islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Тиллар” кафедраси

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди.

Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади.

Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўринлари бор.

Кафедра ўкитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга. Мударрисларимиз фақатгина талабаларга дарс бериш билан чекланиб қолмай, ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб бормокдалар. Бундан ташқари кафедрада таржимонлар гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, аждодларимиздан қолган ноёб асарларни таржима қилиб, халқ оммасига етказиб беришни асосий мақсад қилиб қўйганлар.

Талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида араб тили, форс тили, балоғат, хаттотлик, нутқ маданияти каби фанлардан тўгараклар ташкил этилган. Институтимизда ҳар йили талабалар ўртасида араб тили мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақа ғолиблари ва фаол қатнашчилари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти  ва институт маъмурияти  ҳамда устозлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирлаб борилади.

Кафедра жамоасининг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда ҳаётий ва энг зарур мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

9360cookie-check“Тиллар” кафедраси
4 та фикр мавжуд
  1. Рустамжон

    Ассалому алайкум хурматли ушбу сайтни бошкариб борувчи модераторлар ва матн теришга масъул булганлар!
    Сизлардан илтимос шуки, ушбу мамлакатимизда ягона саналган ва ифтихор туйгусига мос булишга харакат килаётган Ислом Олий Маъхадини обру-эътиборига футур етказадиган купол хато ва камчиликларга йул куйманглар. Тугри диний маълумот оламан деб кирган хар бир муштарий сизлар томонингиздан куйиб борилаётган маколаларни укиб туриб, беихтиёр айрим хатоликларга дуч келяпти. Тугри маълумотни асл маъноси акидавий ва фикхий жихатдан тугри булиши мумкин, лекин сузлардаги ва гап тузишдаги тушириб колдирилаётган харф ва тиниш бергилар айрим тушунган одамларни хафсаласини пир киляпти. Матнни терганингиздан кейин бирор катта устоздан тахрир килдириб олинглар. Сабаби мана шу сиз уйлаган “арзимаган хато”ликлар кейинчалик тилимизни булганишига ва эътибордан четда колишига сабаб булиши мумкин. Ота-боболаримизни бизга колдирган “она тили”дек мукаддас меросига хиёнат килманглар…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: