Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур” Мунавварқори Абдурашидхонов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг катта мўъжиза қилиб ўз каломи Қуръони каримни берган ва унда барча илмларни жамлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва ҳар бир сўзлари бугунги кунгача мўъжизакорлигини кўрсатиб келаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Қуръони каримнинг мўъжизакорлигини биз қанча ҳаракат қилмайлик барчасини идрок қила олмаймиз. Бунга сабаб бизнинг ақл чегарамизнинг чекланганлигидир. Қуръони каримнинг ҳар бир сураси, ҳар бир ояти, лафзан, маънан, ҳукуму-хабарлари жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Бу эса, Аллоҳ таолонинг қудрати нақадар буюк эканлигига далилдир. Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган эдилар. Ўша вақтда илм-маърифат, мадраса ёки илмий муассасалар бўлмаган, аммо, юқорида айтиб ўтилганидек, Қуръони каримда инсонлар онгни ожиз қоладиган даражадаги илмий масалалар зикр қилинганида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ дин элчиси, башарнинг сўзи эмаслигига очиқ ойдин далил бордир. Қуръонда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уларнинг сирини ўша вақтда ҳам, ундан кейинги вақтларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат илм-фан тараққий этган бизнинг давримизга келиб, у нарсалар аён бўлмоқда. Қуръоннинг балоғат, фасоҳат ва тилдаги эъжозини айтадиган бўлсак, араб тили уламолари хоҳ наҳв илми, хоҳ сарф илми, хоҳ баён илми, хоҳ бадиъ илми бўйича мутахасис бўлсинлар, ким бўлишларидан қатъий назар, Қуръони каримга мурожаат қиладилар. Чунки, Қуръони карим араб тилининг улкан мўъжизаси ҳисобланади. Ислом динининг иккинчи мўътабар манбаси бўлмиш набавий ҳадислар ҳам бугунги кунда ҳар соҳада ўзининг мўъжизакорлигини кўрсатиб келмоқда. Айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалий суннатларини бажариш тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига жуда кўп фойдалари борлиги тасдиқланмоқда. Мисол учун: Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”. Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки мисвоқнинг қолдиқлари икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб турар экан. Мисвоқ тортилган оғиз бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан. Мусулмонлар нафақат тозаликда, кийиниш, овқатланиш маданияти соҳасида ҳам оврупаликларга ўрнак бўлишган. Биргина овқатланиш хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўнлаб ҳадислар ворид бўлган. Бунга бир неча мисолларни далил қилишимиз мумкин: У зоти бобарокот умматни кўп таом ейишдан қайтарганлар. Бунинг зарарлари ва оқибатларини бугунги кунда ҳозирги фани ҳам, инсонлар ҳам яхши тушуниб қолишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ётишдан олдин сув ва таом солинган идишлар устини ёпишни, синиқ, дарз кетган идишларни ишлатмасликни буюрганлар.Ўша жойларда турли зарарли нарсалар (микроблар) бўлишини ҳали заррабин кашф этилмасдан аввал кўра билганлар. У зот овқат олдидан ва кейин қўл ювиш, овқатга пуфламаслик, хотиржам ўтириб овқатланиш, таомни иссиғича истеъмол қилмасликка ҳам тарғиб қилганларки, буларнинг ҳаммасида ҳам ҳикмат бор. Бу нарсаларни бугунги тиббиёт тажрибаларга суяниб аста секин тасдиқламоқда. Аммо Аллоҳнинг элчиси бўлган Расули Акрам мўминларга буларнинг барчасини XIV аср аввал ўргатиб, суннат қилиб қолдириб кетганлар… Бу эса барча соҳада мўмин мусулмонлар илғор бўлганликлари ва Аллоҳнинг Расули ҳақ дин элчиси эканлиги ва Қуръони карим ожиз қолдирувчи, башардан бўлмаган улуғ Робнинг мўъжизакор каломи эканлигига далолат қилади. Албатта бугунги кунда инсонлар аста секинлик билан хоҳ у тиббиёт соҳасида бўлсин, хоҳ астрономия ва бошқа соҳаларда бўлсин илмларни кашф қилиб келмоқдалар, ваҳоланки ислом замона илмида вужудга келган ва келмаган илмларни ўша даврда...
