islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар турар жойида талабалар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар учун яратилган шароитларни ўрганиш ҳамда янада такомиллаштириш мақсадида Проректор Ё.Бухарбоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамда Талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Т.Аслиддинов талабалар турар жойига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида ётоқхонадаги яшаш, ўқиш ва овқатланиш шароитлари ҳамда спорт зали кўздан кечирилиб, талабаларнинг кундалик турмуш тарзи билан яқиндан танишилди. Шунингдек, талабалар билан самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Кўрик натижасида ётоқхонадаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилиб,  талабаларнинг таълим ва дам олиш муҳитини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

457050cookie-checkТалабалар турар жойида талабалар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: