islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ҳадис айтишда нималарга эътибор бериш лозим?

Барча нарсада бўлгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини айтишда ҳам ўзига хос одоблар мавжуд. Бу ўринда бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадисга бўлган одобларини мисол қилиб келтириш мумкин. Имом Бухорий ҳазратлари, агар ҳадис айтмоқчи бўлсалар, албатта алоҳида таҳорат олганлар. Чунки, Аллоҳ таоло Нажм сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу лайҳи васалламнинг оғизларидан чиқадиган сўзнинг қадрини кўрсатиб шундай марҳамат қилади: «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 4-оят) Муфассир уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилган сўз беҳуда ва оддий сўз эмас, деганлар. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган, «Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», деган ҳадисни далил қиладилар. Шунинг учун ҳам саҳобалар, улуғ мужтаҳид уламолар қачон бирор ҳадис айтмоқчи бўлишса, диққатларини жамлаб, унинг барча одобларига риоя қилганлар. Имом Бухорий ўзларининг Ал-Жоме ас-Саҳиҳларини 16 йил ёзиш давомидаги ҳолатларини айтиб «қачон шу китобга бирор ҳадис киритсам, ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдим» деганлар. Имом Молик қачон ҳадис айтиш ёки ҳадисни музокарисига киришсалар, алоҳида таҳорат қилиб, пок кийим кийишлари ва хушбўйлик суртиб олишлари тўғрисида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман, яхшилаб таҳорат қилмагунимча ҳадис айтмайман, деган эдилар. Бу мисоллардан кўринадики, ҳадис айтиш учун унинг одобларига риоя қилиш лозим бўлади. Улар: таҳоратли бўлиш, ҳадисга омонатдорлик; ҳадис эмаслигини билиб туриб ҳадис деган киши дўзахга киришини яхши англаб етмоғи; саҳобалардан қанчалик омонат ила олимларга етиб келганини ҳис этмоқ; ўзи ёд олаётган сўзи шунчаки сўз эмас, балки Қуръондан кейинги ишончли ва саҳиҳ бўлган сўз, уни айтган Зот эса шафоатчиси, икки дунёда қалбининг тарбиячиси ва ҳаётининг шам чироғи эканликларини ҳис этиб туриши лозим. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Маҳмудов Зафар 324

Мусобақада Абдулазиз қорининг қачон чиқиш қилиши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Кувайтда 10-18 апрель кунлари ўтказиладиган 9-Халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди “Ҳифз” йўналиши бўйича иштирок этаяпти. 10 апрель куни бошланган мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилмоқда. Абдулазиз қори 79 давлатдан келган 130 нафар иштирокчилар орасида 12 апрель куни тахминан соат 12:00 да чиқиш қилади. Аллоҳ таоло барча иштирокчиларга муваффақият берсин ва ўзбекистонлик қориларни ғолиб бўлишини насиб қилсин! 405

Кувайтда қорилар тўрт йўналиш бўйича беллашадилар

Бугун, 10 апрель куни Кувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади. Кувайт давлатининг Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Фарид Эмодийга кўра, мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади. Вақф вазирлигининг Қуръон ва Дин ишлари бўйича котиби ёрдамчиси Доктор Валид Ал-Шуайб халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар даъвогар ғолиблик учун кураш олиб боришини айтди. Халқаро мусобақа мукофотини режалаш ва ривожлантириш қўмитаси раиси, Олий қўмита аъзоси Авад Нассир Ал-Кандари мукофот тўрт йўналиш, яъни, Қуръонни ҳифз йўналиши бўйича тажвид билан ўқиш, ўн марта ўқиш билан Қуръонни ёд олиш, Қуръон тиловати йўналиши ва Қуръони Каримни ёд олиш учун қўлланиладиган энг яхши техник лойиҳа учун берилишини айтди. “KUNA” ахборот агентлиги хабарига кўра, Қуръон мусобақаси мукофотларининг умумий миқдори 130 минг Кувайт динорини (433 минг АҚШ доллари) ташкил этади. Ундан аввал Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Доктор Фаҳад Ал-Афаси халқаро мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини айтган эди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Абдулазиз қори Раҳмонберди ҳамда Исмоил қори Қурбоновлар иштирок этадилар. ЎМИ матбуот хизмати 333

Институтимиз талабаси Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

9 апрель куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2-курс талабаси Адҳамжон қори Отахонов 30 пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёр қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан ўқиб берди. Адҳамжон қори бомдод намозидан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, хуфтон намозидан кейин Қуръонни тўлиқ ўқиб тамомлади. Хатм сўнгида Жаҳонгир қори Неъматов томонидан хатми Қуръон дуоси ўқилди. 299

Соч эктириш жоизми?

