Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинган эди. Танлов шартларига кўра логотип 3 тилга (ўзбек, араб инглиз) мослаштириши ва islom-instituti@umail.uz электрон почтасига жўнатилиши керак эди.
12 июнга қадар мазкур электрон манзилга 24 та график маълумотлар етиб келди. Институтнинг ўқитувчи ва ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари
– институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши;
– Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;
– логотип креативлиги асосида логотипларни баҳоладилар. Танлов якунларига кўра энг юқори баҳо олган учта логотип ғолиб деб топилди.
Натижалар қуйидагича:
1- ўринни Аброр Низомиддинов
2- ўринни Жўрабек Ўринбоев
3- ўринни Ниёзалиева Мунавварлар эгалладилар.
Ғолиблар Рамазон ҳайитидан сўнг ташкилотчилар томонидан институтга таклиф этилади!
Эслатма! Мазкур ишларни янада такомиллаштиришда ҳайъат аъзолари ғолиблардан намуналари устида ишлашни тавсия этади.