Тошкент ислом институти кундузги таълим шакли 4-курс талабалари учун “Битирувчи мутахассисларига қўйилган малака талаблари” бўйича синовлар бўлиб ўтмоқда.
Профессор-ўқитувчилардан тузилган комиссия битирувчиларни Қуръон қироати ва илмлари, Тафсир, Ҳадис ва Хатоба фанларидан бир ҳафта давомида синовдан ўтказади.
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Азамов, профессор-ўқитувчилари Ф.Маманосиров, А.Ғиёсов, А.Жуманов, О.Ҳошимов, Р.Махсумхонов, С.Расулходжаевдан иборат комиссия низомда кўрасатилган талабларга кўра Ҳадис ва Хатоба фанларидан талабаларнинг билимларини синовдан ўтказдилар.
Маълумот учун, мазкур 2021-2022 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 77 нафар йигитлар ва 15 нафар аёл-қизлар, жами 92 нафар талаба битирмоқда.
Битирувчиларга, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади.
Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.
ТИИ Матбуот хизмати