Фузайл ибн Иёз: Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: аввали, кўнгил қаттиқлиги, иккинчи – кўздан ёш келмаслиги, учинчи – ҳаёсизлик, тўртинчи – дунёга рағбат қилмоқ, бешинчи – дунё учун узун ҳаёллар суриш. *** Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинглар. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади. *** Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур! *** Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб нарсани кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ. *** Оқил киши шуки, аҳмоқ билан ҳолва ейишдан сақланади. *** Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп гапирмоқ. Қуръон, ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса ундоқ эмас. *** Агар бир киши сендан «Аллоҳни севасанми?» деб сўраса унга жавоб бермагин! Чунки агар севмайман десанг кофир бўласан, агар севаман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг ёлғончи бўласан! *** Суфёни Саврий: Кимки ихлос билан бир амални қилсаю, кейин ўша амалга мақтаниб, мен фалон ишни қилдим, деса, қабул бўлган ўша амали яхшилик рўйхатидан ўчирилиб, риё рўйхатига ёзилур… *** Боязид Бистомий: Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир. | Халқнинг ҳалокати икки нарсададир: биттаси – халқни ҳурмат қилмаслик, иккинчиси, Ҳаққа шукр қилмаслик. Ҳақ севгиси уч нарса билан белгиланади: саховатда денгизга, шафқатда қуёшга, тавозе ва мискинликда тупроққа ўхшайди. Иброҳим ибн Адҳам: Ҳар ким уч ўринда кўнглини ҳозир тутмаса, унга раҳмат эшиги очилмайди: Қуръон ўқилганда, иккинчи зикр айтилганда, учинчи, намоз ўқиётганда. *** Иброҳим ибн Адҳамдан насиҳат сўрадилар, деди: – сен боғлиқни очгин, очиқни боғлагин. У киши: – бу гапни тушунмадим. -Боғланган чўнтагингни очгин ва улашгин, яъни саховатли бўлгин ва очилган оғзингни ёпгин, яъни беҳуда ва бефойда сўзларни гапирмагин. 512
«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 25-26 апрель кунлари Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Ёшлар иттифоқи” анжуманлар уйи (ЎзМУ собиқ маданият саройи)да бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, “Наврўз” қабуллар уйида катта мониторлар қўйилиб, томошабинлар учун минглаб ўринлар ҳозирланмоқда. Эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари юқорида зикр қилинган манзилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. “Минор”, “Шайх Зайниддин” (Кўкча) ва “Ҳазрати Имом” (Хастимом) масжидларига томоша учун мониторлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий масжидларга ўрнатиладиган катта экранлар орқали ҳам мусобақа жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин. Беллашувда вилоятлардан 41 та (13 та ҳифз, 28 та тиловат йўналиши бўйича) ва ЎМИ тасарруфидаги Ислом билим юртларидан эса 7 та (3 та ҳифз, 4 та тиловат йўналиши бўйича), жами 48 нафар қория қизлар ўзаро мусобақалашиши кутилмоқда. Манба: quran.uz телеграм канали 310
14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ўзбекистон – диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида дин соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, илмий мактаблар раҳбар ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманда мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ижобий ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Сўзга чиққан нотиқлар бугунги кунда халқимизнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, диний саводхонлигини ошириш, Ислом таълимотини кенг тарғиб этиш, ёшларни дину диёнатли қилиб тарбиялаш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар. Матбуот анжумани ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 337
2018 йил 16 апрель куни соат 10.00 да Тошкент ислом университетининг “Б” бино 212-аудиториясида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори Убайдулла Уватов 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Семинарга “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр ва шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлуслар ташриф буюришади. Семинарда қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланади: – Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр: “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни”; -Жўрабек Чўтматов (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари): “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни”; Устоз, шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус (Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи муаллифи): “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарининг тақдимоти; -Жалолиддин Мирзаев (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими): “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши”. Мазкур илмий семинарда Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этишади. 331
Шаъбон ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойларидир. Шунингдек бу ой Ражаб ойида яхши амалларни эккандан сўнг уларни суғориш ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бунинг сабабини сўраганларида: “Эй Оиша, бу ой малакул мавт – ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобаи киром ва авлиёуллоҳлар ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтишар, Аллоҳдан афву мағфират тилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг Рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар эдилар. Йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадрланадиган кечаларидан бўлган Бароат кечаси Шаъбон ойининг энг муҳим кечасидир. Чунки бу кеча ер юзига илоҳий раҳмат, барокот ва хайр нозил бўлгани учун уни, ҳатто малаклар ҳам байрам қилишади. Шу билан бирга Аллоҳ таоло бу кеча ширк келтирганлар, бир-бирларига гина, адоват тутганлар, дўсту қариндошларидан алоқани узганлар, сеҳргарлар, коҳинлар, сархушлар, юлғучлар, номуссизлардан ташқари кўплаб имон эгаларини мағфират қилади. Бароат кечасида ажаллар, ризқлар, ҳажга борадиганлар, вафот этадиганлар, саъидлар – охират саодатига эришувчилар, шақийлар – яъни охират саодатидан бенасиблар, йилнинг муҳим воқеалари қатъий белгиланиб ёзилади. Бароат кечаларининг бирида Ҳасан Басрий ҳазратларини юзи сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг сабабини сўраганларида: “Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам баттар ёмон аҳволда бўлмаса керак. Чунки қилган гуноҳларимни биламан. Аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, аҳволим нима бўлади?, дея ташвишдаман”, деб жавоб берибдилар. Рамазон ойи ҳам яқинлашиб келмоқда. Бу ойга ҳар биримиз солиҳ амалларни кўпайтирган ҳолда ва ўз нуқсонларимизни ислоҳ қилган ҳолда кириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўришимиз лозим. Ғанимат бўлган муборок ой ва кечалардан унумли фойдаланишимиз зарур. “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Кенжабой Гулруҳ 436