islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент мадрасалари, улардаги таълим жараёни

Ўз бандаларига ҳар бир ишда ният ихлос ва илмни шарт қилган Аллоҳ таолога  жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин!

Ўз умматларига ният, ихлос ва илмда яхши ўрнак кўрсатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!

Тошкент шаҳри мадрасалари ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб Тошкент шаҳри манзарасига кўрк бериб турувчи асосий меъморий иншоотлар, шубҳасиз масжидлар ва мадрасалар бўлган. Бундан ташқари, улар Тошкентнинг таълим масканлари вазифасини бажарибгина қолмай шаҳар маданий-маънавий ҳаёти вакиллари ўзаро фикр алмашадиган даргоҳ ҳам эди. “Тарихи жадидайи Тошканд” асарида Тошкент шаҳридаги мадраса ва масжидлар ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисида бошқа манбаларда учрамайдиган маълумотлар келтирилган.

Тошкентдаги мадрасалар сони тўғрисидаги архив, ўша давр матбуоти ёки ана шу йилларда шаҳарда бўлган рус ўлкашуносларнинг маълумоти бир биридан анча фарқ қилади. Хусусан 1868-йилда Тошкентда бўлган А.П.Хорошхин тошкентлик суҳбатдошларидан тўплаган маълумотга асосланиб, шаҳарда 17 та мадраса борлигини шунингдек, Ф.Ҳелвалд ҳам 17 та, П.И. Пашино 15 та, Ҳ.А. Маевеса 1876 йилда Тошкентда жами 11 та мадраса борлигини таъкидлайди. “Туркенстанские ведомости” газетасининг 1876 йилги 48-сонида Тошкент мадрасалари тўғрисида берган расмий маълумотида 13 та, Туркистон ўлкаси таълим тизимини ўрганган К.Э. Бендриковнинг тадқиқотида 14 мадраса тилга олинган.

Муҳаммад Солиҳ хўжа эса Тошкентдаги 20 та мадраса тўғрисида бошқаларга нисбатан тўлиқроқ маълумот беради.

Хўжа Ахрор мадрасаси. Тошкент мадрасалари орасида қадимийси бўлган Хожа ахрор мадрасаси 1451-йилда қурилган бўлиб, Муҳаммад Солиҳ хўжанинг ёзишича, Хожа Ахрор жомеъ масжидининг, шимолида пишиқ ғишт ва йўнилган тошлардан бино қилинган.

Кўкалдош мадрасаси. Муҳаммад Солиҳ хўжанинг ёзишича,  Бароқхоннинг  ўғли  дарвишхон томонидан бунёд этилган.

Эшонқули додҳоҳ мадрасаси. “Тарихи жадидайи Тошқанд” асарида батафсил тавсифланган ва тарихий воқеаларда энг кўп тилга олинган мадраса Эшонқули додҳоҳ мадрасаси бўлиб, у рус манбаларда шайҳонтоҳур мадрасаси деб ҳам қайд этилган.

Бароқхон мадрасаси. Себзор даҳасидаги қадимий мадрасалардан бири бўлган Бароқхон мадрасаси Қаффол Шоший мақбараси яқинида қурилган.

ХIХ асрда бу мадрасалардан бошқа бир қанча мадрасалар Тошкентда фаолият юритган. Мадрасаларда таълим тизими энг асосан диний фанлардан ташкил топган ва ҳар бир фаннинг мутахассис олиму уламолари дарс бериб, муқаддас динимизга бениҳоят катта хизмат қилишган. Аллоҳ таоло динимизга хизмат қилиб ўтиб кетган барча олиму уламоларимизни ўз раҳматига олсин.

Тошкент ислом институти битирувчиси
Жўраев Далер

41020cookie-checkТошкент мадрасалари, улардаги таълим жараёни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: