Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Қуръон илмлари кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Рўзиев, Қуръон илмлари кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов қатнашдилар.
Мусобақани “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари:
- Жаҳонгир қори Неъматов (ҳакамлар ҳайъати раиси);
- Исломхон қори Убайдуллаев;
- Аҳмадхон қори Рашидов;
- Валихон қори Азимбоев;
- Шохмирза қори Ибрагимов;
- Содиқжон қори Қурбонов
баҳолаб бордилар.
Тадбир икки йўналишда: ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилди.
Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин: 3- курс талабаси Турғунбоева Рухсора;
2-ўрин: 3-курс талабаси Камолиддинова Хабиба;
3-ўрин: 3 курс талабаси Абдуқаҳҳорова Нозима.
Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин: 4-курс талабаси Йигиталиева Эъзозхон;
2-ўрин: 1-курс талабаси Алишерова Мунаввара;
3-ўрин: 4-курс талабаси Эркинова Амина.
Ғолиба қория қизларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари мукофот сифатида топширилди.
ТИИ Матбуот хизмати