Соч инсон зотига берилган катта неъматлардан бири ҳисобланади. Бош ва қошдаги туклар эркакка ҳам, аёлга ҳам баробар зийнатдир. Сочнинг саломатлик учун ҳам фойдаси бисёр. У ёзда бош терисини қуёшдан келадиган ва тери учун ҳалокатли таъсирга эга бўлган ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилса, қишнинг совуқ кунларида бошни совуқдан асрайди. Бугунги кунда турли-туман сабаб ва омиллар туфайли жумладан, атроф-муҳитнинг бузилиши, витамин етишмаслиги, кимёвий чиқиндилар таъсири, нотўғри овқатланиш, танада мавжуд бўлган паразитлар, доимий стресс, ирсий омиллар ва бошқа хил сабаблар туфайли кўплаб эркаклар ва баъзи аёллар соч тўкилиши ва калликдан азият чекмоқда. Сочнинг бошнинг маълум бир қисми ёки аксар қисми буткул кал бўлиб қоладиган даражада шиддат билан тўкилиши инсон руҳиятида салбий из қолдиради, уни ҳар хил асабий зўриқишларга дучор қилади. Шу билан бирга у инсоннинг ташқи кўринишига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, уни хунуклаштиради. Замонавий тиббиётнинг тараққий этиши натижасида соч тўкилишини даволаб, калликка барҳам берадиган турли хил воситалар пайдо бўлди. Улардан бири бемор танасидаги сочдан холи бўлиб қолган жойларга жарроҳлик йўли билан соч экиш амалиётидир. Бунда беморнинг энса қисмидан керакли миқдорда соч илдизлари (пиёзчалари) олиниб, касалланган ҳудудга тегишли жарроҳлик усулида ўтқазилади. Хўш, бу ишнинг шаръий ҳукми нима? Жоизми, ножоизми? Жавоб шуки, соч тўкилиши ва калликни даволаш мақсадида соч эктириш жоиз. Мазкур амалиёт муваффақиятли амалга оширилса, бошнинг кал бўлиб қолган қисмида сочлар қайтадан ўсиб чиқади. Бинобарин, бу даволаш ва муолажа қилиш қабилидан бўлиб, асло Аллоҳ яратган шаклу шамоилни ўзгартириш бобига кирмайди. Балки, Аллоҳ яратган гўзал хилқатни аслига қайтариш ҳисобланади. “Дарҳақиқат, инсонни энг гўзал суратда (хушбичим қилиб) яратдик” (Тийн сураси, 4-оят). Саҳиҳайнда Бани Исроил қавмида яшаган уч нафар баданида айби бўлган кишилар ҳақида ибратли бир ривоят келтирилади. Улар мохов, кал ва кўзи ожиз кишилар бўлиб, Аллоҳ таоло уларни синаш мақсадида олдиларига инсон қиёфасидаги бир фариштани юборади. Фаришта юқоридаги мажруҳ кишиларнинг ҳар бирига йўлиқиб, нимани хоҳлашини сўрайди. Уларнинг ҳар бири одамларнинг улардан жирканишига сабаб бўлаётган ўзларидаги айбдан халос бўлиш истагида эканлигини билдиради. Фаришта уларнинг баданини масҳ қилганда улардаги хилқий айблар барҳам топади. Жумладан, калнинг баданини силаганда унинг каллиги йўқолиб, бир зумда чиройли соч ато этилади. Ривоятнинг мавзуимизга тааллуқли жойи шундаки, кал бўлиб қолган киши қайтадан соч ўстиришга ҳаракат қилиши ножоиз бўлганда фаришта бу ишни қилмаган бўларди. Агар бу иш ўтган қавмларда жоиз бўлиб, бизнинг умматга ножоиз бўлган тақдирда ҳам Набий алайҳиссалом шу ҳадисни айтган вақтларидаёқ буни баён қилган ва асло маъқулламаган бўлардилар. Зеро, “баённи эҳтиёж вақтидан кечиктириш жоиз эмаслиги” мўътазила мазҳабига хилоф ўлароқ жумҳур уламолар томонидан баён қилинган ва иттифоқ қилинган бир масаладир. Яъни, усулул фиқҳ уламоларига кўра, шариатни жорий қилувчи тараф (яъни Аллоҳ ва Унинг Расули) бирор масаланинг ҳукми ёки кайфиятини баён этмасдан туриб, ўша масаланинг кайфияти тақозо қилган ҳолат бўйича амал қилишни талаб қилмайди, чунки бу тоқатдан ташқари нарсани талаб қилиш бўлиб қолади ва бу эса динимиз моҳиятига зид бўлган ишдир. Ҳанафий мазҳаби усулул фиқҳ (фиқҳ асослари) мактабида машҳур бўлган шарҳут талвиҳ алат тавзиҳ китобида шундай дейилади:  “وَلَا يَجُوزُ تَأْخِيرُ الْبَيَانِ عَنْ وَقْتِ الْحَاجَةِ ؛ لِأَنَّهُ تَكْلِيفٌ بِمَا لَا يُطَاقُ” Яъни, “тегишли ҳукм баёнини амал қилишга эҳтиёж туғилиш вақтидан кечиктириб юбориш мумкин эмас. Чунки, бу тоқатдан ташқари нарсага буюриш бўлиб қолади” (2-жилд: 412-саҳифа). Машҳур муҳаддислардан Абу...
1 1 371 1 372 1 373 1 374 1 375 1 467