islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Рамазон ойи туҳфаси

الحمد لله ربّ العالمين، و أفضل الصلاة و أتمّ التسليم على أشرف الأنبياء و المرسلين ، و على آله و أصحابه أجمعين، و من تبعهم بإحسان إلى يوم الدين. و بعد Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай дейди: ” (يأيها الذين ءآمنوا كتب عليكم الصيام كما كتب على الذين من قبلكم لعلكم تتقون “(البقرة:183 (Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз) Ҳадиси қудсийда шундай ривоят қилинади: (قال رسول الله صلّى الله عليه و سلّم: قال الله تعالى:“… الصيام لي و أنا أجزي به .” (رواه البخاري “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтидилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Рўза меникидир. Унинг мукофотини мен бераман”. (Имом Бухорий ривояти) Мусулмонларга Рамазон ойи рўзасининг фарз қилинишида бисёр ҳикматлар бордир. Аллоҳ таоло ўзининг бандаларига рўзани уларни фақат очлик билан имтиҳон қилиш учун фарз қилган эмас. Балки, у орқали бандаларига беҳисоб фазлу карамини тортиқ қилишни хоҳлади. Бу фазлу карамларнинг энг олийси – банданинг бу ойда тақвоси зиёда бўлишидир. Тақво эса ибодатнинг муддаосидир. Бир киши улуғ саҳоба Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан тақвонинг маъноси ҳақида сўради. Улуғ саҳобанинг жавоби унга савол тариқасида бўлди: “Умрингда бирор марта тиконли йўлдан юрганмисан?”. Шунда ҳалиги киши “ҳа” деб жавоб берди. Улуғ саҳоба яна сўради: “у йўлдан қандай ўтгансан?”. “Эски-туски кийимларимни ўзимга маҳкам ўраб олдим ва эҳтиёткорлик билан юрдим. Натижада, менга ҳеч нарса зиён етказмади”, деди ҳалиги киши. Ҳазрат Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу тақвони мана шу ҳолатга қиёслаб: “Бу, яъни хатарли йўлдан сақланишинг, айни тақвонинг таърифидир. Қайси банда ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида ўзини мана шундай ҳимоя қилса, у асло гуноҳу маъсиятга дучор бўлмайди”, деб жавоб берди. Демак, Рамазон ойи – мўминниг тақвоси зиёда бўладиган ойдир. Рўза –  бу, фақат емак ва ичмакдан тийилиш эмас. Балки, банда бутун вужуди билан тийилиши – рўза ҳолатида бўлишидир. Мисол учун, кўзлари билан уларни номаҳрам назардан тийиш орқали рўза тутади. Тиллари билан уларни ёлғон, ғийбат ва шу каби иллатлардан тийиш орқали рўза тутади. Хуллас, мусулмон киши Рамазон ойида бутунлай рўза ҳолатида бўлиши лозимдир. Аллоҳ таоло кириб келаётган муборак Рамазони шариф ойини барчамизга муборак қилсин. Бу ойни ғанимат билиб, тақвомиз зиёда бўлишини Ўзи насиб айласин. Омин! (“Why Fasting is prescribed ” номли маърузадан. Муаллиф: Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашқбанди ҳафизаҳуллоҳ. Инглиз тилидан: Халилуллоҳ Юсуф таржимаси)   378

“Кўкалдош” мадрасасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилади

2018 йил 16 май куни ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилади. Ушбу танловда Тошкент ислом институтидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёсов иштирок этади. “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси”га 1-даражали диплом, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти ва телевизор совға қилинади. Эслатиб ўтамиз, уч йиллик педагогик тажрибага эга ўқитувчилар иштирок этадиган ушбу кўрик-танловда 4 та йўналиш бўйича билимлар синовдан ўтказилади. Натижаларни кўрик-танлов якунида эълон қиламиз. 502

Институтимиз хаттотлари фахрли ўринларда

Дарҳақиқат араб ёзуви ислом динининг маънавий-маърифий ҳамда маданий тараққиётида улкан ўрин тутади. Ушбу ёзувнинг график асослари бир хил бўлишига қарамай ундаги ҳарфлар шакл жиҳатдан турли услубларда битилади. Шунинг учун, китоб кўчириш ўша даврда энг нуфузли ҳунар, ҳатто, санъат сифатида баҳоланган. Бу ҳунар эгалари хаттот ёки котиб деб аталган ва моҳир котиб қалами билан ёзилган ҳар бир битик бебаҳо хаттотликни санъат даражасига кўтарган. Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Абул Қосим”  мадрасаси биносида Хаттотлик бўйича мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бошланди. Унда юртимиздан етишиб чиққан машҳур хаттотларининг Аллоҳнинг муқаддас китоби Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар битилган хат турлари ва улардаги оддий инсон бир қарашда англай олмайдиган нафис маъно ва шакллари акс этган асарлари намойиш этилди. Мазкур мусобақада институтимизнинг 1“З”-курс талабаси Ҳабибова Зилола  3-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бўлиб ўтди.     655

“Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичига старт берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланди. Олимпиаданинг очилишида  ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлими мутахассислари А.Дўстматов, С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва иштирокчилар қатнашдилар. Олимпиада белитлари иштирокчи талабалар гувоҳлигида муҳрланган махсус конвертлардан олинди ҳамда синов жараёнлари ижодий имтиҳонлар учун мўлжалланган аудиторияларда давом этди. Ягона олимпиадада талабалар қуйидаги фанлардан ўз билимларини синовдан ўтказдилар: –  Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон); – Араб тили (ижодий имтиҳон); – Фиқҳ (тест); – Қуръон ва тажвид (тест); – Тарих (тест);   606

Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида маъҳаднинг 78 нафар қори ўқитувчи ва талабалари хатмга ўтадилар

