islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бахил (33-ҳадис)

Эҳсоннинг бир амакиси бор эди. У мол-мулкини на ўзи ер на бошқаларга едирар эди. Шунинг учун ҳам у ҳеч кимга ёқмас эди. Бу бахтсиз одам кишининг мол-мулки ўзига яқин жойда бўлиши керак деб барча мол-мулкини олтинга айлантирди.

Сўнг олтинларни ҳам олиб боғнинг бир бурчагига кўмиб қўйди. Бу хасис киши деярли ҳар куни олтинларни олиб санаб яна жойига кўмиб қўяр эди. Бир куни у боғга кириб олтинларини кўмган жойидан топа олмади. Бутун боғни остин-устун қилди ҳамки улар йўқ эди.

Ақлдан озганича хонасига қайтиб келиб тўшакка ётиб қолди. Вазиятни билган Эҳсон амакисига шундай деди: “Бекорга йиғламанг, амаки. У олтинлар барибир сизники эмас эди. Агар сизники бўлганида уни кўмиб қўймасдан фойдаланган бўлар эдингиз. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан бахилликдан йироқ қилишини сўраганлар ва бахил инсонлар ҳақида шундай деганлар:

البخيل بعيد من الله و بعيد من الجنة و بعيد من الناس

“Бахил киши Аллоҳдан, жаннатдан ва одамлардан узоқдир ” (Термизий, Бирр 40).

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

135440cookie-checkБахил (33-ҳадис)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: