Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар. Бошқа ойлардан кўра рамазонда амалларга бир неча баробар ажру савоблар бериладиган қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олийжаноб, фазилатли, солиҳ амаллардан имкон қадар захира тўплаш илинжида бўладилар. Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талаба қизлари узоқ йиллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ошпазлик ва бошқа касбларда фаолият юритган қарийб бир асрлик умр кўрган Мусо ота уйларига ташриф буюрдилар. Отанинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий суҳбатлашилди. Эътибордан масрур қалб эгаси қўлларини дуога очиб, Тошкент ислом институти жамоасига ташаккур изҳор этиб, эзгу тилак, хайрли дуолар қилдилар. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 376
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузурида Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилиб, 12 май куни Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Фонднинг ижрочи директори этиб Тошкент ислом ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган Жалолиддин Ҳамроқулов тайинланди. Бугун 16 май куни «Таҳфизул Қуръон» кафедрасида институт раҳбарияти, ўқитувчилар ва ходимлари иштирокида мажлис ўтказилди. Ректор У.Ғафуров йиғилганларни Рамазони шариф билан муборакбод этиб, «Таҳфизул Қуръон» кафедрасининг Қуръони карим қироати ва тажвид фани ўқитувчиси, кўплаб қориларнинг устози Жаҳонгир қори Неъматовни кафедра мудири лавозимига тайинланганини эълон қилди. Анъанага кўра Қуръон тиловат қилиниб, Аҳмаджон домла Бобомурод мудир Жаҳонгир Неъматовнинг бошланажак масъулиятли меҳнати баракали ва фойдали бўлишини сўраб дуо қилди. Мажлис давомида устозлар томонидан кафедранинг салоҳияти ва мақомини ошириш бўйича олдинда турган режалар ва уларнинг ижроси тўғрисида таклифлар ўртага ташланди. Тадбир якунида «Таҳфизул Қуръон» кафедраси устозлари Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Элёржон қори Аҳматқулов бугун бошланажак Рамазоннинг биринчи таровиҳ намозида Хатми Қуръонни бошлашлари муносабати билан кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматовдан дуо олдилар ва келажакда кафедра фаолиятида ҳамда Қуръон таълимида бир тану бир жон бўлиб аҳилликда меҳнат қилишга ният қилдилар. Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир қори Неъматов бу йилги Рамазони шарифда ҳам Тошкент шаҳридаги «Минор» жомеъ масжидида Қуръон хатмига ўтади. 631
Бугун 16 май куни «Кўкалдош» мадрасасида ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Иштирокчилар танловда қуйидаги 4 та йўналиш бўйича билим ва маҳоратларини намойиш этишди: а) оғзаки савол-жавоб (дарсни ташкил қилиш, дарс ўтиш асносида фойдаланадиган услублар, жамиятни маънавий савиясини ошириш учун амалга оширилиши керак бўлган чоралар ва шу каби педагогнинг маҳоратини намойиш қиладиган саволлар берилди). б) билет асосида берилган масалани ҳадисларни шарҳлаш орқали ечиш. (Ҳар бир билет 1 та саволдан иборат бўлиб, ҳадис илми, мазҳаб ва мазҳаббошилар ҳақидаги турли ихтилофли қарашларга қарши ҳадисларни шарҳлаш орқали раддия берилди). в) билет асосида берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадис таржима қилиниб, унга доир ҳукмларни баён қилинди). г) оғзаки савол-жавоб (билет саволлари асосида жавоб берилади. Ҳар бир билет 3 та саволдан иборат бўлиб, муҳаддислар ҳаёти, ҳадис асарлари, уларнинг турлари ва мусталаҳул ҳадис қоидаларига оид саволлар қўйилди). Танловда I- ўринни Имом Бухорий номли Ислом институти Ҳадис фани ўқитувчиси Ғиёсов Асқар Тиркашевич, II- ўринни Мир-Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Қудратов Эркин, III-ўринни Мир-Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Саидов Ибоҳим Каримович эгалладилар ва улар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Қолган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тошкент ислом институти жамоасини навбатдаги ютуқ билан муборакбод этамиз! 480
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада-2018”нинг якуний Республика босқичи ўтказилди. Олимпиада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 30 мартдаги “2017-2018 ўқув йилида Ягона олимпиада якуний босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01А/041-сонли буйруғига кўра ташкил этилди. Айни пайтда 9 та ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари иштирок этган “Ягона олимпиада-2018”нинг якуний Республика босқичи ўз ниҳоясига етди. Имтиҳон ва тест синовларига Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат музейи мутахассиси жалб қилинди. Танлов низом талаблари асосида холис, шаффоф ва адолатли ўтиши ЎМИ, ТИИ кузатувчилари томонидан назорат қилинди. Олимпиада якунида ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов сўз олиб, олимпиада натижалари юзасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Сўнг ректор У.