Хабарингиз бор, 17 майдан юртимиздан Рамазони шариф бошланади. Шу муносабат билан Аллоҳ насиб этса юртимизнинг деярли барча жоме масжидларида таровиҳ намозларида Қуръони карим хатм қилинади. Тошкент шаҳрида ҳам бу йили мавжуд 120 масжидддан 112 тасида Хатми Қуръон қилинади. Пойтахтимиздаги масжидларда хатми Қуръон қилиб берувчи қорилар рўйхатини Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати эълон қилди. Мазкур хатми Қуръонларда Тошкент ислом институти қори ўқитувчи ҳамда талабалар ҳам иштирок этадилар. Тошкент шаҳрида 48 нафар ва Тошкент вилояти масжидларида 30 нафар институтнинг ўқитувчи-ходимлари ва талабалардан иборат қорилари хатмга ўтишади. Шундан 7 нафари ўқитувчи-ходимлар ҳисобланади. Қуйида Тошкент шаҳрида хатми Қуръон қилиб берувчи қориларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин: Учтепа тумани 1. Абдуллоҳ ибн Масъуд 20 кун Бойхонов Фозилхон Раҳмон ўғли 14.03.1991 й Ҳакимов Шуҳрат Мирзапўлатович 15.10.1987 й 2. Абдулҳамид ҳожи 25 кун Тожиддинов Ҳабибуллоҳ Фазлиддин ўғли 27.08.1994 й Тошмуҳамедов Дониёр 23.02.1969 й 3. Абу Ҳанифа 27 кун Рашидов Ахмадхон Хамидович 29.06.1978 й Халимбеков Анасхон Хайрулло ўғли 27.03.1996 й Хайитбоев Мухаммадали 22.09.1991 й 4. Абу Ҳурайра 20 кун Рузиев Шоҳбоз Маъмур ўғли 09.02.1991 й 5. Азиз ота 25 кун Исломов Баходир Абдуғаффор ўғли 20.07.1996 й 6. Бешкайрағоч 21 кун Хамидов Абдурашид Абдушакирович 28.10.1981 й Умарходжаев Мурод Улугбекович 29.04.1987 й Музаффархонов Абдуллоҳхон Авазхон ўғли 10.08.1994 й Абдукаримов Абдухамид Абдураззоқ ўғли 10.05.1996 й 7. Бурхониддин Марғилоний 20 кун Абдукаримов Аҳроржон Абдувоҳид ўғли 27.08.1992 й 8. Саид Ваккос ота 1/15 Сайнуриддинов  Саиджафар  Саидкомилович 08.12.1988 й Аталуллаев Хайруллахон Ибрагимович 04.10.1978 й 9. Кўкча Октепа 1/15 Дадажонов Ҳасанбой Абдуманнонович. 15.11.1980 й Собиров Абдулбосит Абдулҳафизович. 31.12.1980 й 10. Маҳкам ота 1/15 Абдураҳмонов Абдуқодир Собирович 24.05.1987 й Газиев Дилшод Абдипаттаевич 29.01.1980 й 11. Махкамбой ҳожи ота 27 Кун Мирзақулов Ғайрат Шербаевич 26.10.1981 й Саипов Баходир Юлдашевич 19.07.1975 й 12. Муҳаммад Умар ўғли Зокир 28 кун Азимбаев Алихон Захидхонович 08.02.1978 й Зоҳидхонов Абдулборийхон Алихон ўғли 20.07.1999 й 13. Ҳазрати Али 20 кун Шамсиев Ахмадходжа Нарходжаевич 31.08.1967 й Джалалов Зайнитдин Салахитдинович 06.05.1967 й Маджидов Муҳаммад Солиҳ Абдурасулович 17.09.1989 й 14. Ҳазрати Умар 20 кун Мамадалиев Фазлиддин Мамасобирович 27.05.1977 й Азимбоев Валихон 01.10.1982 й 15. Чўлпон ота 20 кун Маматрахимов Абдулҳамид Исматиллаевич 09.03.1993 й 16. Файзулла хужа ўғли Мурод ҳожи 24 кун Азимбаев Олимхон Захидхонович 16.05.1979 й Зоҳидхонов Халилуллоҳ Олимхон ўғли 19.11.2001 й 17. Абу Талҳа 25 кун Валиев Абубакир Муродиллаевич 11.03.1984 й Рахмонов Ойбек Мухторович 27.05.1982 й 18. Лаби Зах 1/15 Ахунжанов Довуд Ахматович 31.05.1984 19. Мирбобо ота 20 кун Восиев Билол Абдусало ўғли 27.02.1986 Пайзимухамедов Умархон Рустам ўғли 15.09.1995 Бектемир тумани 20. Алибек 27 кун Норматов Нажмиддин Мерзақулович 11.09.1978 й 21. Хўтон 1/15 Муҳаммаджонов Муҳаммадали Илҳомжон ўғли 06.04.2000 й Олмазор тумани 22. Ҳазрати Имом 1/15 Алимов Аҳмадхон Усмонхон Ўғли 03.04.1983 й Қурбонов Исмоил Абдукаримович 04.01.1984 й Камолов Абдулбасир Рустам ўғли 09.03.1999 й 23. Тўхтабой 1/15 Қодиров Ёсинбек 09.02.1995 й Исмоилов Хумоюнхон Махдихон ўғли 14.09.1992 й Ниёзов Алишер Бахромович 17.05.1985 й Сирожиддинов Иброҳим Хакимжон ўғли 14.04.1992 й 24. Тўлқин Акром ўғли 27 кун Шодмонов Зиёдилло Тўлқин Ўғли 03.01.1991 й Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли 04.07.1993 й 25. Иброҳим ота 27 кун Абрдурахимов Муҳаммаджон Малик ўғли 18.09.1995 й Лутфуллаев Хайрулло Хамидулло ўғли 07.11.1994 й 26. Чимир ота 23...
1 1 352 1 353 1 354 1 355 1 356 1 467