islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тарихдан сўзловчи обидалар

Ватанимиз мустақил бўлгач халқимиз хаёти тубдан ўзгарди. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тараққиёт ва одимлаш кузатилмоқда. Ҳар қайси соҳага кўз тиксангиз унинг ривожи учун бўлаётган ҳаракатларни кўрасиз. Айниқса мустақилликдан сўнг маънавий қадриятларни қайта тиклаш ва уларни асраш борасида жиддий ва кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Юртимиз азалдан илм-фан ва маданият ўчоғи саналиб келган. Бунинг исботи ўлароқ юртимиздан етишиб чиққан буюк уламоларни эслаб ўтишимизнинг ўзи кифоя. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Замахшарий ва Беруний каби саноқсиз аждодларимиз дунё тамаддунига улкан хиссаларини қўшганлар. Бундай инсонларни юзага чиқарган ўзбек халқи яна шундай зотларни тарбиялаганки улар номи асрлар оша эл, нафақат эл балки бутун дунё ардоғига сазовор. Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳриддин Муҳаммад Бобур каби аждодлар илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшиш билан бирга давлатчилик соҳасида ҳам улкан ишларни олиб борганлар. Диний ва маданий соҳаларнинг ривожига салмоқли хиссаларини қўшганлар.

Темурийлар давлатчилигига асосчиси саналмиш Амир Темур қилган ишларга назар соладиган бўлсак шунга амин бўламизки, дунё цивилизациясини бизнинг тарихимизсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Ана шундай буюк боболардан бизга мерос қолган, тарихимизнинг буюклигидан дарак бериб турувчи қадимий обидаларимиз, замонлар оша қадди букилмай келаётган муҳташам иншоотларимиз бизнинг қалбимизда янада улкан фахр ҳиссини уйғотади. Бу обидалар халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Уларга назар солган инсон аждодларимизнинг  муҳандислик  қобилиятларига яна бир бор таҳсинлар айтади. Масжид ва мадрасалар, турли илмий муассасалар ва ҳашаматли саройлар инсон ақлини лол қолдирадиган даражада мухташам ва ҳайратланарлидир.

Биргина Бухоро шаҳрининг ўзида жуда кўп мана шундай биноларга кўзингиз тушиши мумкин. Хусусан, Пои Калон меъморий мажмуасини бир қисми саналмиш Масжиди Калонни айтишимиз мукин. Масжид  Самарқанддаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжиддир. Масжиднинг усти очиқ йирик ҳовлиси, унинг ажойиб пештоқлари, усти ёпиқ айвонлари кишида унутилмас таассурот қолдиради. Мажмуанинг яна бир бетакрор ва беназир биноси бу Мир Араб мадрасасидир. Бу мадраса собиқ шўролар даврида ягона фаолият юритган ислом билим юртидир. XII аср меморчилик санъати бўлган Калон минораси ҳам шулар жумласидандир.

Шаҳарнинг марказида Лаби Ҳовуз жойлашган бўлиб, униг атрофида бир қатор обидалар, жумладан Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоси қад рослаган.

Бу мажмуалардан илгарироқ, яъни X асрда қуриб битказилган Исмоил Сомоний мақбараси Бухородаги энг қадимий ва энг чиройли ёдгорликлардан биридир. У хозирги вақтда ҳам аввалгидек чиройли кўринишга эга.

Мустақилликдан сўнг миллий қадриятларни тиклаш ва тарихий-меъморий обидаларни асраш мақсадида Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби Бухорода жойлашган қатор обидалар таъмирланиб асл қиёфасига келтирилди.  Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳлари обод этилди.

Бундай қадимий ва муқаддас биноларни Самарқандда ҳам минглаб топиш мумкин. Буларнинг барчаси бутун оламга бизнинг шонли тарихимиздан дарак бериб турибди. Юртимизнинг бу икки шаҳри ҳақида

Самарқанд сайқали рўйи замин аст

Бухоро қуббати исломи дин аст.

деб мадҳ этилиши бежиз эмас.  Ислом дунёсини ҳамиша ўзига чорлаган ва уларга ўз истакларини тақдим этган Бухоро, Самарқанд “очиқ осмон остидаги музей”, дея тарифланган. Хива ва уларнинг асрлар оша кўркига кўрк, ҳайбатига ҳайбат қўшиб келаётган муҳташам обидари хусусида ҳар қанча таъриф ва мақтовлар кам. Асосийси, биз буюк аждодларнинг авлодлари эканимизни, уларга муносиб издошлар бўлишимиз зарурлигини доимо ёдда тутишимиз ва бунга муносиб тарзда интилишимиз даркор.

Тошкент Ислом институти битирувчиси

Шоҳ Мирзо Иброҳимов

53550cookie-checkТарихдан сўзловчи обидалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: