islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Миллат руҳи барҳаёт

Ҳар қандай халқнинг тили – ўша миллатнинг руҳи ҳисобланади. Ўзбек тили — давлат тимсоли, мулкидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалишини ифодалаб беради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”, деб белгилаб қўйилган. Шу тариқаўзбек тили мустақил давлатимизнинг қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.

Она тилимиз давлат тили мақомига кўтарилганига 30 йил бўлди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган эди. Бу Алишер Навоий, МирзоУлуғбек, Бобур Мирзо, Абдулла Қодирий, Беҳбудий, Фитрат сингари буюк сиймолар қалам тебратган буюк тилдир.

Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги ҳамдир. Дунёдаги барча халқлар ўзининг миллий расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Чунки бу халқнинг миллий мустақиллиги билан боғлиқ. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда ҳар икки хафтада битта тил йўқ олиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади. ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган камсонли миллатларнинг тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бундан бебаҳрадир. Масалан, Африка тилларида сўзлашувчи аҳолининг 80 фоизи хамон ўз ёзувларига эга эмас. Минглаб тиллардан таълим тизимида фойдаланишнинг имконияти йўқ. Интернетдан фойдалана олмайдиган тиллар ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Тилларни сақлаб қолиш учун эса, БМТ экспертларининг фикрича, бу тиллардан таълим тизимида кенг фойдаланишни йўлга қўйиш керак.

Ҳозирги кунда чет тилларни ўқитиш ривожланмоқда. Шу ўринда баъзи мулоҳазаларни айтиб ўтсак. Айрим ҳолатларда ёшлар ўртасида чет тилини ўзлаштириш борасида баъзи қийинчиликлар юзага келмоқда. Бунинг асосий сабаби ўз она тилимизни яхши билмаслигимиздир. Интернет маълумотларини кузатар эканмиз ўзбек тилидаги викепедиядаги кўплаб маълумотлар ҳали ҳам ўша 90 йилларда киритилгандан буён янгиланмаган. Ривожланган Япония давлатини олиб қарасак 2 жаҳон урушидан кейин иқтисодини тиклаш учун чет тилидаги кўплаб китобларни ўз ёшларига ўз тилида ўқитди. Бунинг натижасини эса фан техника соҳасида улкан ютуқларга эришаётганидан гувоҳи бўлиб турибмиз. Биз халқимиз тафаккур пойдеворини ўз тилимизда ривожлантирмас эканмиз бошқа тил, урф-одат, маданият ва жамият ҳамда давлатларга тобе бўламиз.

Яратганга шукрлар бўлсинки, муҳтарам президентимиз томонидан ўзбек тилига катта эътибор қаратилмоқда. Туркий тиллар бўйича семинар ва давлатлар миқёсида учрашувлар ўтказилмоқда. Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети ҳамда махсус ёзувчи-шоирлар номига атаб қўйилган мактабларни ташкил қилинганлининг ўзи ҳам фикримизга ёрқин далил. Демак, ҳозирги кунда ўз она тилимизга бўлган эътиборни янада оширишимиз, адабиётга ошно бўлишимиз барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Интернет материаллари асосида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими мудири в.б. А.Олимов

104290cookie-checkМиллат руҳи барҳаёт

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: