Обрўли инсонни обрўсиз, бахтли инсонни бахтсиз, соғлом инсонни ҳам жисмонан ва ҳам маънан касал бўлишига сабаб бўлувчи маззаматланган иш бу ҳасаддир. Халқимиз ҳасадгўйга нисбатан кўпроқ “кўра олмайдиган киши” деб, айтишади. Ҳасад бу: кишини ўзида бўлмаган нарсасини ўзгада ҳам бўлмаслигини хоҳлаши ёки нега унда бор-у, менда йўқ қабилида фикрлашдир. Кунларнинг бирида бир ҳасадчи подшога арз қилиб, подшоҳим қўшнимнинг сигири бор менда эса йўқ, ахир бу адолатсизлик эмасми дебди. Шунда подшоҳ унга бир сигир беринглар деб буюрибди. Ҳасадчи йўқ подшоҳим ахир қўшнимнинг сигирга қараб, унинг сутини соғиб берадиган болалари бор, менда эса ундай фарзанд йўқ дебди. Подшо адолат истаб унга сигир билан хизматкор берсам адолат қилган бўламанми, деб сўраса. Ҳасадгўй йўқ, деб жавоб қилибди. Подшоҳ ҳайрон бўлиб унда нима қилишимни истайсан деса. Яхшиси унинг молини олиб қўйсангиз мен тинчийман деб, жавоб қилган экан. Ҳасад инсон жисмини ва ақлини еб битирадиган нафсий касалликдир. Ҳеч бир замонда ҳасад кишига яхшилик келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Бунга тарих ёрқин мисолдир. Қуръондаги Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларини бир эсланг! Ахир у зотнинг оталарининг кўзлари йиғидан кўр бўлиб қолишларига ва бир неча йил фарзандларидан жудо бўлишига нима сабаб бўлди? Юсуф алайҳиссалом акаларининг ҳасади эмасми? Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Хобилнинг қиссасичи. Унда уларнинг бирининг эҳсони қабул бўлиб, иккинчилариники қабул бўлмаганида ҳасад қилиб, ўлдириб қўйганларичи. Бу жиноятга нима сабаб бўлди, ҳасад эмасми? Фаришталарга илм берган, олим бўлган шайтоннинг Аллоҳ таоло даргоҳидан лаънатланган холда қувилишига нима сабаб бўлганини бир эсланг! Шайтон мен оловдан яралганман инсон эса тупроқдан яралган бўлса, нима учун мен унга сажда қилишим керак экан дея, Аллоҳнинг Одамга сажда қил деган буйруғига итоат қилмаслигига унинг ҳасади, кибри сабаб бўлмадими? Шунинг учун ҳам Исломда ҳасад қилиш ҳаром дейилган. Бунга ушбу ҳадисни далил қилинади: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Бир-бирингизга ғазаб ва ҳасад қилманг ҳамда бир-бирингиздан юз ўгирманг. Балки Аллоҳ таолонинг бир-бирига биродар бандалари бўлинглар. Ҳеч бир мусулмонга биродари билан уч кундан ортиқ ҳижрон қилиши ҳалол бўлмайди”. Муслим ривояти. Бошқа бир ҳадисда эса: “Бандада иймон ва ҳасад иккиси жам бўлмайди”, дейилган. Фақатгина исломда икки ишда ҳасад қилиш мумкин дейилади. Унинг номи ҳасад дейилса-да аслида бу арабларда “ғибто” яъни ҳавас деганидир. Бунга ушбу ҳадис далилдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Икки ишда ҳасад йўқ. Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё берса-ю, у банда тўғри йўлда ишлатса ва Аллоҳ таоло бир бандасига ҳикмат берса-ю, у банда ана шу ҳикмат ила ҳукм чиқарса ва уни ўргатса”. Муттафақун алайҳ Демак, бир банда бой-бадавлат бўлиб, топган дунёсини Аллоҳ ризолиги йўлида сарфласа, уни кўрган бошқа бир киши қани энди менда ҳам шундай дунё бўлса эди, мен ҳам саховатли бўлар эдим деб фикр қилса, ёки бўлмасам, бир банда олим бўлиб, ўрганган илми билан инсонларнинг муаммоларини ҳал қилиб ва илмини ўзгаларга ҳам тарқатаётганини бошқа бир киши кўриб, қани эди менда ҳам шундай илм бўлганида мен ҳам илм тарқатар эдим, инсонларнинг муаммоларини ҳал қилиб берар эдим деб, фикр қилса, бу ҳасад эмас аксинча ҳавас саналар экан. Аллоҳ таоло барчамизни бундай қабиҳ феълдан йироқ қилсин. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 1 248