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Обид Тангиров ҳамда 1″А» ва 1″Б»-гуруҳ талабалари иштирокида «Ўзбекистон тарихи» фанидан «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши» мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Ушбу мавзуни тушунтиришда ўқитувчи китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Дарс жараёнини «Ижтимоий фанлар» кафедраси мудири М.Насриев, «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси мудири С.Примов, «Тиллар» кафедраси мудири Ш.Чулпонов, Ўқув-услубий бўлим инспектори Ж.Акрамов ва бошқалар таҳлил қилдилар. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинети мудири Муслим Боймиров 695
Бугунги кунда диний соҳа вакилларининг аҳоли ўртасида фаоллигини, фуқароларнинг диний-маърифий соҳадаги билимларини ошириш борасида ўрни беқиёсдир. Давлатимиз раҳбари турли учрашувларда диний соҳа вакиллари бўлган имом хатиблар ва отинойиларнинг жамиятда фаол бўлишга чақирдилар. Диний соҳа вакилларининг замон билан ҳамнафас бўлишлари, доимий равишда илмларини бойитиб боришлари, инсон психологиясини яхши тушуниши улар учун ташкил этилаётган малака ошириш дарсларига боғлиқдир. Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида диний соҳа вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтидан жалб қилинган уламолар ва профессор-ўқитувчилар олиб бормоқдалар. Отинойилар “Қуръон тафсири”, “Оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиниши”, “Исломда аёллар ҳуқуқи”, “Аёлларга хос фиқҳий масалалар”, “Исломда никоҳ ва талоқ масалалари”, “Хатоба илми” ва “Отинойилар масъулияти ва вазифалари” ва бошқа мавзулардаги маърузаларни тингладилар. Машғулотлар маъруза, тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида ўтказилиб, отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил маълумот олдилар. 951
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра, Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда мактаб битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий диний таълим соҳасидаги бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланиши белгиланган эди. Аввал хабар берганимиздек, 8 ноябрь куни Ҳадис илми мактабига қабул жараёнлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бошланди. Маълумот учун, Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади, дея хабар бермоқда ЎМИ матбуот хизмати. Қабул жараёндан фотолавҳаларни қуйида кузатишингиз мумкин. 926
Оиша розияллоҳу анҳодан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрадилар, шунда улар: “У зотнинг хулқлари Қуръон эди”, деб жавоб бердилар. Шундай экан, Қуръони Каримдаги Аллоҳ таолонинг Қуръон қорисини ҳулклари ҳақида баён қилган сифатлари билан танишсак: Содиқлик: Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 119-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар”. Омонатдорлик: Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58-оятида: “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига етказишни амр қилди”. Тавозеълик: Аллоҳ таоло Шуаро сурасининг 215-оятида: “Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат”. Кечиримлилик: Аллоҳ таоло Моида сурасининг 13-оятида: “Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. Мулойимлик: Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 43-44-оятларида: “Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга мулойим сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса”. Миннатдорлик: Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукур қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг”. Сабрлилик: Аллоҳ таоло Оли-Имрон сурасининг 200-оятида: “Эй иймон келтирганлар, сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг”. Тўғрилик: Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 112-оятида: “Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақим туринглар”. Меҳрибонлик: Аллоҳ таоло Исро сурасининг 24-оятида: “Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”. Қалб саломатлиги: Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг 10-оятида: “Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан” дерлар”. Ҳаё: Аллоҳ таоло Алақ сурасининг 14-оятида: “Албатта, Аллоҳ уни кўришини билмасми?!”. Қуръон соҳиби атрофдагилар фасодда бўлган вақтида у ўз динини эҳтиёт қилиб, емоғида, ичмоғида, кийинишида ва яшашида Аллоҳга ботиний ва зоҳирий томондан тақво қилиши лозимдир. Шунингдек, юрса илм билан юриши, ўтирса илм билан ўтириши, тилини сақламоғи, айтадиган сўзларини ажратиб олмоғи керак. Агар гапирса илм билан гапириши ва сукут қилиши тўғри бўлганда жим туриши керак. Тилидан душманидан қўрққани каби қўрқиб уни ҳибсда сақлагани каби тилини ҳам сақлаши керак. Оқибати ёмон бўлган нарса хусусида инсонлар кулганида, у кулишни камайтириши, ўйин қилиб мазах қилишни ёмон кўриши лозимдир. Ҳеч кимни тахқирламаслиги ва ҳеч кимни сўкмаслиги ва бир инсонга мусибат етганда уни устидан кулмаслиги ва ҳеч кимга ҳасад қилмаслиги ва бир инсон тўғрисида ёмон гумонга бормаслиги керак, магарам у бунга ҳақли бўлса бундан мустасно. У Қуръон ва суннат вожиб қилган нарсага эргашмоғи лозим. Шунингдек илм билан хафа бўлмоғи ва илм ила йиғламоғи ва илм ила сабр қилмоғи ва илм билан касб қилмоғи керак. Зеро, бу сифатлар хусусида кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган. Манбалар асосида 1-курс талабаси Қудратова Муслима 976