Ўзининг Каломи шарифида ҳалолликни амр қилиб берган, инсонни бекорчиликдан кўра ер юзи бўйлаб ҳалол касб қилишни амр этган, мўмин киши шу ҳалол касби билан ҳам жаннатга кириши мумкинлигини айтган, чунки ўз аҳлини ҳаромдан асраб ҳалол едириб-ичирса, ҳалолдан улғайтириб илм олдирган ота-онага Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб отасига садақаи-жория ўлароқ қолишини мадҳ этган Аллоҳга ҳамд-у-санолар бўлсин. Ўз суннати санияларида касб-ҳунар қилиб биз умматларига энг олий ўрнак бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва касб қилишни мерос қолдирган барча пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Барча ёмон ва бемаъни ишлар ҳам аслида бекорчилик ва ишсизликдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳар бир киши мустақил касб-ҳунар соҳиби бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Касб-ҳунари қайси соҳага оид бўлишидан қатъий назар. Муқаддас динимиз ислом дини ҳам бу муҳим жиҳатни эътиборсиз қолдирмаган. Ўтган барча пайғамбарлар ҳам ўзлари мустақил касб-ҳунар билан шуғулланиб, ўз умматларига ҳалол касб қилиш борасида чиройли намуна бўлишган. Хусусан, Одам алайҳиссалом деҳқон бўлганлар ва шу билан бирга биринчи мураббий хамдирлар. Нуҳ алайҳиссалом кема ясашни ўрганганлар, Довуд алайҳиссалом моҳир темирчи бўлиб, мустаҳкам совутлар ясаганлар, Мусо алайҳиссалом саксон йил қўй боққанлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбар бўлмасликларидан аввал қўй боққан ва тижорат билан шуғулланганлар. Қуръони Каримда ҳалол касб қилиш ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У (Аллоҳ) сизларга ерни хокисор (бўйсунувчи ) қилиб қўйган зотдир. Бас у Ернинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳ) берган ризқлардан тановул қилингиз, (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир”. Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳалол касб ҳақида қуйидагиларни айтганлар: “Мен Маккаликларнинг қўйларини боқар эдим” Имом Бухорий ривояти. “Дарҳақиқат, Аллоҳ касб билан шуғулланувчи кишини яхши кўради”. Имом Термизий ривояти. “Шубҳасиз сизларнинг бирингиз арқон олиб, елкасида ўтин кесиб келиши одамлардан сўрашидан – сўраган нарсасини берсалар ҳам, бермасалар ҳам – яхшироқдир”. Имом Бухорий ривояти. “Ҳеч ким ўз қўли билан ишлаб топган таомдан ҳам яхшироқ таом емаган”. Ибн Можжа, Аҳмад ва Бухорий ривояти. “Ҳалол касб фарздан кейинги фарздир”. Табароний ва Байҳақий ривояти. Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам Шомга икки бор тижорат учун сафар қилганлар. Динимиз касб-ҳунарни қадрлайди ва кишининг ўз қўли билан қилган касбини Аллоҳга яқинлаштирувчи энг афзал ва шарафли амал деб ҳисоблайди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ишламайдиган одамларни учратиб, улардан нега ишламайсизлар деб сўрабдилар. Шунда улар: “Биз Аллоҳга таваккул қиламиз”, – деб жавоб берибдилар. Умар ибн Хаттоб уларга: “Йўқ, ёлғон, Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилувчи киши аввал ерга дон экиб қўйиб, сўнг Аллоҳга таваккул қилади. Ҳеч бирингиз эй Аллоҳ менга ризқ бер дея, ризқ изламай ўтириб олмасин. Ҳолбуки осмондан на олтин ва на кумуш ёғилур” – деб айтган эдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу камбағалларни садақаларга суяниб ишламай қўйишликларидан қайтариб шундай деганлар: “Эй камбағаллар, яхшиликларда мусобақалашинг, мусулмонларга боқиманда бўлиб қолманг”. Саид ибн Мансур Ибн Масъуддан ривоят қилади, у киши деди: “Мен на дунё ва на охират иши билан машғул бўлмаган бекорчи кишини кўришни ёмон кўраман”. Яна халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Мен бир кишини кўраман, у менга ёқади, сўнг ундан ҳунаринг борми деб сўрайман. Агар у йўқ деса ўша киши назаримдан қолади” – деган. Демак, динимиз касб-ҳунар эгаллашга, жамиятга фойдаси тегадиган иш билан шуғулланишга катта эътибор берган, бекорчиликни эса қаттиқ танқид қилган ва касб-ҳунар ўрганиш, илм олишга нафақат ундаган, балки буюрган. Бу мақсадга эришиш йўлида ота-она фарзандига боланинг салоҳияти ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ёшлигиданоқ керакли кўрсатмаларни бериб, илм олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиб, ўз касбининг...