Миср Араб Республикаси Ахборот агентлиги томонидан мамлакат Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййибнинг юртимизга амалга оширган ташрифи якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар берди Халқ сўзи газетаси. Унда меҳмоннинг Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида таассуротлари берилган. Жумладан, Аҳмад Таййиб Президентимиз Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ва унда бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётганини қайд этди. Аҳмад Таййибнинг фикрига кўра, Ислом уммати ёшлари Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг бой маънавий мероси билан яқиндан танишишга катта эҳтиёж сезмоқда. Мақолада келтирилишича, Миср томони Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Шунингдек, меҳмон Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташрифи давомида қатор масалалар бўйича манфаатли келишувларга эришганидан мамнунлигини билдирди. “Ҳар йили Ўзбекистондан ўнга яқин талаба Ал-Азҳар университетида таълим олиш учун келади. Бундан ташқари, имом-хатиблар билимини ошириш ва ёт ғояларга қарши курашда тажрибасини мустаҳкамлаш мақсадида Мисрда малака оширади”, дея қайд этилади агентлик хабарида. Ўз навбатида, Ўзбекистонда сўнгги икки йил давомида турли соҳаларда, айниқса, диний-маърифий йўналишда улкан ўзгаришлар юз бергани эътироф қилинади. Хусусан, Ўзбекистонда туғилиб, дунёга илм-маърифат таратган буюк зотларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот марказлари, ислом таълим муассасалари таъсис этилди, дейилади. “Албатта, бу каби улуғвор ташаббуслар 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қиладиган Ўзбекистонда ўзаро ҳурмат ҳамда ишонч тамойилларига асосланган мўътадил диний қарашларни янада мустаҳкамлаш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу йўналишда Миср ҳамда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишга интилмоқда”. 834
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Парижда бўлиб ўтган XIV Халқаро мусулмон форумидаги чиқишида мусулмон умматининг биринчи навбатдаги вазифаси нима эканини айтди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда. Муфтий ҳазратнинг фикрига кўра, ҳозирда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, ўзаро мулоқотни таъминлаш каби глобаллашувнинг ижобий самаралари билан бирга, ёвуз кучлар томонидан ёшларни манфур мақсадларда ишлатиш учун ахборот кураши давом этмоқда. Ўзбекистон муфтийси ўз чиқишида ёшлар тарбияси мусулмон умматининг биринчи галдаги вазифаси эканини таъкидлаган ҳолда, ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қилишга катта урғу берди. Форум доирасида Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги нишонланиши муносабати билан Усмонхон Алимов ҳазратлари нақшбандия тариқати асосчиси ўз шогирдларига мерос сифатида қолдирган ва ўзи ҳам амал қилган муҳим тамойилларни ёдга солди. Нақшбандия тариқатининг “дил баёр, даст бакор” таълимоти “қалбинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин” деган маънони англатишини атрофлича изоҳлади. Бу мусулмон одамнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши билан бирга, қалби Аллоҳнинг ёдидан бир зум ҳам холи бўлмаслигини ушбу таълимотда ифода этилганини муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар, – дейилади Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабарида. Манба 759
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. Бир куни далага кета олмади ва менга: – Ўғлим, ерга қарай олмадим, сен бориб, бир хабар ол,– деди. Мен далага йўл олдим. Кетар эканман йўлда бир черковга дуч келдим. У ерда ибодат қилаётган кишиларнинг овозини эшитдим. Отам мени ҳеч ким билан кўриштирмагани сабабли, менинг на насроний динидан, на бошқа диндан хабарим бор эди. Черковга кириб, у ердагиларнинг дуо ва ибодатларини эшитдим, менга ёқди. Мен улардан “бу диннинг асл юрти қаерда?” деб сўрадим. Улар “Шом”да, дейишди. Мен уларнинг ёнида оқшомгача қолдим, далага кетмадим. Кечқурун уйга қайтиб, отамга: – Отажон, мен Черковда ибодат этган баъзи инсонларни кўрдим, уларнинг дини менга ёқди,– дедим. Отам қўрқиб кетди: – Болам, бу дин яхши дин эмас. Сенинг боболарингнинг дини яхшироқдир, – деди у. – Йўқ, уларнинг дини яхши, – дедим мен. Отам менинг динимиздан чиқишимдан қўрқиб, мени уйга қамаб қўйди. Мен бир амаллаб насронийларга шу мазмунда хабар йўлладим: – Шомга кетадиган бир карвон бўлса, менга хабар беринг. Бир оз вақт ўтгандан кейин менга карвон ҳақда хабар беришди. Бир иложини қилиб, оёқларимдаги боғни ечдим. Яширин йўлга чиқдим