Ғафуров имтиҳон натижалари билан таништирди. Ҳакамлар ҳайъати ҳисоб-китобларига кўра, биринчи ўринни “Хадичаи кубро” аёл-қизлар ЎМИБЮ талабаси Рокия Юсуфий Саиджамол қизи эгаллаб, 1-даражали диплом ва Тошкент ислом институтига конкурссиз тўлов-шартнома асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлди. 2-ўринни “Ҳидоя” ЎМИБЮ талабаси Маҳамадалиев Мусоҳон Ғуломжон ўғли қўлга киритди, у 2-даражали диплом ҳамда телевизор билан мукофотланди. 3-ўрин Сaййид Муҳйиддин мaxдум ЎМИБЮ талабаси Кобулов Оятиллоҳ Фарходбек ўғлига насиб этди, унга 3-даражали диплом ҳамда ташкилотчилар томонидан микротўлқинли печь совға қилинди. Қолган иштирокчиларга мақтов ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Совға, диплом ва фахрий ёрлиқларни ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлими мутахассислари А.Дўсматов ва С.Шерхонов топширдилар. Ягона олимпиадада талабалар қуйидаги фанлардан ўз билимларини синовдан ўтказдилар: – Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон); – Араб тили (ижодий имтиҳон); – Фиқҳ (тест); – Қуръон ва тажвид (тест); – Тарих (тест); Хабарингиз бор, олимпиада доирасида Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Кўргазмага ЎМИ томонидан тақдим қилинган диний-маърифий мазмунда 21 турдаги 25 дона араб, инглиз, рус ва турк тилларидаги газета ва журналлар ҳамда ЎМИ, “Мавароуннаҳр”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Ҳилол” нашриётлари томонидан олиб келинган 85 турдаги 95 дона китоблар иштирокчилар ва меҳмонларга намойиш қилинди. Эслатиб ўтамиз, эртага “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ҳам ўтказилади. 379
“…шу ишларимиз, ислоҳотларимизнинг барча-барчаси улуғ ва ягона бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини асраш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборат”[1]. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда ҳар жиҳатдан етук ва баркамол шахсни тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб келган. Шу маънода, бугун амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида тарбиялашга ва менталитетимизга ёт бўлган зарарли ижтимоий иллатларга қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида камолга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов “Биз мутафаккирларимизнинг қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам бахраманд бўлишига, уларнинг маънавий муҳитда камол топишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси, буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам жой олишига шароит яратмоқдамиз. Бошқача айтганда, биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган Ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий Ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”, – деб таъкидлаган эди. Мазкур эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида қисқа муддат ичида мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Муин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ташаббус ислом маърифатини ёшлар онгига сингдириш, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали илмий-маънавий, диний-маърифий меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилиши таъкидланган эди. Бугун мазкур таклиф ижроси ўлароқ, Ҳалқаро ислом академияси тизимида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедраси фаолият юритмоқда. Биз қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз: – ёшларимизни маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи нохолис ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилиш; – Марказий Осиё мутафаккирларнинг асарларидаги толерантлик (бағрикенглик) муҳитини афкор оммага янада кенгроқ ёритиш; – муқаддас ислом динини пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтиришда заминимиздан етишиб чиққан алломаларимизнинг тарбиявий ўгитларидан кенг фойдаланиш; – экстремистик оқимлар томонидан тарғиб қилинаётган ақидавий даъволарига улуғ алломаларимизнинг дин соҳасидаги асарларидан фойдаланиб, асосланган илмий раддиялар бериш; – мутафаккирлар асарларининг жамият ҳаётига фойдаси, унинг замиридаги улкан бунёдкорлик, баркамол авлод тарбияси каби улуғ мақсадларини ёритиш, уларнинг асарларини тарғиб қилишга қаратилган ишланмаларни кенг аҳоли оммасига етказиш; – алломаларининг ислом динининг эзгулик, тинчлик ғояларини тарғиб қилувчи асарлари мазмунини оммабоп нашрларда мунтазам равишда чоп этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш. Шунингдек, ёшларда дин хақида ҳолис дунёқарашни шакллантиришда Марказий Осиё мутафаккирларининг меросидан унумли фойдаланиш ҳам самарали натижа беради. Бинобарин, уларнинг беқиёс маънавий меросини ёшларимизга таълим бериш орқали илм соҳаларига бўлган қизиқишларининг янада орттиришга сабаб бўлади. Зеро, Шарқ мутафаккирларининг қарашларида инсоннинг маънавияти, ...