Қаноат истеълоҳда ўзига тақдир қилинган нарсага рози бўлишдир. Қаноат иймоннинг мукаммаллигидан ҳамда исломнинг гўзаллигидан далолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, мени ризқлантирган нарсаларингда қаноатли қилгин ва барака ато қилгин”, дер эдилар. Бундан ташқари Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон келтирган бўлса, етарли ризқи бўлса ва Аллоҳ унга берган нарсага қаноат қилса, батаҳқиқ, нажот топибди”, дедилар. Қаноат саодатни асосидир. Мусулмон агар қаноат ва ризони ҳис қилсагина иймон ҳаловатини топа олади. Қаноатнинг фойдалари жуда кўп. Қаноат билан мусулмон ризо ва саодатга ва яхши ҳаётга етади. Инсон дунё ва уни ичидаги нарсаларни яхши кўришга мойил бўлади. Саодат инсоннинг барча хоҳлаган нарсаларга эришиши эмас, ўзини ҳузуридаги нарсага қаноат қилган инсон ундан бахтлироқ ҳисобланади. Саид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўғлига: “Эй ўғлим, агар бойликни талаб қиладиган бўлсанг, уни қаноат билан талаб қил. Агар қаноат бўлмаса, мол-дунё сени тўйдирмайди”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким сизлардан қалби хотиржам, танаси соғ-саломат, ҳузурида бир кунлик таоми бўлса, дунё уники бўлибди” маъносидаги ҳадислари бор. Албатта, бу мақомга қаноат қилиш билан эришилади. Яна бир ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло тақводор, бой, холис бандасини яхши кўради”- дедилар. Бу ҳадисда келган “бой” сўзидан мурод – нафснинг тўқлигидир. Термизий ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “бойлик- нафснинг тўқлигидадир”, деганлар. Ибн Баттол бу ҳадис борасида шундай деганлар: “Бу сўзнинг маъноси: бойлик аслида молнинг кўплигида эмас. Чунки, Аллоҳ таоло мол-дунё берганларнинг кўпчилиги ўзига берилган нарсага қаноат қилмайди. У янада мол-дунёси кўп бўлиши учун ҳаракат қилади. Унга мол-дунё қаердан келаётганини фарқи йўқ. У инсон ҳирси кучлилиги сабабли, худди, камбағал инсон каби бўлади. Албатта, бойликни асл моҳияти нафснинг тўқлигидадир. Инсон ўзига берилган нарсага рози бўлиб, қаноат қилиши ҳамда мол-дунёга ҳирс қўймагани сабабли, у худди бой инсон кабидир. Ҳадисда “нафснинг тўқлиги” деб сифатланиши Аллоҳ унга ризқ қилиб берган нарсага қаноат қилиши, бирор ҳожатсиз мол-дунёга хирс қўймаслиги ва Аллоҳ таоло унга тақсим қилган нарсага рози бўлишлигидир. Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй бани Одам, Аллоҳ сизга тақсим қилган нарсага рози бўлинг, одамларнинг энг бойи бўласиз” деганлар. Аллоҳ таоло барчамизни қаноатли бандалардан бўлишимизни насиб қилсин! 1-курс талабаси Муниса Маҳмудова 738
Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғи асосан Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилган эди. Махсус сиртқи бўлимга ташкил этишдан асосий мақсад Республикамизда фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларнинг ўрта махсус билимга эга бўлган имом-хатиб, имом ноиби, зиёратгоҳ масъули каби мутахассисларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлашдан иборат. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил бўлиб, унга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ўрта махсус ислом таълим муассасасини тугатган, Ўзбекистон мусулмон идораси тизимида 5 йилдан кўп муддат давомида фаолият олиб бораётган бўлиши талаб этилади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Махсус сиртқи бўлимга 2017-2018 ўқув йилида 60 нафар, жорий 2018-2019 ўқув йилида 120 нафар талаба қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 октябридан 2018-2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим 1-курс иккинчи давра гуруҳ талабаларининг 1-семестр ўқув жараёнлари бошланди. Мазкур семестр дарс машғулотлари жорий йилнинг 17 ноябрига қадар давом этади. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик педагогик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс бермоқда. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 801
Мансур ибн Аммор тунда кўчага чиқиб бир кичик эшикни ёнига бориб ўтирди. Бирдан ичкаридан овоз эшитилди. Ёш йигитнинг йиғлаётган овозини эшитди. У йигит: “Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи мен бу гуноҳларни сенга қарши чиқиб қилмадим, эй Роббим мен бу гуноҳларни сени азобнингдан ғафлатда қолиб қилмадим, мени азоблайверсин деб қилмадим. Эй Роббим нафсим мени мажбурлагани учун қиляпман, мағрурлигим ва Сени менинг гуноҳларимни беркитганинг алдаб қўйди. Энди сени азобнингдан мени ким қутқаради? Мендан арқонингни узиб қўйсанг кимни арқонини ушлайман? Ҳолимга вой бўлсин! Қанча тавба қиламан ва яна гуноҳ қиламан. Ҳолимга вой бўлсин”, деди. Мансур ибн Аммор бу йигит гуноҳ қиларкан, деб ўйлаб: “Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожим”…деб يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан асранг. Унинг тепасида дарғазаб, қўпол фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нима буюрилган бўлса шуни қилурлар” оятини тиловат қилди, балки бу йигит гуноҳ қилишдан қайтар деб ўйлади. Бироздан сўнг ичкаридан шовқин эшитилди. Мансур ибн Аммор эса у ердан кетди. Эртаси куни яна шу кўчадан ўтаётиб кеча овоз эшитилган уйнинг атрофида кўпгина одамлар тўпланиб турганини кўрди ва бир аёлдан буни сабабини сўради. Аёл эса: “Менинг ўғлим кеча гуноҳларига иқрор бўлиб дуо қилиб ўтирган экан, бир киши азоб оятларини тиловат қилди. Ўғлим Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб жони узилди”, деди. Шунда Мансур ибн Аммор: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”, деди ва “Эй ибн Аммор ҳақиқий тавба шундай бўлади, агар банда Аллоҳ таолонинг азобидан ҳақиқатда қўрқса, оятларини тадаббур қилганда жони чиқиб кетади. Мана шу ҳақиқий тақводор банданинг Аллоҳнинг оятларини эшитгандаги ҳоли бўлади”, деди. Мана, Қуръон оятларининг мўжизаси ва уни тадаббур қилишликнинг оқибати. Инсон агар Қуръон тиловат қилганда ундаги барча оятларни мушоҳада қилса, жони узилмаса ҳам ҳаёт тарзи ўзгаради, тақвоси ортади. Қуръонни инсон ҳаётидаги ўрни мана шундай бўлиши керак. 1-курс талабаси Маннобжонова Робия 961