islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Имом-хатиб талабалар” билан очиқ мулоқот

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Модуль таълим тизими 2-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон домла Аманов ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Учрашувда ўқув жараёнлари, тўлов-контракт масалалар ва тартиб-қоидалар бўйича маълумот берилди, талабаларнинг фикр-мулоҳазалар тингланди.

Модуль таълим тизимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

Модуль таълим тизими талабалари масжиддаги иш фаолиятларидан ажралмаган ҳолда 3 йил мобайнида, ҳар ўқув йилида 1 ойдан 2 семестр Тошкент ислом институтининг Олмазор туманида жойлашган асосий биносида таълим оладилар.

Жорий 2022-2023 ўқув йили учун Модуль таълимига 120 нафар талаба қабул қилинди. “Имом-хатиб талабалар” талабалар турар жойи билан таъминланган, ётоқхонада уч маҳал овқат берилади.

 ТИИ Матбуот хизмати

369150cookie-check“Имом-хатиб талабалар” билан очиқ мулоқот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: