзоб” сурасидан ўқиди. Йиғилганларнинг нигоҳи забардаст қорилар сафида ўтирган кичкина қорига қадалди.

Абдулбосит қўри 1951 йили овоз ёзиш уйи мутасаддилари билан шартнома имзолади. У оиласи билан Қоҳирада яшаб қолди. Унинг овози радио эфирлари орқали тарала бошлагач, янада машҳур бўлиб кетди.

1952 йили, рамазон ойида дунёнинг турли мамлакатларидан Қуръонни хатм қилиш учун таклифлар кела бошлади. Уларнинг орасида қори бир мартагина ташриф буюрсин, деганлари ҳам бор эди. Покистон давлати раҳбари Матарга таклиф қилди. Абдулбосит қори Индонезиянинг катта масжидларида ҳам Қуръон ўқиди.

Абдулбосит қори 1952 йили отаси билан ҳаж қилиш учун Саудия Арабистонига борди. Шайхнинг бу зиёратини Аллоҳнинг марҳамати деб, ундан Қуръон хатм қилиб беришини сўрашди. Шайх Саудия Арабистонидаги масжидларда Қуръон ўқиди. Унинг машҳур тиловатлари Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида бўлди.

Абдулбосит Абдуссамадни нафақат араб, балки, бошқа мусулмон мамлакатлари, бугун дунёда бирдай эъзозлашган. Унинг Париж, Лондон, Қуддусда қилган қироатларини эшитиб ғайримуслимлар Исломни қабул қилишган. Шайх кўп давлатлар, хусусан, Сурия, Ливан, Сенегал давлатлари мукофоти билан такдирланган.

Абдулбосит қори қандли диабет ва жигар касалига чалинган. Уни Мисрнинг Ғазо шаҳридаги доктор Бадрон шифохонасига ётқизишди. Саломатлиги тобора заифлашиб бораётгани учун Лондонга олиб боришга қарор қилишди. Лондонда бир ҳафта даволанди. Лекин умри поёнига етаётганини билгандек, ўзи билан бирга келган ўғли Ториққа Мисрга қайтариб олиб кетишини айтди.

Абдулбосит қори 1988 йилнинг 30 ноябрь чоршанба куни вафот этди.

Интернет саҳифалари асосида

«Қурьони карим ва тажвид» курси ўқитувчиси

Баҳриддаин Жўрабек ўғли тайёрлади

397780cookie-checkҚорилар устози

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: