islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм ва ижтимоий ҳаётда аёлнинг, айниқса, муслима аҳли илмларнинг ўрни, зиммасидаги масъулият, мажбурият ҳамда вазифалари

Бугун, 2021 йил 24 декабрь куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Илм ва ижтимоий ҳаётда аёлнинг, айниқса, муслима аҳли илмларнинг ўрни, зиммасидаги масъулият, мажбурият ҳамда вазифалари” деб номланган илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг турмуш ўртоқлари Фотимахон Исмоил Маҳдум қизи ва устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирок этдилар.

Суҳбатда устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ талабаларга илм шарафли бўлиши билан бирга машаққатли бўлганлигини учун ажри, мукофоти кўп эканлиги айтиб ўтдилар. Жамиятдан узилиб қолаётган илм аҳлларига илм омонат эканлиги, жамиятга етказиш масъулиятини ҳис қилишини таъкидладилар. Суҳбат Фотима хожи онамизнинг хаётий тажрибалари ва Шайх ҳазратлари билан бирга ўтказган хаёт йўлларини айтиб беришлари билан янада қизғин тус олди. Талабалар томонидан илиқ ва хаяжон билан қарши олинди.

Меҳмонлар институтимиз томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси
Нигора Усмонова 

267480cookie-checkИлм ва ижтимоий ҳаётда аёлнинг, айниқса, муслима аҳли илмларнинг ўрни, зиммасидаги масъулият, мажбурият ҳамда вазифалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: