islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида ёш тарғиботчи талаба қизлар иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш долзарб вазифалар ҳисобланади.

Ушбу чора-тадбирлардан мақсад – ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган. Шунингдек, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида профессор-ўқитувчилар ва ёш тарғиботчилар иштирокида “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Маҳаллам – менинг фахрим” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари доирасида битирувчи талабалар имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан бирга, “Хотин-қизлар тарғибот” гуруҳлари фаолиятини кузатиш жараёнида шу каби тадбирларда олган назарий билимларини амалда қўлламоқдалар.

ТИИ Матбуот хизмати

441240cookie-checkМаҳаллаларда аҳоли ўртасида ёш тарғиботчи талаба қизлар иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: