Алишер Навоий (1441 йилда 9 февраль – 1501 йил 3 январь) – шоир, мутафаккир ва давлат арбоби. 15 ёшида шоир сифатида танилган. Ҳирот, Машҳад ва Самарқанд шаҳарларида таҳсил олган. 1469 йилда Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн уни муҳрдор лавозимига тайинлаган. 1472 йилда вазир лавозимига тайинланиб, “амир” унвонини олган.
Алишер Навоийнинг туркий халқлар маънавий хазинасига қўшган ҳиссаси беқиёс. У зотнинг яратган шоҳ асарлари инсоният руҳий-маънавий дунёси намоёндалари Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Данте, Вильям Шекспир, Лев Толстойлар ижод намуналари билан бир сафда туради. Агар қиёсласак, баъзи ўринларда Алишер Навоий асарларидаги юксак гуманистик ғоялар ифодаси “классик” дея эътироф этилган кўплаб Ғарб адиблариникидан кўра устунроқ эканлигига гувоҳ бўламиз. Шу маънода Янги Ўзбекистон ёшларини баркамол инсон қилиб тарбиялашда ҳазрат Навоий асарлари муҳим аҳамият касб этади.
Навоий “Хамса” асари ва кўплаб девонларни ёзган. Бундан ташқари қатор илмий асарлари ҳам бор. 9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун мутафаккир қаламига мансуб асарлар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда талабалар “Ҳайрат ул-Аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши), “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (Етти сайёра), “Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий” (Искандар девори), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Лисон ут-тайр” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларни олдилар.
Ахборот-ресурс маркази мудири
Абдулазиз Кадиров