Тошкент ислом институти Кенгашининг 2023-2024 ўқув йилидаги 02-сонли мажлиси бўлиб ўтди.
Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди.
Мажлисда кун тартибидаги муҳим масалаларни 22 та аъзодан иборат Кенгаш иштирокчилари кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари ҳамда Кенгаш қарорларининг бажарилиши, фуқаролар мурожаатлари; Тошкент ислом институтининг 2023-2024 ўқув йили қабул натижалари; Талабаларнинг ёзги малакавий амалиёт натижалари; Қўшимча дарс ва тўгараклар ташкил этиш; Кундузги таълим шакли 4-курс талабалари учун педагогик амалиётни ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли масалаларда, Кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш; Талабаларга академик таътил бериш; Талабани курсда қолдириш; Тошкент ислом институтининг янги таҳрирдаги Ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш; Ўқув қўлланмаларни нашрга тавсия этиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Институт Кенгаши ўқув йили давомида ҳар икки ойда бир маротаба ўтакизилиб, ректор раислигида аъзолар раҳбар ҳодимлар ва профессор-ўқитувчилар орасидан сайлаб олинади.
ТИИ Матбуот хизмати