ва, ниҳоят, Шомга етиб келдим. У ерда бу диннинг мансубларидан энг кучли ким эканлигини суриштирдим. “Черковнинг идорачиси бош епископ”, дейишди. Унинг ёнига бордим: – Мен насроний бўлишни истайман, сенинг ёнингда қолиб, сенга хизмат этишни, бу ерда ибодат этишни истайман,– дедим. – Майли ёнимда қол,– деди у. Мен унинг ёнида қолиб, унга хизмат эта бошладим. Аммо бир муддат хизмат қилдим, сўнгра бу одамнинг ёмон бир кимса эканини кўрдим. Бу кимса диндошларини савоб қозонишга чақириб, улардан садақа оларди ва Аллоҳ ризоси учун берилган садақаларни ўзи учун олиб, асрар эди. Фақир ва йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди. Нақ етти хум олтин беркитган эди. Бу менга ҳеч ёқмади. Бу одам бир муддат сўнгра ўлди. Насронийлар уни дафн этиш учун тўпландилар. Мен уларга: – Дўстингиз ёмон одам эди. Сиздан садақа талаб этар ва сизни савоб қозонишга ташвиқ этарди, аммо олинган садақаларни ўзи учун сақларди, йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди,– дедим. – Сен буни қаердан биласан?– дейишди улар. – Сизларнинг берганларингизни яширган жойини кўрсатишим мумкин, – дедим мен. – Хўп, кўрсат, – дейишди улар. Мен кўрсатдим. Улар ўлган роҳибнинг яширган еттита хумини олиб чиқардилар. – Биз бу одамни кўммаймиз, – дейишди улар ва ўликни чормихга кериб, тошбўрон қилишди. Бир муддат сўнгра черковга янги идорачи тайинланди. Бу киши каби диндор, охиратга боғлиқ, кеча-кундуз ибодат қилган бошқа одамни кўрмадим. Унинг ёнида узоқ қолдим. У ўлим тўшагига ётганда, мен ундан: – Эй фалончи, мени кимга топширасан, нима буйруғинг бор?– деб сўрадим. – Ўғлим, менга ўхшаган биттаси Мусулда бор, динини ўзгартирмади, ахлоқини бузмади. Сен унинг ёнига бор, – деди у. Роҳиб ўлгандан кейин мен Мусулдаги одам ёнига бордим. У яхши инсон эди, аммо у ҳам кўп ўтмай ўлди. Ўлим тўшагида у менга Нусайбиндаги бир шахснинг ёнига боришимни тавсия қилган эди. Мен Нусайбиндаги одам ёнига бордим, уни ҳам яхши инсонлигини кўрдим. Аммо кўп ўтмай, у ҳам ўлим тўшагига...
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 11 декабрда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан расмий равишда Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган мамлакатлар рўйхати»дан чиқарди. Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, у шу тариқа мамлакатнинг диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги муҳим ютуқларини тан олди. «Бу қарор кутилган эди, сабаби Ўзбекистон ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир кўрсатаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг тарихий босқичидан ўтмоқда. Америка ва бошқа шериклар бир неча бор Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, мамлакатни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиши – «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш» бўйича амалий ҳаракатлар натижаларини кўриш имконига эга бўлдилар», – дейилади ТИВ хабарида. 11 декабрь куни Хельсинки комиссиясининг Давлат департаменти қарори эълон қилиниши муносабати билан сенатор Рожер Уикер раислигида эшитувлари бўлиб ўтди. Ҳисобот билан чиқиш қилган элчи Сэм Браунбэкнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон янги раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам ўзгаришлар жараёнига содиқ ва мамлакатда нафақат диний эркинликлар, балки мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам муҳим ютуқларга эришилди». «Ўзбекистонни CPC рўйхатидан чиқариш – ўз вақтида қабул қилинган тўғри қарор. Бу Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар натижасидир. АҚШ Давлат департаментининг Диний эркинликлар бўйича офиси фаолиятининг 20 йиллик тарихида фақат икки мамлакат бундай рўйхатдан чиқарилди: Вьетнам ва энди Ўзбекистон», – дея маълум қилди Глобал жалб этиш институти раҳбари Крис Сайпл. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритгани хабар берилганди. Ўзбекистон бундан аввал мазкур рўйхатда «диний эркинликларнинг тизимли, давомий ва жиддий равишда бузилиши»да иштирок этиб келаётган мамлакат сифатида қайд этилар эди. Манба 783