islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиш ҳукми

Расулуллоҳ (с.а.в) Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилият даври одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаганлар, бақир-чақирга, ошкора йиғи-сиғига зўр берганлар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди.

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ اْلآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий (с.а.в): “Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар”. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.

Бу ҳадисдан маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в) нафақат изн бердилар, балки бу ишга буюрдилар, тарғиб этдилар.

Уламолар эркакларнинг қабрларни зиёрат қилишлари мумкинлиги борасида барчалари иттифоқ қилишган. Лекин аёлларнинг зиёрати борасида эса бир неча фикрлар илгари сурилган:

–        Мутлоқ зиёрат қилиш жоиз (кароҳиятсиз). Бу жумҳур уламоларнинг қовлларига кўра аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишлари мумкин. Хусусан, бунга ҳанафий ва моликий мазҳабида рухсат берилган. Шофеъийлар ҳам шу фикрга қўшиладилар, лекин фитналар бўлмаслиги шарт қилиб қўядилар.(Роддул мухтор 2/242.Маваҳибул Жалил 2/237)

–        Макруҳи танзиҳий (харом бўлмаган) бўлади. Бу фикр ханбалийлар ва шофеъийларнинг наздида машҳур қовл ҳисобланади (Муғний миҳтаж 2/57)

–        Ҳаром, бу фикр баъзи бир ҳанафий ва моликий уламолар томонидан билдирилган. Шунингдек, ҳанбалийларнинг шозз бўлган фикри ҳам мавжуд.

Аёллар қабрларни зиёрат қилиши мумкин эмас, ҳаром дейдиган  уламолар қуйидаги ҳадисларни далил қиладилар:

حديث أبي هريرة رضي الله عنه: “أن رسول الله صلى الله عليه وسلم لعن زوارات القبور” (الترمذي 1056, ابن ماجه 1576, أحمد 8449, قال الترمذي: هذا حديث حسن صحيح).

  1. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (с.а.в) қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънатладилар”. (Имом Термизий, Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоят қилган).

عن ابن عباس قال: “لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم زائرات القبور والمتخذات عليها المساجد” (أبو داود 3236, البيهقي 7206)

  1. Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (с.а.в) қабрларни зиёрат қилувчи ва қабрларни масжидга айлантириб олган аёлларни лаънатладилар (Абу Довуд ва Байҳақий ривояти).

ما ثبت في الصحيحين عن أم عطية رضي الله عنها قالت:” نهينا عن اتباع الجنائز ولم يعزم علينا”(البخاري 1278, مسلم 938).

  1. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг саҳиҳларида Умму Атийя (р.а) дар ривоят қилинади: “Бизга жанозага эргашиш таъқиқланди ва у бизга ҳукм қилинмади”, – дедилар.
  2. Аёл кишининг ўлим жойларида ожиз бўлиб, ўзини тута олмаслик одатий ҳол ҳисобланади. Аллоҳ Таоло ҳаром қилган нарса – йиғлаш, шапалоқ уриш ва шунга ўхшаш нарсаларни улардан содир бўлиши мумкин, шунинг учун узрни тўсиш учун зиёрат қилишдан қайтарилади.

Аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз деган уламолар қуйидаги  далилларни келтирадилар:

 

ثبوت إذن النبي صلى الله عليه وسلم لعائشة وتعليمها الدعاء إذا زارت القبور “قلت: كيف أقول لهم يا رسول الله؟ قال قولي: السلام على أهل الديار من المؤمنين والمسلمين، ويرحم الله المستقدمين منا والمستأخرين، وإنا إن شاء الله بكم للاحقون” (مسلم 974).

1) Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг Оиша онамизга қабрларни зиёрат қилишга бўлган изнлари борасидаги ҳадисда Оиша онамиз айтдиларки: “Мен қабрларни зиёрат қилсам уларга нима деб айтай?”, – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз(с.а.в): “Ундаги мўминлар ва мусулмонларга салом бўлсин, биздан келганларга ҳам, кейин келганларга ҳам Аллоҳ раҳмати бўлсин, Аллоҳ хоҳласа, сизга эргашамиз” (Муслим 974) ).”

 

حديث أنس بن مالك رضي الله عنه قال: “مرَّ النبي صلى الله عليه وسلم بامرأة تبكي عند قبر, فقال: اتقي الله واصبري, فقالت: إليك عني فإنك لم تصب بمصيبتي ولم تعرفه, فقيل لها: إنه النبي صلى الله عليه وسلم, فأتت باب النبي صلى الله عليه وسلم فلم تجد عنده بوابين, فقالت: لم أعرفك,فقال: إنما الصبر عند الصدمة الأولى” (البخاري 1283, مسلم 926).

Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилган ҳадисда Набий(с.а.в) қабр бошида йиғлаётган аёлларнинг олдидан ўтаётиб: “Аллоҳдан қўрқинглар ва сабр қилинглар ”, – дедилар. Бир аёл айтдики: “Бошингизга менинг мусибатим тушмаган бўлса, сиз унинг аччиғини қаердан ҳам билардингиз”, – деди. Шунда мазкур аёлга Расулуллоҳ (с.а.в) билан гаплашганлигини айтишди. Аёл Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳузурларига борди ва эшикбонларни топа олмай: “Мен сизни танимадим” , – деди, шунда у зот: “Сабр фақат биринчи зарбада бўлади”, – дедилар(Бухорий 1283, Муслим 926). Шу эътибордан Расулуллоҳ (с.а.в) қабрни зиёрат қилиш ва унинг устида туришни ман қилмадилар. Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг айтган гаплари манашунга далилдир.

 

قال ابن حجر: “وموضع الدلالة منه أنه صلى الله عليه وسلم لم ينكر على المرأة قعودها عند القبر، وتقريره حجة” (فتح الباري 3/148).

Ибн Ҳажар айтадилар: “Далил шундан иборатки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам, қабр олдида ўтирган аёлни қайтармаганларидир ва у эътирофи далилдир” (Фатҳул-Борий, 3/148).  Аксинча, овозни кўтариб дод-фарёд қилиш ва бақириб йиғлаш ҳаромдир.

 

فقد ثبت عن عائشة رضي الله عنها, كما روى ابن أبي مليكة أنه رآها زارت قبر أخيها عبدالرحمن فقيل لها: أليس قد نهى النبي صلى الله عليه وسلم عن ذلك؟ قالت: “نعم، كان نهى ثم أمر بزيارتها” (المستدرك 1392, سنن البيهقي 7207).

Ибн Абу Молик ривоят қилганидек, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у укаси Абдурраҳмоннинг қабрини зиёрат қилганини кўрганда ва унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтармадиларми? У: “Ҳа, ман қилган эдилар, кейин уни зиёрат қилишни буюрдилар”, деди (Мустадрок 1392, Сунан ал-Байҳақий 7207).

 

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “كنت نهيتكم عن زيارة القبور فزوروها” زاد الترمذي بإسناد صحيح: “فإنها تذكر الآخرة”(مسلم 977,الترمذي 1054).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтардим, бас, уларни зиёрат қилинглар”, дедилар. Термизий саҳиҳ ривоятлар занжири билан: “Бу охиратни эслатади”, дедилар                          (Муслим 977, Термизий 1054)

Термизий ривоят қилган ҳадисда эса “Илм аҳлидан баъзилари буни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн беришларидан олдин бўлганини ва рухсат берганларида эркак ва аёллар бу рухсатнинг тахтига кирди”, дейилган.

Гапнинг пўст калласини айтганда: ”Жумҳур уламоларнинг фикрига кўра аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишлари кароҳиятсиз жоиздир ”.

Жумҳур уламолар қабр зиёратига бориб, дод солиб йиғлаган, сабрсизлик қилган ва ношаръий хатти-ҳаракатлар содир этган аёлларга лаънат айтиш хосдир, дейдилар.

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса макруҳ эмас дейишган ва бунга юқорида биринчи келтирилган ҳадисни далил қилиб оладилар.

Алхойрур-Ромлий: “Агар бунда ўзларини хафагарчилик, доимгидек йиғи-сиғиларини, бақир-чақирларини янгилаш учун бўлса жоиз эмас. Агар йиғламасдан, қариндош-уруғчилик муҳаббати эътиборидан, солиҳ кишиларнинг қабрларини зиёрати билан ибратланиш мақсадида борса, ёши ўтган бўлса зарари йўқ, бўйига етган қиз бўлса макруҳ бўлади,”, деб, икки ҳадисни мувофиқлаштирган. Ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ “Бу гўзал мувофиқлаштириш”, деб эътироф этган.

Аҳмад Иззуддин ал-Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” китобининг “Қабрларни зиёрат этиш ва улар  ҳаққига дуо қилиш” боби 147-саҳифасида қуйидагилар келтирган: “Қабрларни зиёрат қилиш эркаклар учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёллар ҳам зиёратга боришлари жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда, албатта, маҳрам бўлиши шарт” .

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа пайғамбарларнинг қабрларини зиёрат қилиш эса бундан мустасно.

Аёллар ўзларини юраётган йўлларида бирор қабр учратсалар унинг ҳаққига дуо қилишлари мумкин.

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: قُولِي السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةِ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلاَحِقُونَ أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Жаброил келиб: “Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир”, деб айтди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим. “Ассалому ала аҳлид диярим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун.(Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз)”, деб айт”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади. Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига бориб, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).

Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши лозим, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби ишларни шариатимиз ман қилган. Валлоҳу аълам.

ТИИ 4-курс талабаси Алибек

313000cookie-checkАёлларнинг қабрларни зиёрат қилиш ҳукми

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: